Ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент


Download 2.26 Mb.
bet6/50
Sana16.06.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1499460
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50

ВАЗИЯТЛИ МАСАЛАЛАР:

    1. - Масала


“Зафар” ишлаб чиқариш корхонаси 2008 йилнинг 1 октябрь кунидан, мулк эгаларининг қарорига кўра, ёпиқ акциядорлик жамияти шаклидан масъулияти чекланган жамият шаклига ўтди. Корхона умумий солиқ тизимида бўлган.


Талаб этилади:

  1. Корхона 2008 йил натижаси бўйича мажбурий аудиторлик текшируви ўтказиши лозимми?

  2. Фаолият йўналишини ўзгартириши муносабати билан ягона солиқ тизимига ўтиши мумкинми?



    1. - Масала


2008 йилнинг апрель ойида “Зафар” ишлаб чиқариш корхонаси бухгалтериясида иш ҳақини ҳисоблашда фойдаланадиган компьютер программаси ишдан чиқиши муносабати билан аудиторлик ташкилотига меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисобни тиклаб беришни сўраб мурожаат этди. Шартнома асосида аудиторлик ташкилоти 2008 йилнинг май ойида корхонани ушбу бухгалтерлик ҳисобини тиклаб берди. Ушбу йилнинг декабрь ойида корхона 2008 йил натижалари бўйича мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиб беришни сўраб худди шу аудиторлик ташкилотига мурожаат қилди.


Талаб қилинади:

  1. Аудиторлик ташкилоти ушбу таклифни қабул қилиши мумкинми?

  2. Аудиторлик ташкилоти “Зафар” ишлаб чиқариш корхонасида мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича шартнома тузиши мумкинми?

  3. Аудиторлик ташкилоти “Зафар” ишлаб чиқариш корхонасида ташаббус аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича шартнома тузиши мумкинми?



    1. - Масала


Нодавлат нотижорат жамоат ташкилотининг банк ҳисоб рақамига 2008 йил давомида 7 млн. сўм миқдорида аъзолик бадаллари, 12 млн. сўм миқдорида хайрия ёрдами маблағлари, молиявий фаолият натижалари бўйича 1 млн. сўм миқдорида даромад ва қўшимча фаолият натижасида 14 млн. сўм миқдорида ялпи тушум келиб тушди.


Талаб қилинади:

  1. Нодавлат нотижорат жамоат ташкилотида 2008 йил натижалари бўйича мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилиши шартми?

  2. Агарда нодавлат нотижорат жамоат ташкилотини банк ҳисоб рақамига йил давомида фақатгина аъзолик бадаллари келиб тушган бўлса, 2008 йил натижалари бўйича Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2 шакл) тузилиши шартми?




    1. Download 2.26 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling