Ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент
Download 2.26 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- - Масала
ВАЗИЯТЛИ МАСАЛАЛАР:Аудиторлик текшируви вақтида гуруҳ раҳбари касса операцияларини текширишни аудитор ёрдамчисига топширди. Текширув натижасида касса операцияларида камчиликлар аниқланмади. Аудиторлик хулосаси берилгандан сўнг ушбу хўжалик субъектида солиқ органи томонидан текширув ўтказилди ва касса операциялари бўйича камчиликлар аниқланди. Хўжалик субъектига жарима солинди. Талаб қилинади: Хўжалик субъектига нима сабабдан жарима солинганини тушунтириб беринг. - МасалаХўжалик субъекти ўзининг молиявий ҳисоботларини текшириб бериш бўйича унга хизмат кўрсатаётган аудиторлик ташкилоти билан шартномани бекор қилиб бошқа аудиторлик ташкилоти билан шартнома имзолади. Талаб қилинади: Янги аудиторлик ташкилоти ўз ишини қандай бошлаши лозим? - МасалаХўжалик субъектини молиявий ҳисоботларининг аудиторлик текширувини 3 йил давомида битта аудиторлик ташкилоти амалга оширмоқда. Текширувни ҳар сафар битта аудиторлар гуруҳи амалга ошириб, гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ҳар сафар ўзи мутахассис бўлган вазифаларни бажаради. Талаб қилинади: Ушбу ҳолатнинг ижобий ва салбий томонларини тушунтириб беринг; Агарда салбий томонлар мавжуд бўлса уни олдини олиш учун аудиторлик ташкилоти қандай йўл тутиши керак? Келгуси йил бўйича аудиторлик текширувини ўтказишда камчиликларга йўл қўймаслик учун аудиторлик ташкилоти қандай йўл тутиши лозим? - Масала“Зафар” ишлаб чиқариш корхонаси республика ҳудудларида филиаллар тармоғига эга. Ишга янги қабул қилинган бош бухгалтер филиаллар билан ишлаш тажрибасига эга бўлмагани сабабли аудиторлик ташкилотига мурожаат қилинди. Аудиторлик ташкилоти шартнома асосида бош корхона ва унинг филиаллари орасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар схемасини ишлаб чиқиши ва корхона бухгалтерияси фаолиятини янги режимда ишлашини уч ой давомида назорат этиши лозим. Талаб қилинади: Аудиторлик ташкилоти бу ҳолатда қандай қўшимча хизматлар таклиф этиши мумкин? Аудиторлик ташкилоти ушбу корхонада кейинги йил бўйича аудиторлик текширувини ўтказиши мумкинми? Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling