Ўқув дастуриЎзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-қурилиш институти услубий Кенгашининг 2021 йил “___” __________даги ___-сонли мажлис баёни билан маъқулланган ҳамда институт тасарруфидаги техникумларда фойдаланишга тавсия этилган.
Дастур номи
|
Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси
|
Ажратилган соат
|
40
|
Мавзулар сони
|
11
|
Дастурнинг мақсади
|
Иш жойларида, шу жумладан компьютер марказ-ларида ва офисларда шахсий компьютерлар ва офис ускуналари ўрнатилган корхоналарда соғлом, хавф-сиз ва юқори самарали меҳнат шароитларини яратиш
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
меҳнат конунчилиги ва мехнат хавфсизлиги қоидаларини ўрганиш
- касбий фаолиятдаги шикастланишлар ва уларнинг олдини олиш
|
Билимлар
|
меҳнат ҳавфсизлиги қоидаларини;
меҳнат қонунчилигини;
меҳнат гигиенаси ва ишлаб чиқариш санита-рияси қоидаларини;
касбий фаолиятда шикастланишга сабаб бўла-диган ҳолатлар тўғрисида маълумотларни;
электр ҳавфсизлиги ва электр токидан шикастлашдан ҳимоя қилиш қоидаларини;
ёнғинга қарши ҳимоя тизимлари;
техника хавфсизлиги қоидалари
|
Кўникмалар
|
касбий фаолиятда меҳнат хавфсизлиги талабларига мувофиқ ишни ташкил этиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш;
техник тизимлар ва технологик жараёнларда содир бўладиган хавфлардан сақланиш
шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;
электр токидан ёки бошқа сабабдан шикаст-ланганда биринчи ёрдам кўрсатиш;
ёнғинни ўчириш фойдаланиладиган жиҳоз-ларни ишлатиш
|
|