Аудитор ва мижознинг ўзаро муносабатлари:
а) қонуности меъёрий ҳужжатларга кўра белгиланади;
б) ихтиёрийлик ва ҳақ тўлаш принципи асосига қурилади;
в) аудиторлик хизматлари кўрсатиш бўйича шартнома билан аниқланади; г) мижознинг ҳоҳишига кўра белгиланади.
Ташаббус аудити қуйидаги органлар қарорига кўра ўтказилади:
а) аудиторлик фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли давлат органи;
б) хўжалик субъекти; в) солиқ инспекцияси;
г) аудиторлик ташкилоти.
Ходими корхонанинг ички аудит хизматида ишловчи аудиторлик ташкилоти ушбу корхонада ташқи аудиторлик текширувини ўтказиши мумкинми?
а) ҳа;
б) йўқ;
в) корхона билан келишган ҳолда;
г) ушбу аудиторни текширув гуруҳига қўшмаган тақдирда.
Мажбурий аудиторлик текшируви йилнинг қайси кунигача ўтказилиши зарур:
а) 21 март кунигача; б) 1 май кунигача;
в) 1 сентябрь кунигача; г) 8 март кунигача.
Хўжалик субъектида аудиторлик текшируви қайси ҳужжатга асосан бошланади:
а) аудиторлик ташкилотининг ички стандартлари; б) хўжалик субъектининг Ҳисоб сиёсати;
в) аудиторлик текширувини ўтказиш шартномаси; г) хўжалик субъекти Кузатув кенгашининг қарори.
Хўжалик субъекти банк кредити олаётганда аудиторлик ташкилоти томонидан унинг қуйидаги ҳужжатларини текшириш етарлидир:
а) солиқ инспекцияси томонидан қабул қилинган бухгалтерлик ҳисоботлари; б) бизнес режа ва бухгалтерлик ҳисоботлари;
в) учинчи шахс томонидан берилган кафолат, бизнес план, солиқ инспекция томонидан қабул қилинган бухгалтерлик ҳисоботлари;
г) хўжалик субъектининг бухгалтерлик ҳисоботлари ва бирламчи молиявий хўжалик ҳужжатлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |