Ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент


Муҳимлилик даражасининг умумий кўрсаткичини баланс структурасига пропорционал равишда тақсимлаш


Download 2.26 Mb.
bet46/50
Sana16.06.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1499460
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50

Муҳимлилик даражасининг умумий кўрсаткичини баланс структурасига пропорционал равишда тақсимлаш


Баланс активининг моддалари

Сумма, минг
сўм

Солиштирма
улуши, %

Муҳимлилик даражаси
(чегараси), минг сўм

1

2

3

4

Узоқ муддатли активлар










Асосий воситалар

226.410

93,29

1772,5

Капитал қуйилмалар

300

0,12

2,3

Жорий активлар










Товар-моддий заҳиралари, жами

3.400

1,40

26,6

Дебиторлар, жами

9.100

3,75

71,2

Пул маблағлари, жами

2.000

0,82

15,6

Бошқа жорий активлар

1.470

0,62

11,8

БАЛАНС АКТИВИ БЎЙИЧА,
ЖАМИ

242.680

100

1900

      1. - жадвал

Муҳимлилик даражасининг умумий кўрсаткичини баланс структурасига пропорционал равишда тақсимлаш


Баланс пассивининг моддалари

Сумма, минг
сўм

Солиштирма
улуши, %

Муҳимлилик даражаси
(чегараси), минг сўм

1

2

3

4

Ўз маблағлари манбалари










Устав капитали

90.000

37,08

704,52

Қўшилган капитал

37.500

15,45

293,55

Резерв капитали

4.900

2,01

38,19

Тақсимланмаган фойда (қопланмаган
зарар)

8.150

3,36

63,84

Мажбуриятлар










Узоқ муддатли мажбуриятлар, жами

2.180

0,92

17,48

Қисқа муддатли қарзлар

6.000

2,47

46,93

Бошқа кредиторлик қарзлар

93.950

38,71

735,49

БАЛАНС ПАССИВИ БЎЙИЧА,
ЖАМИ

242.680

100

1900

“Лаззат” МЧЖнинг 2008 йилдаги молиявий – хўжалик фаолиятини натижалари бўйича ўтказилган аудиторлик текширувида қуйидаги камчиликлар аниқланган:



  • бухгалтерия ҳисобида маҳсулот сотилишидан олинган тушум нотўғри шакллангани сабабли, харидорларнинг дебиторлик қарзлари 85.000 сўмга камайтириб кўрсатилган;

  • маҳсулот етказиб берувчилар томонидан олинган ва тўланган счет-фактуралар ҳисоби тўлиқ олиб борилмагани натижасида кредиторлик қарзлари суммасини 215.000 сўмга камайиши юз берган;

  • “Лаззат” МЧЖнинг Ҳисоб сиёсатига тўғри келмайдиган хом ашёни ишлатиш нормативи қўллангани сабабли омборхонадаги хом ашёнинг қолдиғи 28.000 сўмга камайган.

Аудиторлик текшируви вақтида аниқланган хатолар таҳлил қилинди ва улар “Лаззат” МЧЖ бухгалтерлик ҳисоботларидаги энг юқори хатолик чегараларига солиштирилди.


Аудиторлик текшируви вақтида аниқланган хатоликни муҳимлилиги ҳақида хулоса ва аниқланган камчиликлар таҳлили 5.5.4 - сонли жадвалда акс эттирилган.





      1. - жадвал

Аниқланган камчиликларни таҳлили


Камчиликлар аниқланган баланс моддалари

Сумма, минг сўм

Хатонинг энг юқори чегараси, минг сўм

Хатонинг ҳақиқий
суммаси, минг сўм

Чекланишни ҳисоби, минг сўм

1

2

3

4

5

Дебиторлик қарзлар

9.100

71,2

85

- 13,8

Кредиторлик қарзлар

93.950

735,49

215

520,49

Товар заҳираси

3.400

26,6

28

- 1,4

Текширув вақтида аниқланган дебиторлик қарзи ва омбордаги камомад муҳим ҳисобланади, чунки уларнинг суммаси муҳимлилик даражасидан каттадир.




    1. – Масала


Корхонанинг 2 йиллик ишлаб чиқариш ва молиявий фаолияти якунларининг таҳлили корхонада янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган маркетинг сиёсати бўйича таваккалчилик юқори эканлигини кўрсатди. Бир томондан олганда сотув ҳажми ва харидорлар сонини ошиши корхона фаолиятини ижобий таърифлайди. Лекин бу йўналишни
йил охиригача ўзгармаслигини, ҳатто тескарига қараб кетмаслигини ҳеч ким кафолатлай олмайди.

Ўтган йил давомида корхонада айланма маблағлар ҳажми 20%га ўсди. Бунга дебиторлик қарзларининг 30% га ўсгани сабаб бўлди. Дебиторлик қарзларнинг таркиби таҳлил этилганда қисқа муддатли қарзлар суммасини ўсгани ва узоқ муддатли қарзларни эса аксинча камайганини кўрамиз.


Маҳсулот таннархини ўсиш суръати (61%) соф фойдани ўсиш суръатидан (23,6%) каттадир. Ушбу ҳолатни юзага келтириши мумкин бўлган ҳолатларни таҳлил этиш ва улар таъсирини камайтириш тавсия қилинади.




    1. – Масала


Текшириш вақтида “Дебиторлик қарзлари” ва “Заҳиралар” моддалари бўйича аниқланган хатоликлар муҳимлиликни энг юқори чегарасига яқин бўлгани учун жуда ҳам аҳамиятлидир. Баланснинг айланма маблағлар моддаси бўйича текширувни давом эттириш зарур. Корхона кассасида аниқланган камчилик муҳим аҳамиятга эга эмас.



      1. жадвал

Аниқланган хатонинг баланс моддасига бўлган таъсирини ҳисоблаш


Баланс моддалари



Баланс суммаси
(минг сўмда)

Жорий активлар” бўйича хатоликнинг энг юқори чегараси (минг сўм)

Текширувда
аниқланган хато

Аниқланган хатонинг баланс
моддасига таъсири, %

min чегара

max чегара

%

сумма

%

сумма

1

2

3

4

5

6

7

8

Дебиторлик қарзлари

8.000

5

400

10

800

800

10

Заҳиралар

12.000

5

600

10

1.200

600

10

Касса

500

5

25

10

50

10

2



    1. – Масала


  1. Корхона фаолиятида мавжуд бўлган таваккалчиликлар:

  • хорижий капиталга боғлиқлик (40%);

  • таъсисчиларнинг бирига ҳал қилувчи овоз ҳуқуқи берилгани (корхона раҳбарияти 50% овоз берувчи улушга эга);

  • мол етказиб берувчининг нарх сиёсати;

  • ишлаб чиқарилган маҳсулот асосан бир харидорга сотилиши (“Кийим кечак” ЁАЖ – 78%);

  • бозор рақоботи;

  • компьютерда бухгалтерия ҳисобини олиб боришга ўтиш.




  1. Келтирилган маълумот аудиторлик таваккалчилигини баҳолашга етарли эмас. Чунки аудиторлик таваккалчилигини ташкил этувчилари бўйича маълумот йўқ. Яъни, бунинг учун на фақат корхона бизнеси билан боғлиқ бўлган таваккалчиликни билиш керак, балки тадбиркорликка боғлиқ бўлган, ушбу корхона фаолияти, унинг ички назорат тизими, текширувга жалб этилган аудиторларнинг малакаси билан боғлиқ бўлган таваккалчиликни ўзига хос томонларини ҳам билиш керак бўлади.




  1. Аудиторлик текшируви учун қуйидаги қўшимча маълумотларни сўраш мумкин: шўъба корхоналарини мавжудлиги, олдинги аудиторлик текширувларининг натижаси, бухгалтерия ходимларининг малака даражаси, ҳисоб регистрларининг компьютерда олиб бориш кўлами, корхонанинг ҳисоб сиёсатининг ўзига хос томонлари ва ҳ.к.з.
    1. - Масала


Аудитор бажариши лозим бўлган ишлар:

  1. Олдинги аудиторнинг ҳисоботи билан танишиб чиқиши ва қайси бўлимларда хатога йўл қўйилган бўлса, текширувни ушбу бўлимлардан бошлаши керак;

  2. Ҳар бир бўлимлар бўйича ички назорат тизими самарадорлигини баҳолаши зарур. Ҳисобот даврида янги ходим ишга қабул қилинган, бўш иш ўринлари бор ёки камчиликлар аниқланган бўлимларга айниқса алоҳида эътибор қаратиш лозим.

  3. Моддий жавобгар шахслар билан моддий жавобгарлик бўйича шартномалар тузилганлигини текшириш;

  4. Инвентаризация вақтида камомад ёки ортиқча мулк топилган бўлимларни аниқлаш;

  5. Жуда ҳам қимматбаҳо ёки кенг истеъмол ёки кам сотиладиган товарларини сотиш билан шуғулланадиган бўлимларни аниқлаш;

  6. Кўп вақтдан бери текширув ўтказилмаган бўлимларни аниқлаш.



    1. - Масала


Аудиторлик текширувига хос бўлган таваккалчиликни ҳисоблаб топамиз: а) AP = BXP * PK * Pno

AP = 0,7 * 0,45 * 0,15 = 0,047 = 4,7%


б) Pno = AP / BXP * PK


Pno = 0,07 / 0,65 * 0,15 = 0,07 / 0,0975 = 0,718 = 71,8%




    1. - Масала


Берилган маълумотлар асосида таклиф этилган жадвалларни тўлдириб чиқамиз. Муҳимлиликни ягона кўрсаткичини ҳисоблаб топиш учун базавий кўрсаткичларни танлаймиз.



      1. жадвал

“Сут-қаймоқ” ОАЖнинг муҳимлилик даражасини ҳисоби


Базавий кўрсаткичларнинг номи

Базавий кўрсаткичнинг бухгалтерия баланс
ҳисоботидаги миқдори, минг сўм

Солиштирма улуши, %

Муҳимлилик даражасини аниқлашда
ишлатиладиган миқдорлар, минг сўм

1

2

3

4

Соф фойда

--

5

--

Ялпи савдо ҳажми, ҚҚСсиз

3.524.000

2

70.480

Баланс валютаси

11.557.702

2

231.154

Ўз маблағлари

884.702

10

88.470

Умумий таннарх

2.360.000

2

47.200

Ушбу мавжуд бўлган 4 кўрсаткичнинг ўрта арифметик қийматини ҳисоблаб топамиз. (70.480 + 231.154 + 88.470 + 47.200) / 4 = 109.326


Ҳисоблаб топилган сонни базавий кўрсаткичларнинг максимал ва минимал қийматлари билан солиштирамиз.


(109.326 – 47.200) / 109.326 = 56,8%
(231.154 – 109.326) / 109.326 = 111%

Базавий кўрсаткичларнинг максимал ва минимал қийматлари ўрта арифметик қийматдан 30%дан кўп миқдорда фарқ қиляпти. Демак бу қийматларни олиб ташлаб ҳисобимизни давом эттирамиз:


(70.480 + 88.470) / 2 = 79.475 Ушбу сонни 80.000 гача яхлитлаймиз. Бизнинг ҳолатимизда муҳимлилик даражаси 80.000 минг сўмга тенг.



      1. жадвал

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling