Ўрта махсус, касб-хунар


Download 5.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/112
Sana16.08.2023
Hajmi5.05 Mb.
#1667485
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   112
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

 
70-расм. Бурчак ўлчагич 
(Угломер). 
71-расм. Белги тушириш учун 
шаблон. 
1-ротор; 2-элеватор; бурғилаш 
қувури; 4-дастакли шаблон;
5-белги; 6-шнур; 7-отвес. 
Охирги қувурнинг юқори қулфидаги белги қудуқ ичидаги
қиялантирувчи мосламанинг йўналишини кўрсатади.
Етакчи бурғилаш қувури қотирилганидан кейин унинг бурчаги ҳолати 
бўр билан ротор столининг қўзғалмас қисмига кўчирилади (71-расм). Бошқа 
шаблон билан сўнги қувурнинг юқори қулфидаги белги хам роторнинг 
қўзғалмас қисмига кўчирилади. Дастак ёрдамида ушбу янги белгилар 
орасидаги масофа ўлчанади, шундан кейин белгилар ўчирилади. 
Роторнинг қўзғалмас қисмига қайтадан етакчи бурғилаш қувурининг 
бурчаги белгиси қўйилади ва аввал ўлчанган масофа бўйича роторнинг 
харакатчан қисмига белги қўйилади. Ушбу белги қиялантирувчи 
мосламанинг юза холатини кўрсатиб туради. Роторни соат стрелкаси бўйича 
айлантириб қиялантирувчи мосламанни керакли ҳолатда ўрнатилади. 


131 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
 
 
72-расм. Аввалги белгидан ўтиб ёки етмасдан қотирилишларнинг 
ҳолатларини аниқлаш схемаси. 
 
Юқоридаги усул нафақат биринчи тушириш учун балки навбатдаги 
туширишларда хам қўлланилиши мумкин. 
Навбатдаги туширишларда, белгиларда қочиш фарқи алохида қоғозга 
ёзиб борилади. Қоғозда шартли ноль ўрнатилади ва унинг чап томонидан 
қувурларнинг белгидан ўтиб қотирилишлари ўнг томонидан эса етарли 
даражада қотирилмаганлиги ёзиб борилади. 
Қиялантирувчи мосламага қудуқ тубида йўналиш бериш: Беш 
градусдан ортиқ бурчак остидаги қудуқ тубига эга бўлган қудуқларда хам 
вертикал қудуқдаги каби бурғилаш тизмасини тушириш мумкин. Ушбу 
ҳолатларда қиялантирувчи мосламани қудуқ тубида керакли йўналишга 
қаратиш учун Шаньгин-Кулигин, Амбарцумов, Лошкарев-Мяникокс 
усуллари ёки ЗИ-1 инклинометри ёрдамида амалга ошириш мумкин.

Download 5.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling