Ўрта махсус, касб-хунар
Қудуқни ўзлаштириш ва ишлатишда таьсир этувчи кучлар
Download 5.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш
Қудуқни ўзлаштириш ва ишлатишда таьсир этувчи кучлар.
Қудуқни ўзлаштириш ва ишлатиш жараёнида ишлатиш тизмасига хам оралиқ тизмани бурғилаш жараёнида таьсир этган кучлар мажмуаси таьсир этади. Аммо таьсир этувчи кучлар миқдори сезиларли даражада 155 Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) ўзгаради. Шундай қилиб қудуқни ўзлаштириш яьни қатламдан оқимни олишда босим камаяди. Кўпинча бунинг учун тима ичидаги суюқлик енгилроқ эритмага алмаштирилади. Қудуқни ишлатиш даврида ишлатиш тизмаси ичида суюқлик бўлади ва унинг зичлиги ўзлаштириш бошланиш вақтидагига нисбатан кичик бўлади. Химоя тизмаси ичидаги харорат ўзгаради. Қудуқни дебити геостатик хорорат қанча юқори бўлса ишлатиш қудуғининг харорати шунча юқори бўлади. Хайдовчи қудуқларда хароратни ўзгариш характери қудуққа хайдаладиган суюқликни хараратига боғлиқ. Тизмани харорати ўсиши ёки камайиши мумкин. Хайдовчи ва фаввора қудуқларида (обвязка) бириктириш олдидан ишлатиш тизмасини юқори оралиқларида ички босим юқори бўлади (Кўпинча газли қудуқларда) Қудуқни ишлатиш даврида тизмаларни ички ва ташқи юзаси корозияга учраши мумкин Химоя тизмасининг ички юзаси қудуқларни ер остки ва капитал таьмирлаш жараёнида емирилиш рўй беради. Химоя қувуларининг мустахкамлиги қудуқларини ишатиш даврида табиий метални чарчаши туфайли хам рўй беради. Химоя тизмаси бўйлаб турли кучларни тарқалиши бир хил эмас. Остки қисмда унча катта бўлмаган оралиқларда одатда ўқ йўналишли оғирлик кучи ҳисобига сиқилиш маьжуд бўлади Бу сиқилиш бошмоқда энг юқори кўрсатгичга эга. Демак бошмоқда сиқилиш максимумга етганда, қудуқ юзасида нолга тенг бўлади. Юқори қисмда хар доим чўзилиш кучи юқори кўрсаткичга ега бўлиб қудуқ туби томон чўзилиш кучи камайиб боради. Тизманинг бошмоғида чўзилиш кучи нолга тенг. Радиал босим бошқача тарқалган айрим даврда тизма ичидаги босим ташқи босимдан кичик (масалан тескари клапанли тизмани тўлдирмасдан тушириш жараёнида бурғилаш жараёнида сатхни камайиб кетиши оқибатида қудуқни ўзлаштириш даврида ва чуқурлик насослари ишлатилганда) бўлганида чуқурлик ортиши билан ортиқча ташқи босим ортади. Қудуқни цементлашда, фавворали ишлатишда ва бошқа ҳолатларда тизма ичида ортиқча босим мавжуд бўлиб бу босим чуқурлик ортиши билан камаяди. Агарда тизма оғир эритма билан тўлдирилгаи бўлса чуқурлик ортиши натижасида ички ортиқча босим ортади. Химоя қувурининг остки оралиғида ташқи ортиқча босим юқори бўлганда химоя тизмасинг эгилиш қаршилигига чидамлилиги ҳисобланади. Юқориги оралиқ эса биринчи навбатда энг катта ички ортиқча босим ва энг кўп ўқ йўналишли кучлар йиғиндиси таьсир этганида мустахкамликни билган холда узилиш қаршилигини ҳисоблаш зарур. Download 5.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling