Ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент
Download 2.26 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- - Масала
- МасалаМасъулияти чекланган жамият шаклидаги “Зафар” ишлаб чиқариш корхонаси устав капиталининг 10% давлатга тегишлидир. 2008 йил давомида корхонанинг молиявий хўжалик фаолияти натижасида 83,7 млн. сўм миқдорида ялпи тушум олинди. Ушбу маблағларнинг 50% бюджет ташкилотларидан келиб тушган. Талаб қилинади: “Зафар” МЧЖ фаолияти бўйича мажбурий аудиторлик текшируви ўтказиладими? Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Келажак” суғурта ташкилоти 2008 йил давомида 280 млн сўмлик суғурта хизматини кўрсатди. Суғурта ташкилоти янги ташкил этилгани сабабли 2008 йилни зарар билан якунлади. Талаб этилади: “Келажак” суғурта ташкилотининг 2008 йил фаолияти бўйича мажбурий аудиторлик текшируви ўтказиладими? Агарда мажбурий аудиторлик текшируви ўтказиладиган бўлса, ушбу текширувни ўтказувчи аудиторлик ташкилоти қандай талабларга жавоб бериши керак. - Масала2008 йилнинг май ойида “Зафар” ишлаб чиқариш корхонаси фаолият кўламини кенгайтириш мақсадида ваколатли банк муассасасига кредит олиш учун мурожаат қилди. Корхонани кредитга лаёқатлилик даражасини аниқлаш мақсадида банк корхонанинг 2007 йил натижалари бўйича баланс ҳисоботларини ва ушбу ҳисоботларни ишончга лойиқлигини тасдиқловчи аудиторлик ташкилотининг хулосасини сўради. Баланс ҳужжатлари тегишли солиқ инспекцияси томонидан қабул қилинган. Ўзбекистон Республикасининг “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунига биноан корхонанинг фаолияти мажбурий аудитга тегишли эмас. Лекин 2007 йил натижалари бўйича корхона фаолияти солиқ органлари томонидан Комплекс текширувдан ўтказилган бўлиб, текширувда жиддий хато ва камчиликлар аниқланмаган. Текширув Далолатномасини нусхаси ҳам банкка тақдим этилган. Шу билан биргаликда ушбу кредит бўйича учинчи ташкилот кафиллик мажбуриятини ҳам олган. Талаб қилинади: Банк томонидан аудиторлик ташкилотини хулосаси талаб этилаётгани қонунийми? Асослаб беринг. Солиқ органларининг комплекс текширувининг ижобий натижалари асосида банк кредит ажратган бўлса, ушбу банкни текшираётган аудиторлик ташкилоти бу ҳолни қандай қабул қилиши мумкин. Аудиторлик ташкилоти солиқ органлари томонидан қабул қилинган баланс ҳужжатлари, комплекс текширув далолатномаси ва кафил ташкилотнинг ёзма равишда расмийлаштирган мажбурияти асосида хулоса бериши мумкинми? Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling