Ўрта махсус, касб-хунар
III-БОБ. ТОҒ ЖИНСИНИ ЕМИРУВЧИ АСБОБЛАР
Download 5.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш
III-БОБ. ТОҒ ЖИНСИНИ ЕМИРУВЧИ АСБОБЛАР.
Бурғилар таснифи. Айланма бурғилашда барча тоғ жинсларининг емирилиши иккита куч натижасида юзага келади: бурғига бурғилаш қувурлари тизмасининг оғирлиги ҳисобига юзага келтириладиган вертикал (ўқ бўйлаб) юклама ва бурғилаш қувурлари айлантирилиб ёки қудуқ туби двигатели валининг айланишидан юзага келадиган горизонтал куч. Тоғ жинсларининг емирилиш характери уларнинг қаттиқлиги ва пластиклигига боғлиқ. Юмшоқ пластик жинслар, масалан, гиллар кесилиб самарали емирилади. Бундай жинсларнинг емирилиш самарадорлиги бурғининг ишчи элементлари ўткирлашган сари ошади. Қаттиқликнинг ошиб бориши ва пластикликни пасайиши билан тоғ жинсларининг кесилиб емирилиш самарадорлиги камаяди. Шунинг учун ўртача қаттиқликдаги жинслар учун (гилли сланецлар, аргеллитлар, қумтошларнинг бир қанча турлари ва бошқалар) майдалаб бўлаклашни таъминловчи бурғилардан фойдаланилади. Бундай бурғиларда бурғининг ишчи элементи жинсга унинг қудуқ тубига урилиши натижасида ботади, жинсларни бўлакланиши эса бурғининг айланиши натижасида унинг ишчи элементларини қудуқ туби текислигига нисбатан ишқаланиши ҳисобига юзага келади. Майдалаб – бўлакловчи бурғилар етарли даражада узун ва ишчи элементлари ўткир бўлиши лозим, бу уларнинг бурғиланадиган тоғ жинсларига чуқур ботишини таъминлайди. Қаттиқ ва мустахкам абразив жинслар бурғининг ишчи элементларини жинсга урилиши натижасида майдаланиб самарали емирилади. Бу холда бурғининг ишчи элементлари етарли даражада мустахкам бўлиши керак. Кам абразивли қаттиқ ва мустахкам жинслар майда кесилиб яхши емирилади. Жинсларни майда кесилиб емирилишини таъминловчи, бурғиларнинг ишчи элементлари жуда катта қаттиқликка эга бўлиши лозим, уларнинг сони эса қудуқ тубининг бутун юзаси бўйлаб жинсларнинг емирилишини таъминлаши керак Бурғилар иккита белгиси бўйича таснифланади: вазифаси ва тоғ жинсига таъсир этиш характерига кўра. Вазифасига кўра бурғилар учта синфга ажратилади: 1. Қудуқ тубини тўлиқ бурғилаш учун бурғилар; 2. Қудуқ тубини халқа бўйлаб бурғилаш (намуна олиш мақсадида) учун бурғилар; 3. Махсус ишларни бажариш учун бурғилар. Жинсга таъсир қилиш характерига кўра бурғилар тўртта гурухга ажратилади: 1. Кесиб-бўлакловчи; 2. Майдалаб-бўлакловчи; 3. Майдаловчи; 4. Қириб-кесувчи. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling