Ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент
Download 2.26 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- – Масала Солиққа тортиш масалалари бўйича маслаҳат хизматини кўрсатиш. – Масала
- – Масала Корхона фаолиятини иқтисодий таҳлили ва бизнесни ривожлантириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш. – Масала
- 5 – МАВЗУ: АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ДАВОМИДА МУҲИМЛИЛИК ВА ТАВАККАЛЧИЛИКНИ БАҲОЛАШ
- Базавий кўрсаткичлар
ВАЗИЯТЛИ МАСАЛАЛАР
4.1 – 4.4. – МасалаларЖавоблар Иловаларда келтирилган. – МасалаХўжалик субъектининг раҳбарига қуйидаги мазмунда хат йўллаш тавсия этилади: “Корхона филиалларини республиканинг турли ҳудудларида жойлашгани ва қўшимча иш ҳажми пайдо бўлганини эътиборга олиб, аудиторлик текшируви муддатларини ўзгартиришни сўраймиз”. – МасалаХўжалик субъектининг раҳбарига қуйидаги мазмунда хат йўллаш тавсия этилади: “Товар омборхоналарида камомад аниқланганлиги сабабли омборхонада қайта инвентаризация ўтказиш лозим. Инвентаризацияни ўтказишда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз”. – МасалаСолиққа тортиш масалалари бўйича маслаҳат хизматини кўрсатиш. – МасалаСолиққа тортиш мақсадларида харажатларни тўғри шаклланишини текшириш. – МасалаКорхона фаолиятини иқтисодий таҳлили ва бизнесни ривожлантириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш. – МасалаБошқарув ҳисоби моделини ишлаб чиқиш ва бюджетлаштириш тизимини жорий этиш. 5 – МАВЗУ: АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ДАВОМИДА МУҲИМЛИЛИК ВА ТАВАККАЛЧИЛИКНИ БАҲОЛАШ
ВАЗИЯТЛИ МАСАЛАЛАР – МасалаИшлаб чиқариш корхонасига тегишли маълумотларга асосан муҳимлилик даражасининг умумий кўрсаткичини ҳисоблаб топамиз (5.1.1 – жадвал). - жадвал Базавий кўрсаткичлар
Берилган кўрсаткичларнинг арифметик ўртача қийматини ҳисоблаб топамиз: (3210 + 5840 + 4410 + 1928 + 1475) / 5 = 16.863 / 5 = 3373. Ҳисоблаб топилган кўрсаткич билан базавий кўрсаткичларнинг max ва min ларни қиёслаймиз: (3373 – 1475) / 3373 = 56,3% (5840 – 3373) / 3373 = 73% Четланишлар 30% дан юқори бўлгани учун бу кўрсаткичлардан фойдаланмасдан, бошқа кўрсаткичларни ишлатамиз: (3210 + 4410 + 1928) / 3 = 3183. Ҳисоблаб топган сонимиз “Муҳимлилик даражаси” ҳисобланади. Бу кўрсаткични юқори ёки паст сонга яхлитлашимиз мумкин, фақат четланиш 20% ортиқ бўлмаслиги лозим. – МасалаХусусий корхонага тегишли маълумотларга асосан муҳимлилик даражасининг умумий кўрсаткичини ҳисоблаб топамиз (5.2.1 – жадвал). - жадвал Базавий кўрсаткичлар
Берилган кўрсаткичларнинг арифметик ўртача қийматини ҳисоблаб топамиз: (4000 + 1708 + 3600 + 2400 + 2680) / 5 = 14388 / 5 = 2878. Ҳисоблаб топилган кўрсаткич билан базавий кўрсаткичларнинг max ва min ларни қиёслаймиз: (2878 – 1708) / 2878 = 40,6% (4000 – 2878) / 2878 = 38,9% Четланишлар 30% дан юқори бўлгани учун бу кўрсаткичлардан фойдаланмасдан, бошқа кўрсаткичларни ишлатамиз: (3600 + 2400 + 2680) / 3 = 2893. Ҳисоблаб топган сонимиз “Муҳимлилик даражаси” ҳисобланади. Бу кўрсаткични юқори ёки паст сонга яхлитлашимиз мумкин, фақат четланиш 20% ортиқ бўлмаслиги лозим. Мисол учун муҳимлилик даражаси 2900 га тенг. – МасалаНодавлат нотижорат ташкилотига тегишли маълумотларга асосан муҳимлилик даражасининг умумий кўрсаткичини ҳисоблаб топамиз (5.3.1 – жадвал). - жадвал Базавий кўрсаткичлар
Берилган кўрсаткичларнинг арифметик ўртача қийматини ҳисоблаб топамиз: (3800 + 4700 + 3000) / 3 = 11500 / 3 = 3833. Ҳисоблаб топган сонимиз “Муҳимлилик даражаси” ҳисобланади. Бу кўрсаткични юқори ёки паст сонга яхлитлашимиз мумкин, фақат четланиш 20% ортиқ бўлмаслиги лозим. Мисол учун муҳимлилик даражаси 3800 га тенг. – МасалаЁпиқ акциядорлик жамиятига тегишли маълумотларга асосан муҳимлилик даражасининг умумий кўрсаткичини ҳисоблаб топамиз. - жадвал Базавий кўрсаткичлар
Берилган кўрсаткичларнинг арифметик ўртача қийматини ҳисоблаб топамиз: (1100 + 301 + 484 + 32 + 94) / 5 = 2011 / 5 = 402. Ҳисоблаб топилган кўрсаткич билан базавий кўрсаткичларнинг max ва min ларни қиёслаймиз: (402 – 32) / 402 = 92% (1100 – 402) / 402 = 173% Фарқ жуда катта. Четланишлар 30% дан юқори бўлгани учун бу кўрсаткичлардан фойдаланмасдан, бошқа кўрсаткичларни ишлатамиз: (301 + 484 + 94) / 3 = 293. Ҳисоблаб топган сонимиз “Муҳимлилик даражаси” ҳисобланади. Бу кўрсаткични юқори ёки паст сонга яхлитлашимиз мумкин, фақат четланиш 20% ортиқ бўлмаслиги лозим. Мисол учун муҳимлилик даражаси 300 га тенг. – Масала“Лаззат” МЧЖ бўйича муҳимлилик даражасини ҳисоблаш учун базавий кўрсаткичларни танлаймиз ва ҳисоботдаги хатоликни мумкин бўлган чегарасини белгилаймиз. Бунинг учун корхонанинг молиявий хўжалик фаолиятининг ўзига хос томонларини ҳисобга олиш даркор. Муҳимлилик даражасининг умумий кўрсаткичини корхона баланси моддалари ўртасида унинг таркибига қараб пропорционал тартибда тақсимлаймиз. - жадвал Базавий кўрсаткичлар
Берилган кўрсаткичларнинг арифметик ўртача қийматини ҳисоблаб топамиз: (14055 + 4854 + 720 + 230 + 50) / 5 = 19909 / 5 = 3982. Ҳисоблаб топилган кўрсаткич билан базавий кўрсаткичларнинг max ва min ларни қиёслаймиз: (3982 – 50) / 3982 = 98,7% (14055 – 3982) / 3982 = 253% Фарқ жуда катта. Четланишлар 30% дан юқори бўлгани учун бу кўрсаткичлардан фойдаланмасдан, бошқа кўрсаткичларни ишлатамиз: (4854 + 720 + 230) / 3 = 1935. Ҳисоблаб топган сонимиз “Муҳимлилик даражаси” ҳисобланади. Бу кўрсаткични юқори ёки паст сонга яхлитлашимиз мумкин, фақат четланиш 20% ортиқ бўлмаслиги лозим. Муҳимлилик даражаси - 1900 минг сўм. Баланс валютаси - 242.680 минг сўм Дебиторлик қарздорликнинг камайиши - 85 минг сўм Кредиторлик қарздорликнинг камайиши - 215 минг сўм Омборда аниқланган камомад - 28 минг сўм. - жадвал Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling