Ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент


Download 2.26 Mb.
bet16/50
Sana16.06.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1499460
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   50

- Масала


Ўтган йилда ўтказилган аудиторлик текшируви бўйича ўз хизмат ҳақини олмаган аудиторлик ташкилоти келгуси йилда ҳам шу корхонада аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича шартнома имзолади. Лекин аудиторлик ташкилоти олдинги шартнома бўйича ўз хизмат ҳақини олмагунча иш бошламаслигини мижозга маълум қилди. Хўжалик субъектининг раҳбари агарда ўз вақтида аудиторлик хулосасини олса ва бу хулоса ижобий бўлса корхона четдан сармоя олишини ва шунда аудиторлик ташкилотига барча ўз қарзларини тўлаб беришини маълум қилди.


Талаб қилинади:
Аудиторлик ташкилоти ушбу таклифни қабул қилса қандай муаммоларга дуч келади.


    1. - Масала


Хўжалик субъекти келгуси аудиторлик текширувини тезлаштириш мақсадларида жорий йилда аудиторлик текширувини ўтказган аудиторлик ташкилотидан текширувнинг ишчи ҳужжатларидан нусха сўради.


Талаб қилинади:

  1. Бу ҳолда аудиторнинг мустақиллик принципи бузилмайдими?

  2. Аудиторлик ташкилоти бундай таклифга қандай муносабатда бўлиши лозим?



    1. - Масала


Аудиторлик ташкилотига ўзи текшираётган хўжалик субъекти автомашина сотиб олишни таклиф этди.


Талаб қилинади:
Бу ҳолда аудиторнинг мустақиллик принципи бузиладими?


    1. - Масала


Аудиторлик ташкилоти 3 йил мобайнида хўжалик субъекти фаолиятини ташаббус асосида аудиторлик текширувидан ўтказиб келмоқда. Шу давр мобайнида ўз мижозининг бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимининг ўзига хос хусусиятларини, бухгалтерия ҳисобидаги мавжуд муаммоларни чуқур ўрганди. Хўжалик субъекти бухгалтерия ҳисобини компьютерлаштириш мақсадларида маслаҳат хизматини кўрсатишни сўраб ушбу аудиторлик ташкилотига мурожаат этди.


Талаб қилинади:

  1. Қонунчилик нормаларида аудиторлик ташкилотига ушбу хизматни кўрсатишга бирон бир тўсқинлик борми?

  2. Ушбу хизматни кўрсатгандан сўнг аудиторлик ташкилоти навбатдаги аудиторлик текширувини ўтказишда ўз мустақиллигини йўқотмайдими?




    1. Download 2.26 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling