Ўрта махсус, касб-хунар
Майдалаб – бўлакловчи шарошкали бурғилар
Download 5.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шарошкали майдаловчи бурғилар
Майдалаб – бўлакловчи шарошкали бурғилар.
Майдалаб-бўлакловчи бурғилар ва бурғилаш бошчаларига бир, икки ва кўп шарошкали бурғилар киради. Бу бурғилар билан жинсларни майдалаш айланиш жараёнида шарошка тишларининг жинсга урилиши ҳисобига, жинсларнинг бўлакланиши эса шарошка тишларини қудуқ туби текислигига ишқаланиши натижасида юзага келади. Майдалаб-бўлакловчи бурғилар сферик, икки ва уч конусли шарошкаларга эга. Майдалаб-бўлакловчи бурғиларга М, МЗ, МС, МСЗ, С ва СЗ туридаги бурғилар киради. М - туридаги бурғилардан юмшоқ, пластик, кам абразив жинсларни, хамда сланецли гиллар, ғовак қумтошлар, охактошлар, мергеллар ва шу кабиларни бурғилаш учун фойдаланилади. Бу бурғиларнинг тишлари ўткирлашган, бурчаклари эса кичик бўлади. МЗ - туридаги бурғилар шарошкаларнинг тишларини емирилишга олиб келувчи пластик абразив жинсларни бурғилашда қўлланилади. Бу турдаги бурғилар қаттиқ қуйма тишларга эга. МС - туридаги бурғилардан ўрта қаттиқликдаги жинслар қатламчалари аралашган юмшоқ жинсларни бурғилашда фойдаланилади (сланецли гиллар, гилли мергеллар, ғовак гилли сланецлар, гипс, тош тузи, бўрли ётқизиқлар, тошлар ва бошқалар). МСЗ - туридаги бурғилар юмшоқ, абразив, орасида ўрта қаттиқликдаги тоғ жинслари бўлган қатламларни бурғилаш учун мўлжалланган. С - туридаги бурғилар кам абразив, ўрта қаттиқликдаги (гилли, қумли сланецлар ва ғовак аргеллитлар, цементлашган кварцли алевролитлар, доломитлар, зич охактошлар ва бошқалар) жисларни бурғилаш учун мўлжалланган. Шарошкаларнинг тишлари М ва МС туридаги бурғиларникига нисбатан қисқа, уларнинг ўткирлашиш бурчаги эса катта. СЗ - туридаги бурғилар ўрта қаттиқликдаги абразив жинсларни бурғилаш учун мўлжалланган. Шарошкали майдаловчи бурғилар: Майдаловчи бурғиларга қуйидаги турдаги бурғилар киради: СТ, Т, ТЗ, ТКЗ, К ва ОК. 29 Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) СТ туридаги бурғилар қаттиқ қатламчали ўрта қаттиқликдаги жинсларни (гилли ва карбонатли ғовак цементлашган кварцли алевролитлар, кварцли қумтошлар, охактошлар, доломитлар, кристалл сланецлар ва шу кабилар) бурғилаш учун қўлланилади. Бу турдаги бурғиларнинг шарошкали икки ва учконусли тишлари С туридаги бурғиларникига нисбатан кичикроқ, уларнинг ўткирлашиш бурчаги эса катта. Т - туридаги бурғилардан қаттиқ, кам абразивли жинсларни (гилли сланецлар, кварцли алевролитлар, охактошлар, доломитлар, ангидритлар ва шу кабилар) бурғилаш учун фойдаланилади. Бу турдаги бурғиларнинг шарошкалари асосан икки ва учконусли, тишлари катта ўткирлашиш бурчагига эга. ТЗ - туридаги бурғилар Т туридаги бурғилардан шу билан фарқланадики, шарошкалар клин шаклидаги ишчи қисмли қаттиқ қуйма тишлар билан жихозланган. ТК - туридаги бурғилар орасида мустахкам жинслар қатламлари бўлган қаттиқ жинсларни (кварцли зич қумтошлар, зич доломитлар, кремнийли сланецлар) бурғилашга мўлжалланган. ТКЗ - туридаги бурғилар ТК туридаги бурғилардан биргина клин шаклида ишчи юзали қаттиқ тишлари мавжудлиги билан фарқланади. К - туридаги бурғилар энг қаттиқ, абразив жинсларни (кремнийлашган ва кремнийли, майда кристалли охактошлар, доломитлар, кварцитлар ва бошқалар) бурғилаш учун қўлланилади. ОК - туридаги бурғилар жуда мустахкам ва жуда абразив жинсларни бурғилаш учун мўлжалланган. Қаттиқ қуйма тишлари ярим сферик шаклга эга. Download 5.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling