Ўрта махсус, касб-хунар
Download 5.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- IV-БОБ. ЕР УСТИ ЖИХОЗЛАРИ Бурғилаш миноралари.
14-расм. ПР туридаги найзасимон бурғи. 35 Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 15-расм. Эксцентрик бурғи. Эксцентрик бурғилардан янги ствол бурғилашда, қудуқ стволининг диаметрини кенгайтириш ва қудуқ тубидаги металл предметларни қудуқ деворига киритиб юбориш учун фойдаланилади. Эксцентрик бурғилар найзасимон ва икки парракли бурғи турлари каби тайёрланади. Юқоридагилардан ташқари хозирги кунда турли вазифаларни бажариш мақсадида хар хил конструкциядаги махсус бурғилар ишлаб чиқарилмоқда. Назорат саволлари. 1. Тоғ жинсларининг емирилиши қандай кучлар таъсири остида юзага келади? 2. Тоғ жинсларининг емирилиш характери нимага боғлиқ? 3. Бурғилар вазифасига кўра қандай синфларга ажратилади? 4. Тоғ жинсларига таъсир қилиш характерига кўра бурғилар қандай синфларга ажратилади? 5. Қудуқ тубини тўлиқ бурғилаш учун қандай бурғилардан фойдаланилади? 6. Парракли бурғиларнинг турлари ва тузилишини тавсифлаб беринг. 7. Шарошкали бурғиларнинг қандай турлари мавжуд? 8. Майдалаб-бўлакловчи шарошкали бурғиларнинг хоссалари? 9. Майдаловчи шарошкали бурғиларни тавсифлаб беринг. 10. Шарошкали бурғилар қўлланиш шароитларига кўра қандай турларга бўлинади? 11. Бурғилаш жараёнида тоғ жинси намуналари қандай турдаги бурғилар ёрдамида олинади? 12. Олмосли бурғиларни тавсифлаб беринг. 13. Олмосли бурғилар қандай тоғ жинсларини бурғилашда қўлланилади? 36 Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) IV-БОБ. ЕР УСТИ ЖИХОЗЛАРИ Бурғилаш миноралари. Бурғилаш миноралари металл конструкциядан иборат бўлиб, қудуқ устига ўрнатилади. Вазифаси – осма механизмни жойлаштиришда, кўтариб- тушириш операциясида механизациялаш мосламасини ва шамларни жойлаштиришдан иборат. Бурғилаш миноралари техник тузилиши жихатидан қулай булмоғи лозим. Бунда асосий кўрсаткичлар бўлиб, монтажда қулайлиги, транспортга юкланиши, шу билан биргаликда самарадорлиги ва қудуқни бурғилаш вақтида хавфсизлик таъминланиши билан ажралиб туриши керак. Бурғилаш минораларининг ишдан чиқиши оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Бурғилаш минораларини мустахкамлигини ошириш ва техник хавфсизликларни таъминлаш учун алохида ГОСТ қабул қилинган. ГОСТ 12.2.041-76 га асосан миноранинг асоси ёки фундаменти ишлатиш жараёнида хавфсиз ва ишончли бўлиши керак. Миноранинг конструкциясида кронблок, юқориги ишчи учун иш жойи ва ўтувчи майдончалар бўлиши лозим. Бу майдончалар юқорига, яъни бурғилаш майдончаси полидан кронблоккача зиналар билан таъминланган бўлиши керак. Юқориги майдончада бурғилаш шамларини кўтариб тушириш операциясини бажаришда ишчига қулай бўлиши учун харакатланувчи кабина бўлиши керак. Кронблокни алмаштириш учун миноранинг юқориги асосида махсус мослама бўлиб, бу мослама кронблокнинг оғирлигидан 1,5 марта катта бўлган оғирликни кўтариш учун мўлжалланган. Бурғилаш минораларининг геометрик формаси ва уларнинг алохида элементлари аэродинамик қаршиликларга кам берилувчан бўлиши керак. А-симон миноралар ингичка, мустахкам панжаралардан тузилган. А- симон миноралар икки оёғи пайвандланган тўрбурчакли фермага ўрнатилган бўлади. А-симон минора тузилиши жихатидан жуда мустахкам бўлиб, айланувчи куч моментига қаршилиги катта. Бу куч харакатланадиган ва харакатланмайдиган осма арқонлар ҳисобига ҳосил бўлади. Бу минорада болтли бирикмалар жуда кўп бўлиб, минорани йиғишда ва бузишда кўп мехнат талаб қилади. Қулайлик жихатидан эса миноранинг ички кўриниши чиқиш кўпригидан кўриниб турса, иккинчи томондан эса монтажда қулайлиги билан ажралиб туради. А-симон минора асосий оғирликни кўтариб турувчи иккита оёқ ва таянч (подкос) – 5 дан иборат. Таянч 5 минорани иш вақтида ушлаб туриш вазифасини бажаради. Миноранинг баландлигига қараб хар битта оёқ 3 та ёки 5 та пайвандланган секция 2 дан иборат. Бу секциялар фланецли бирикма билан бир-бирига бириктирилади. Кронблокни таъмирлаш ва унга хизмат кўрсатиш учун миноранинг юқорисида майдонча 1 мавжуд. Миноранинг оёқлари таянч билан шарнир 4 ёрдамида бириктирилади. Шамларни жойлаштириш учун балкон 3 миноранинг оёқларига кронштейнлар ёрдамида 37 Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) мустахкамланган. Миноранинг полидан балконгача чиқиш зиналари 6 ўрнатилган. Download 5.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling