Йиғилиш қарор қилади:
Ортиқов Фарходнинг “Водород” мавзуидаги маърузаси ахборот учун қабул қилинсин.
2. Бурхиев Фарходнинг маърузаси ахборот учун қабул қилинсин.
Йиғилиш раиси: Умирова Н.
Котиба: Жуманазарова Ф.
Гулистон давлат университети Табиий фанлар факультети
“Кимё” кафедраси Кичик мактаб қошидаги «Ёш аналитик” тўгарагининг
№6 йиғилиш баённомаси
11-Декабр 2017 йил. Гулистон шаҳри.
Қатнашдилар: Тўгарак раҳбари: Н. Умиров ва тўгаракнинг барча аъзолари.
Кун тартиби.
1. “Галогенлар” мавзуидаги маъруза.
2. “Олтингугурт” мавзусидаги маъруза
Тўгарак йиғилишида кун тартибидаги биринчи масала юзасидан 3-курс талабаси Тўхтабоева Юлдуз сўз олиб,- Галогенларнинг кашф этилиш тарихи билан боғлиқ қизиқарли маълумотлар, кашф қилган олимлар ва уларнинг хаёти тўғрисида маълумот берди. Тўхтабоева Юлдуз галагенларнинг нима учун даврий системани еттинчи группасида жойлашганлиги, уларнинг хоссаларини даврий равишда ўзгариб бориши тўғрисида гапирди. Сўнгра 1-курс талабаси Эргашева Дурдона сўз олиб-Галагенларнинг физикавий ва кимёвий хоссалари тўғрисида деярли тўлиқ маълумот келтирди, бундан ташқари галагенларнинг тирик организмлар ҳаётидаги роли тўғрисида ҳам тўхталиб ўтди.
Тўгарак йиғилишида кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан 1-курс талабаси Холматов Жахонгир сўз олиб,- Олтингугуртнинг очилиш тарихи, аллатропик шакл ўзгаришлари, физик ва кимёвий хоссалари ва табиатда тарқалиши шунингдек тирик организмлар ҳаёт-фаолиятидаги роли тўғрисида тўгарак аъзоларига маълумот берди.
Йиғилиш сўнгида юқорида келтирилган маърузалар юзасидан тўгарак аъзолари ўзоро савол-жавоб қилишиб мухокама қилишди ва тўгарак рахбари Алланазарова Дилафруз қилинган маърузалар юзасидан ўз фикр-мулохазаларини билдириб ўтди.
Йиғилиш қарор қилади:
1. Тўхтабоева Юлдуз ва Эргашева Дурдоналарнинг “Галогенлар” мавзуидаги марузаси ахборот учун қабул қилинсин.
2. Холматов Жахонгирнинг “Олтингугурт” мазусидаги марузаси ахборот учун қабул қилинсин ва қониқарли деб, баҳолансин.
Йиғилиш раиси: Умиров Н.
Котиба: Ахмедова Д.
Do'stlaringiz bilan baham: |