Ўрта махсус, касб-хунар
Махсулдор қатламни бирламчи очиш технологияси ва махсулдор
Download 5.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш
Махсулдор қатламни бирламчи очиш технологияси ва махсулдор
уюмга «кириш» усуллари. Кириш усули деганда, махсулдор қатламда олиб бориладиган бурғилаш тартиби ва айнан махсулдор уюмни мустахкамлаш тушунилади. Махсулдор қатламга киришни неча усуллари мавжуд бўлиб, уларнинг асосий қуйидаги бешта усули мавжуд. 135 Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 1-усул. Махсулдор уюмда бурғилаш давом эттирилади. Унгача бўлган юқоридаги қатламлар химоя тизмалари билан мустахкамланмайди. Уюм тўлиқ бурғилаб бўлингандан кейин қудуққа химоя қувурлари туширилади ва цементланади. Қудуқ ичи билан махсулдор қатлам ўртасида гидродинамик алоқа ўрнатиш учун қудуқ перфорация қилинади, яъни тизмаларни отиш орқали кўплаб тешиклар ҳосил қилинади. Қулайлиги: ишга тушириш жихатидан оддий, хар қандай махсулдор қатлам ва қатламчалар билан боғланиш мумкин. Бу усулда бурғилаш ишларининг таннархи бошқа усулларга қараганда арзонроқ. Камчиликлари: асосида сув бўлган бурғилаш эритмасини ишлатганда махсулдр қатламни ифлосланиш эхтимоли катта бўлади; бурғилаш вақтида фақат махсулдор қатлам эмас балки химоя тизмаси туширилган оралиққача бўлган масофа ифлосланади; ифлосланиш уюмда катта бўлса, бу уюмни ўзлаштириш оғир кечади, дебит эса потенциал дебитдан кичик бўлади. Маблағ куп сарфланади. 2-усул. Химоя тизмалари махсулдор қатламни шифтигача туширилади ва мустахкамланади. Химоя тизмасини диаметридан кичикроқ бўлган бурғи танланиб махсулдор қатлам бурғиланади ва уюм очиқ ҳолатда қолдирилади. Бу усулда махсулдор қатламга кириш учун уюмдаги шароитларни ҳисобга олган холда бурғилаш эритмасини таркиби ва хоссасини танлаб олиш зарур. Қулайлиги: махсулдор қатлам мустахкам тоғ жинсларидан иборат бўлса ва фақат бир хил суюқликдан ташкил топган бўлса қатлам танланмасдан бурғиланади. Ноқулайлиги: қудуқда қатлам суюқлиги фильтрацияси кучли бўлса, қатламларни танлаб ишлатиб бўлмайди. 3-усул. Бу усулда бурғиланган махсулдор қатламга фильтр туширилади. Туширилган фильтр химоя тизмасининг сўнги қисмида осилган ҳолатда бўлади. Фильтр билан тизмадаги оралиқ пакер билан мустахкамланади. Бу усулнинг ҳам юқоридаги усуллар каби қулайлиги ва ноқулайлиги мавжуд. Бу усулнинг фарқи шундаки, махсулдор уюм мустахкам бўлмаган тоғ жинсларидан иборат бўлганда ва эксплуатация вақтида унча мустахкам бўлмаган қудуқларда яхши натижа беради. 4-усул. Бу усулда қудуқ махсулдор қатламнинг шипигача бурғиланиб химоя тизмалари туширилади ва мустахкамланади. Химоя тизмасининг диаметридан кичикроқ бўлган бурғи танланиб, махсулдор қатлам бурғиланади. Сўнгра эса хвостовик билан махсулдор қатлам мустахкамланади. Берилган оралиқдаги махсулдор қкатламлар пефорация қилинади. Бу усуллар бурғилаш эритмасининг хоссаси, уюмдаги ҳолатга қараб танлаб олинади (коллектордаги ифлосланишни олдини олиш учун). Қулайлиги: Бу усул хар-хил ҳолатда бўлган қатламчалардаги ва қатламлардаги махсулотлари жуда кам харажат қилиш орқали қудуқдан ўзлаштириб олиш мумкин; Қудуқлардаги нефтни дебити юқори бўлади ва қудуқларни ўзлаштириш тезлашади. Ноқулайлиги: Қудуқнинг тузилиши мураккаблашади. 136 Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 5-усул. Бу усулни биринчи усулдан фарқи шуки, қудуқдаги махсулдор қатламга химоя тизмасининг остки қисми тешилган ҳолда туширилади (қувур бўйлаб маълум бир оралиққача тешилган). Тизма туширилгандан сўнг қудуқ кесимининг махсулдор қатламдан юқори қисми цементланади. Қулайлиги: Перфорация қилиш учун қудуқ устида хеч қандай маблағ сарфланмайди ва вақтни кўп талаб қилмайди. Ноқулайлиги: бу усулда у ёки бу махсулдор қатламни ишлатиб бўлмайди. Қудуқ тубининг конструкциялари 74- расмда келтирилган. Download 5.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling