Ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент


Download 2.26 Mb.
bet14/50
Sana16.06.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1499460
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   50

- Масала


“Зиёли” савдо корхонаси ҳам улгуржи, ҳам чакана савдо билан шуғулланади. Ўз бухгалтерияси ишини енгиллаштириш ва бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш мақсадларида корхона “Программист” номли компьютер дастурларини ишлаб чиқарувчи ташкилот билан шартнома тузди. “Программист” ташкилоти эса бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини автоматлаштириш, ҳисоб регистрларини яратиш ва ахборот базасини шакллантиришда маслаҳат хизматини кўрсатиш бўйича аудиторлик ташкилоти билан шартнома тузди.


Талаб қилинади:

  1. Аудиторлик ташкилоти ушбу хизматни кўрсатишга ҳақлими?

  2. Келажакда аудиторлик ташкилоти “Зиёли” савдо корхонасига аудиторлик хизматини кўрсатишга ҳақлими?

3 – МАВЗУ: АУДИТОРНИНГ КАСБ ЭТИКАСИ




ТЕСТ САВОЛЛАРИ:

    1. Аудиторлик ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун унинг устав капиталининг неча фоизи аудиторлик малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахсга тегишли бўлиши лозим?


а) камида учдан икки қисми; б) камида 51%;
в) 100 %;
г) таъсисчиларнинг истагига боғлиқ.


    1. Қуйидаги ҳолатларнинг қайси бирида аудиторнинг мустақиллиги ва объективлиги бузилмаган:


а) аудитор текширилаётган хўжалик субъектига бошқарув ҳисобини такомиллаштириш, бизнес режа ишлаб чиқиш бўйича хизмат кўрсатди;
б) аудитор текширилаётган хўжалик субъектига нисбатан мулкий ҳуқуқга эга;
в) аудиторнинг яқин қариндошлари текширилаётган хўжалик субъектида раҳбар лавозимида ишлайди;
г) аудитор хўжалик субъектига солиққа тортиш масалалари бўйича маслаҳат хизматини кўрсатган.


    1. Аудитор ўз фикрини тайёрлаш вақтида кимга бўйсунади:


а) аудиторлик текшируви ўтказилаётган хўжалик субъектига; б) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига;
в) аудиторлик ташкилотининг таъсисчилари, раҳбарларига; г) ҳеч кимга.


    1. Аудиторлик текшируви тугагандан сўнг текширув ўтказилган хўжалик субъекти аудиторлик гуруҳи раҳбарига қимматбаҳо буюм совға қилди. Аудиторлик ташкилотининг раҳбари бу ҳолда нима қилиши лозим?


а) ўз ходимига совғани олишни тавсия этади;
б) ўз ходимига совғани қайтариб топширишни тавсия этади;
в) аудиторлик текширув натижаларини шахсан ўзи қайтадан текшириб чиқади; г) ушбу совғани давлат ихтиёрига ўтказади.


    1. Аудиторлик ташкилоти текширув натижалари бўйича аудиторлик хулосаларини тайёрлаётганда текширув олиб борган аудиторнинг яқин қариндоши ушбу корхонада ишлаши маълум бўлиб қолади. Аудиторлик ташкилотининг раҳбари бу ҳолда қандай йўл тутади:


а) бу ҳақда ўз вақтида огоҳлантирмагани учун ўз ходимига хайфсан эълон қилади; б) аудиторлик хулосасини беришдан бош тортади;
в) ушбу аудиторни четлаган ҳолда аудиторлик текширувини қайтадан ўтказади; г) аудиторлик ҳисоботи асосида аудиторлик хулосасини беради.

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling