Ўрта махсус, касб-хунар


Download 5.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/112
Sana16.08.2023
Hajmi5.05 Mb.
#1667485
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   112
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Қудуқлар классификацияси
 
Қудуқлар геологик текширув, қидирув ва конлардан нефт ва газ 
маҳсулотларини чиқариш учун бурғиланади. 
Қудуқлар вазифасига қараб бир неча турларга бўлинади: 
1. Таянч қудуқлари; 
2. Параметрик қудуқлар; 
3. Тузилмали қудуқлар; 
4. Излов қудуқлари; 
5. Қидирув қудуқлари; 
6. Ишлатиш қудуқлари; 
7. Маҳсус қудуқлар. 



Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
1. Таянч қудуқлари – чўкинди тоғ жинсларини жойлашишини
гидрогеологиясини, тоғ жинсларининг таркибини, нефт-газ ҳосил бўлиши 
геологиясини, геофизикасини аниқлаш учун бурғиланади. 
2. Параметрик қудуқлар – нефт-газ ҳосил бўлишини геологик-
қирқимларини қуриш ва келажакда геология қидирув ишларини кенгайтириш 
учун бурғиланади. Таянч қудуқлардан олинган маълумотларга аниқлик 
киритади. 
3. Тузилмали қудуқлар – таянч ва параметрик қудуқларни берган 
маълумотлари билан тузилмали аниқлаш ва геология ишларини кенгайтириш 
учун, нефт-газ қатламларини қандай жойлашганини аниқлаш, геофизик 
текширув ишлари маълумотига асосан нефт-газ қатламини тузилма 
ҳаритасини тузиш учун бурғиланади. 
4. Излов қудуқлари - таянч, параметрик ва тузилмали қудуқларнинг 
берган маълумотларига таяниб, нефт-газ қудуқларини очишда аниқлик 
киритади. Нефт–газ қатламидан намуна олиб, таркиби текширилиб, унинг 
қандай жойлашганлигига аниқлик киритади. 
5. Қидирув қудуқлари - олдинги ҳамма қудуқларни маълумотларини 
олиб, нефт-газ конларини миқдорини, захирасини аниқлашда ва нефт-газ 
қазиб чиқаришда лойиҳа тузиш учун бурғиланади. 
6. Ишлатиш қудуқлари – шу очилган нефт–газ конларидан маҳсулот 
олиш учун бурғиланади. Бу қудуқларнинг самарали ишлаши учун яна уч 
турдаги қудуқлар қазилади: 
1) Баҳоловчи қудуқлар; 
2) Ҳайдовчи қудуқлар; 
3) Назорат қудуқлари. 
Баҳоловчи қудуқлар нефт–газ конини жойлашишини аниқлайди. 
Ҳайдовчи қудуқлар нефт–газ конларида олдинги босимни сақлаб 
туриш учун бурғиланади. 
Назорат қудуқлари нефт-газ конларини систематик равишда ишлаш 
режимини назорат қилади. 

Download 5.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling