Ўрта махсус, касб-хунар


Қудуқ тубини тўлиқ бурғилаш учун бурғилар


Download 5.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/112
Sana16.08.2023
Hajmi5.05 Mb.
#1667485
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   112
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Қудуқ тубини тўлиқ бурғилаш учун бурғилар. 
 
Қудуқ тубини тўлиқ бурғилаш учун парракли, шарошкали хамда 
сунъий ва табиий олмосли бурғилардан фойдаланилади. 
 
 
 
5-расм. ЗЛ ва ЗЛГ туридаги уч парракли бурғи. 
а - оддий ювиладиган; б – гидромонитор тармоқли. 
 


23 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
6-расм. Кўппарракли қириб-кесувчи ИР ва ИРГ туридаги бурғи.
(Азинмаш конструкцияси) а – гидромонитор тармоқли;
б – оддий ювиладиган (ИР) 
Парракли бурғилар. 
Парракли бурғилар кесиб-бўлакловчи бурғилар синфига мансуб. Улар 
икки, уч ва кўп парракли бўлади. Хозирги кунда ўрта қаттиқликдаги 
қатламчалари бўлган юмшоқ пластик жинсларни ротор усулида бурғилаш 
учун асосан уч парракли бурғилар қўлланилади. 


24 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
Икки парракли бурғи «2Л» (ОН26-02-88-68) шифрига эга. Улар 
қуйидаги ўлчамларда ишлаб чиқарилади: 76, 93, 97, 112, 118, 132, 140,
151, 161 мм. Икки парракли диаметри 140 мм бўлган бурғи қуйидагича 
белгиланади: 2Л-140.  
Уч парракли бурғилар учта кесувчи ишчи элементга эга. Юқорида қайд 
этилганидек, бурғиларнинг бу тури юқори оралиқлардаги юмшоқ пластик 
жинсларни бурғилашда кенг қўлланилади. Уч парракли бурғилар (ОН26-02-
88-68) оддий 3Л ва гидромониторли ЗЛГ ишлаб чиқарилади. Уч парракли 
бурғиларнинг диаметри 118-445 мм га тенг. Гидромониторли бурғилар ЗЛГ 
қуйидаги диаметрларда ишлаб чиқарилади: 161; 190; 214; 243; 269; 295;
320; 346; 370; 394 ва 445 мм, тешикларининг диаметри асосан 14-16 мм.
Кўппарракли (олтипарракли) ва ИР ҳамда ИРГ туридаги бурғилар 
юмшоқ жинслар ва ўрта қаттиқликдаги жинсларни бурғилашга 
мўлжалланган. Бу бурғиларга учта паррак меёрий баландликка эга, учтаси 
эса қисқартирилган. Меёрдаги ва қисқартирилган парраклар навбати билан 
жойлаштирилган. 
Икки парракли ва уч парракли бурғилардаги ишчи элементларнинг 
емирилишини олдини олиш учун уларнинг кесувчи тишлари ва ён 
бурчаклари қаттиқ қуймалар – победит пластинкаси ва релит қобиғи билан 
мустахкамланган. 
ИР ва ИРГ туридаги бурғиларнинг ишчи элементлари қаттиқ қуйма 
тишлар билан, уларнинг оралиғи эса релит билан мустахкамланган. 

Download 5.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling