Ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент


Download 2.26 Mb.
bet13/50
Sana16.06.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1499460
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   50

- Масала


Мажбурий аудиторлик текшируви вақтида муддати ўтган дебиторлик қарзлари мавжудлиги аниқланди. Аудиторлик ташкилоти қарздор ташкилотлар ҳақида қўшимча маълумотларни сўраганда хўжалик субъекти маълумот беришдан бош тортди.


Талаб қилинади:
Аудиторлик ташкилоти бу ҳолда қандай йўл тутишини тушунтириб беринг.


    1. - Масала


Тижорат банки умумий аудиторлик фаолияти олиб бориш бўйича лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотига ўзининг молиявий фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиб беришни сўраб мурожаат этди. Лекин аудиторлик ташкилоти штатида фақатгина битта банк аудити бўйича сертификатга эга бўлган мутахассис бор.


Талаб қилинади:
Аудиторлик ташкилоти ушбу таклифни қабул қилиши мумкинми? Ўз жавобингизни асослаб беринг.


    1. - Масала


Аудиторлик ташкилоти шартнома асосида хўжалик субъектининг молиявий ҳисоботларини тайёрлаб берди. Лекин хўжалик субъекти ҳисоботларнинг бирида камчилик борлигини маълум қилди.


Талаб қилинади:
Ушбу вазиятда аудиторлик хизмати бўйича сифат назоратининг қайси шартлари бузилган?


    1. - Масала


Аудиторлик текшируви доирасида хўжалик субъектининг моддий жавобгар шахслари томонидан катта миқдорда моддий бойликлар ўзлаштириб юборилгани аниқланди.


Талаб қилинади:
Аудиторлик ташкилоти бу вазиятда қандай йўл тутиши лозим?


    1. - Масала


“Зафар” ишлаб чиқариш корхонасида ўтказилган аудиторлик текшируви вақтида корхонанинг молиявий ҳисоботлари ҳар томонлама ишончга сазоворлиги аниқланди. Лекин корхона бухгалтерияси ходимларидан бири билан бўлган суҳбат вақтида аудитор ёрдамчиси корхонанинг ёрдамчи материаллар омборидан катта миқдорда ўғирлик юз бергани ҳақида норасмий ахборотга эга бўлди.


Талаб қилинади:
Аудиторлик ташкилоти қандай йўл тутиши лозим?



    1. Download 2.26 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling