Ўрта махсус, касб-хунар
Download 5.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш
9-расм. ДИ туридаги олмосли бурғи. 10-расм. Намуна олиш схемаси. 32 Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 11-расм. Колонкали тўрт шарошкали бурғилаш бошчаси 1В-К. 12-расм. Намуна узиш жамламаси 1КСЦ-80. 1-намуна тутқич КЦ-80; 2-ғилоф; 3-бошмоқ; 4-намуна узгич Р/8Л-80; 5- таянч. Ҳозирги кунда 190/80 ва 214/80 (суратда – бурғилаш бошчасининг диаметри, махражда – намунанинг диаметри) бурғилаш бошчасидан фойдаланиш учун мўлжалланган намуна олувчи «Недра» асбобидан кенг фойдаланилади. Тўрт шарошкали колонкали бурғилаш бошчаси 11-расмда тасвирланган. 33 Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) Намуна қабул қилиш қувурида намунани тутиб туриш учун КЦ-80 ва Р/8Л-80 туридаги намуна тутқичлардан фойдаланилади (12-расм). Турбинали бурғилашда намуна махсус турбобур (колонкали турбобур) билан олинади хамда одатдаги турбобурлар валига мустахккамланган оддий намуна олиш асбобларидан фойдаланилади. Юмшоқ ва ўрта қаттиқликдаги жинсларда қаттиқ қуйма ва уч парракли бурғилар қўлланилади (13-расм). Катта чуқурликдаги кам абразив қаттиқ ва мустахкам жинслардан намуна олиш учун олмосли бурғилаш бошчаларидан фойдаланилади. 13-расм. Қаттиқ қуйма бурғилаш бошчалари. 34 Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) Махсус бурғилар. Махсус вазифаларни бажарувчи бурғиларга найзасимон ва эксцентрик бурғилар киради. Найзасимон бурғилар химоя тизмаларидаги ва қудуқ танасидаги цемент кўприкларини бурғилашда, химоя тизмаси билан мустахкамланмаган қудуқ танасига ишлов беришда ҳамда халокатларни бартараф қилиш бўйича бир қанча ишларни амалга оширишда қўлланилади. Найзасимон бурғиларнинг тебранувчи қисми химоя қувурларига зарар етказмаслиги учун қаттиқ қуйма билан мустахкамланмайди. Download 5.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling