2 - МАВЗУ: АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ ВА ҲУҚУҚИЙ МУВОФИҚЛАШТИРИЛИШИ
ТЕСТ САВОЛЛАРИ: Аудиторлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган жисмоний шахслар қуйидаги талабларнинг қайси бирига жавоб беришлари лозим?
а) иқтисодий соҳа бўйича олий маълумотга ва охирги 10 йил ичида иқтисод соҳасида 3
йиллик амалий иш тажрибасига эга бўлиш;
б) аудит, солиқ ва бухгалтерия ҳисоби йўналишида олий маълумотга эга бўлиш;
в) иқтисодий соҳа бўйича ўрта маълумотга эга бўлиш ва аудит, солиқ ва бухгалтерия ҳисоби бўйича 10 йиллик амалий тажрибага эга бўлиш
г) солиқ маслаҳатчиси малака сертификатига ва 5 йиллик иш стажига эга бўлиш.
Аудиторлик ташкилоти қандай ҳуқуқий ташкилий шаклда фаолият юритиши мумкин?
а) очиқ акциядорлик жамияти шаклида; б) ёпиқ акциядорлик жамияти шаклида;
в) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида мавжуд бўлган барча ташкилий ҳуқуқий шаклларда;
г) шўъба корхонаси сифатида.
Аудиторлик фаолияти бўйича миллий стандартларни ишлаб чиқариш маъулияти кимга юклатилган?
а) давлатнинг ваколатли органига;
б) нотижорат нодавлат профессионал жамоат ташкилотларига; в) аудиторлик ташкилотларининг методик марказларига;
г) аудит соҳасида катта амалий ва назарий тажрибага эга шахсларга.
Аудиторлик фаолияти бўйича ички стандартларни ишлаб чиқариш маъулияти кимга юклатилган?
а) давлатнинг ваколатли органига;
б) нотижорат нодавлат профессионал жамоат ташкилотларига; в) аудиторлик ташкилотларининг методик марказларига;
г) аудит соҳасида катта амалий ва назарий тажрибага эга шахсларга.
Тижорат банкларини аудиторлик текшириш бўйича аудиторнинг малака сертификати неча йил давомида кучда бўлиши мумкин?
а) 3 йил;
б) 5 йил;
в) 7 йил.
г) ваколатли орган қарорига асосан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |