“Иқлим” МЧЖ да аудиторлик текшируви ўтказиш жараёнида аниқланишича, бухгалтерия ходимлари ўтказган инвентаризация маълумотларида тайёр маҳсулотлар омборида катта суммадаги камомад аниқлангани кўрсатилган. Аудитор қайта инвентаризация ўтказиш ва унда шахсан қатнашишни лозим топди.
Талаб қилинади:
“Иқлим” МЧЖ раҳбарияти учун ёзма тушунтириш тузиб, унда аудитор иштирокида қайта инвентаризация ўтказиш зарур эканини қайд этиб, тайёр маҳсулотлар омборида инвентаризация ўтказиш режасини тайёрлаш.
Савдо корхонаси солиққа тортиш масаласи бўйича аудиторлик ташкилотидан маслаҳат олмоқчи.
Талаб қилинади:
Шартнома предметини аниқланг.
- Масала
“Саодат” фирмаси раҳбарияти аудиторлик ташкилотига мурожаат этиб, солиққа тортиш мақсадида харажатлар тўғри шаклланганини текширишни илтимос қилди.
Талаб қилинади:
Шартнома предметини аниқланг.
- Масала
“Рўё” МЧЖ аудиторлик ташкилотига мурожаат этиб, хўжалик субъекти фаолиятининг самарадорлигини таҳлил қилиш ва бизнесни келгусида ривожлантириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқишни илтимос қилди.
Талаб қилинади:
Шартнома предметини аниқланг.
- Масала
Қурилиш компанияси раҳбарияти аудиторлик ташкилотига бошқарув ҳисоби моделини ишлаб чиқиш ва бюджетлаштириш тизимини жорий этиб бериш илтимоси билан мурожаат қиляпти.
Талаб қилинади:
Шартнома предметини аниқланг.
5 – МАВЗУ: АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ДАВОМИДА МУҲИМЛИЛИК ВА ТАВАККАЛЧИЛИКНИ БАҲОЛАШ
Do'stlaringiz bilan baham: |