Ўрта махсус, касб-хунар
Қатламни бевосита ёки химоя тизмаси орқали синаш
Download 5.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш
Қатламни бевосита ёки химоя тизмаси орқали синаш.
Қатламдан флюидлар (нефт, газ, сув) ни чиқариш учун синаб кўришда, текширилаётган оралиқ қудуқ стволининг бошқа қисмидан ажратилади, кейин эса бу оралиқда босим қатлам босимига нисбатан анча пасайтирилади. Қатламни синашнинг иккита усули мавжуд: • очиқ химояланмаган қудуқ стволида синаб кўриш; • лойихадаги чуқурликкача бурғилангандан кейин тушириладиган химоя тизмаси орқали синаб кўриш. Очиқ стволда қатламни синаб кўриш учун қатлам синагич ва қатлам текширгич асбобларидан фойдаланилади. Қатлам синагичлар қудуққа қувурлар ёрдамида (кўпинча бурғилаш қувурларида ва айрим ҳолларда НКТ ларда) туширилади. Шунинг учун қувур орқали синагичлар деб аталади. Қатлам синагичлар билан бирга қатламга ишлаганда текшириладиган оралиқ пакерлар ёрдамида бошқа оралиқлардан ажратилади. Кейин қудуқдаги босим қатлам босимидан пасайтирилади, шу билан бирга қатламга депрессия ҳосил қилинади. Қулай шароитларда қатламдан нумуна олиш чегараланмаган бўлиши ва қатламни синаш учун ишлатиш мумкин. Ҳосил бўлган депрессия натижасида қатлам флюиди олинади. Аммо, айрим мураккабликлар натижасида кўпинча суюқлик ўзгарувчан дебит ва доимий хамда ўзгарувчан қудуқ туби босимида олинади. Қатлам синагичларни қудуққа кабелда ва арқонда ёки бурғилаш тизмасининг ичидан қатлам очилган кейин дархол туширилади. Олинадиган намунанинг чегараланганлигига қарамай қатлам синагичлари ёрдамида (сарф ва босимни ўлчайдиган асбоблар билан жихозланган) қатламнинг асосий гидродинамик хирактеристикаси ва қатлам суюқлиги таркибини баҳолаш мумкин. Қатламни оқимга синашда намуна ва шлам хамда электр ва бошқа турдаги каротаж ишлари амалга оширилади. 139 Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) Қатламни бевосита синаб кўриш очиқ стволда амалга оширилади ва олинган натижалар асосида ишлатиш тизмасини тушириш ёки туширмаслик хақида қарор қабул қилинади. Бу эса қидирув ишлари самарадорлигини оширади, қидирув ишлари муддатини қисқартиради, камёб химоя қувурларини иқтисод қилади, қайсики махсулдор бўлмаган қудуқларда ишлатиш тизмаси туширилмайди. Қатламни химоя тизмаси орқали синаш ишлари қудуқда очилган энг пастки қатламдан бошланади. Бунинг учун қатлам қудуқ билан перфорациялаш йўли орқали боғланади ва кейин қудуққа НКҚ туширилади. Қатламдан оқимни чиқариш учун қудуқ тубидаги босим Р 3 ни қатлам босими Рпл дан камайтириш (хеч бўлмаса тенглаштириш) керак. Қудуқ тубида босимни тушириш учун бурғилаш эритмасининг тури (зичлиги паст бўлган) ўзгартирилади ёки қудуқдаги суюқлик устуни камайтирилади (хажм камайтирилади). Қудуқдаги суюқлик устуни чуқурлик насослари ёки компрессорлар ёрдамида, қудуқ юзаси герметик сақланган холда камайтирилади (герметик сақлашдан мақсад бурғилаш майдончаси атрофини ифлосланишини олдини олишдир). Қатламга нисбатан босимни пасайтириш ишлари оқимни чиқариш деб аталади. Агар қатламдан суюқлик чиқса, қудуқ бирмунча мукаммалроқ режимда оқимни чиқариб синаб кўрилади. Бунда қатлам суюқлигини доимий қудуқ туби босимида узоқ муддат олинади. Бундан мақсад хақиқий ҳосил бўладиган дебитни ўрнатишдир. Шу билан бирга суюқлик ва газнинг намунаси олинади, қудуқ туби ва қудуқ устидаги босим ўлчанади, суюқлик ва газ омили дебити ўлчанади. Сўнги йилларда вақтни иқтисод қилиш учун барқарор бўлмаган режимда қатламни ўрганиш учун экспресс усуллар қўлланилмоқда. Оқим чиқариб синаш ишлари тугагандан кейин қудуқ туби босими қайта тикланади. Бунинг учун қудуқ ёпилади ва чуқурлик манометри ёрдамида қудуқ туби босимини вақт бўйича ўзгариши ёзиб олинади. Қайсики Р 3 < Рпл шарти оқимни чиқариш учун етарли бўлсада, у хамиша хам талабага жавоб бермайди. Қудуқни бурғилаш ва мустахкамлаш жараёнида махсулдор қатлам ифлосланиши, айрим холларда эса тўлик ёпилиб қолиши мумкин. Шунинг учун оқимни чиқаришдан олдин қатламни очиш жараёнида унинг ифлосланишини олдини олиш керак. Шароитдан келиб чиққан ҳолда қатламни гидроёриш, кислотали ва иссиқлик билан ишлаш, торпедалаш мумкин. Пастдаги объектдан қониқарсиз натижа олингандан кейин, юқорироқда жойлашган объект синаб кўрилади. Бунинг учун синаб кўрилган қатлам қудуқнинг бошқа қисмидан ажратилади (цемент кўприги ёрдамида). Кейин эса худди шу усулда бошқа объектлар синаб кўрилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling