Аудитор бошқа аудиторлик ташкилотида ишловчи ўз ҳамкасби билан аудиторлик текшируви вақтида ўзи дуч келган муаммони муҳокама қиляпти.
Талабқилинади: Аудитор сир сақлаш бўйича ўзи қабул қилган шартномавий талабларни бузяптими?
Аудитор ушбу муаммони ўзи билан ишлайдиган аудитор билан муҳокама қилишга ҳақлими?
Аудиторнинг Касб этикаси кодекси талаблари доирасида аудитор қандай йўл тутиши лозим?
- Масала
Аудиторлик текшируви ўтказиладиган хўжалик субъектида аудиторларнинг бирини яқин қариндоши куръер вазифасида хизмат қилади.
Талабқилинади: Аудиторлик ташкилоти бу ҳолда қандай йўл тутишини изоҳлаб беринг.
- Масала
Аудиторлик ташкилотининг мижози бўлган хўжалик субъекти банк кредити олаётганда унга кафиллик беришни сўраб мурожаат этди.
Талабқилинади: Аудиторлик ташкилоти бу ҳолатда қандай йўл тутишини тушунтириб беринг.
- Масала
Аудиторлик текшируви вақтида аудитор текширилаётган хўжалик субъекти бошқа бир хўжалик субъектини сотиб олиш нияти борлигини аниқлади. Агар бу режа амалга ошса текширилаётган хўжалик субъектининг акцияларини бозор нархи кўтарилади. Аудитор воситачи орқали ўзи текшираётган хўжалик субъектини акцияларини сотиб олди.
Талабқилинади: Ушбу ҳолатда аудитор ўзининг касбий мажбуриятларини бузмадими?
Ушбу ҳолатда аудитор шартнома талабларини бузмадими?