Рта махсус таълим вазирлиги
Download 477 Kb.
|
2021-22й. Кимёгар тўгарак папакаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Йиғилиш раиси: Умирова Н. Котиба: Жуманазарова Ф. Гулистон давлат университети Табиий фанлар факультети
- Қатнашдилар
Йиғилиш қарор қилади:
Академиклар Т.Ю.Юнусов ва О.С.Содиқовларнинг кимё фанига қўшган буюк кашфиётлари ахборот учун қабул қилинсин. 2. Академиклар Т.Ю.Юнусов ва О.С.Содиқовларнинг кимё фанига қўшган буюк илмий-тадқиқот ишлари ва уларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги талабалар Суюнова Замира, Бахромова Мохигул ва Ахмедова Гулшодаларнинг маърузаси қониқарли деб, баҳолансин. Йиғилиш раиси: Умирова Н. Котиба: Жуманазарова Ф. Гулистон давлат университети Табиий фанлар факультети “Кимё” кафедраси Кичик мактаб қошидаги «Ёш аналитик” тўгарагининг №4 йиғилиш баённомаси 24-Октябрь 2021 йил. Гулистон шаҳри. Қатнашдилар: Кафедра профессор-ўқитувчилари, тўгарак раҳбари: Умирова Н ва тўгаракнинг барча аъзолари. Кун тартиби. 1. Катионлар ва анионлар таҳлилида комплекс бирикмалар аҳамияти. 2. Катионлар ва анионлар таҳлилида органик реагентларнинг аҳамияти . 3. Ҳар хил масалалар. Тўгарак йиғилишини тўгарак раҳбари Н. Умирова кириш сўзи билан бошлаб йиғилиш қатнашчиларини кун тартибидаги масалалар билан таништирди ва йиғилишни очиқ деб эълон қилди. Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан 1-курс талабаси Ахмедова Гулшода сўз олиб- Баъзи гуруҳ катионлари реакцияларини ўрганишда AI2(SO4)3, FeSO4, Fe2(SO4)3, Fe(CN)2 ва бошқа шу сингари оддий тузлар билан бир қаторда таркиби жиҳатидан анча мураккаб бўладиган бирикмаларни ҳам, масалан алюминийли аччиқтош KAI(SO4)212N2O, хромли аччиқтош KCr(SO4)212H2O, Мор тузи (NH4)2Fe(SO)46H2O, калий ферроцианид K4[Fe(CN)6 ] ва шунга ўхшаш бирикмаларни ҳам учратамиз. Бундай моддалар таркиби жиҳатидан анча оддий бўладиган тузлар электронейтрал молекулаларининг ўзаро бирикишидан ҳосил бўлишини такидлаб ўтди. Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан 1-курс талабаси Мирхолиқов Маръафзал сўз олиб - Аналитик кимёда қўлланиладиган реагентлар анорганик ва органик табиатга ега бўлиши мумкин. Органик реагентлар металл катионлари билан барқарор комплекс бирикмалар ҳосил қилади. Органик лигантли комплексларнинг кўпчилиги ички комплекс бирикмаларга киради ва улар анализда кўп ишлатилади. Магнийнинг 8-оксихинолин, алюминийнинг ализарин, никелнинг диметилглиоксим билан аниқланишини мисол қилиш мумкин. Органик реагентларни биринчи марта анализда чўктирувчи сифатида М.А.Илинский (1856-1941) кобальт ионини аниқлаш учун 1-нитрозо-2-нафтолдан фойдаланган. Бунда кобалтнинг қизил-қўнғир рангли ички комплек бирикмаси (n=6) ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган чўкма хлорид ва нитрат кислотада еримайди. Бу соҳада 1905 йилда Л.А.Чугаев диметилглиоксим таъсирида никелл ионини аниқлаган. Органик моддалардан реагентлар, екстрагентлар, индикаторлар: кислота асосли, оксидланиш қайтарилиш, адсорбцион, металлохром индикаторлар сифатида ишлатилади. Органик реагентлар таъсирини назарий асослаш уларни маълум мақсадга йўналтирилган синтез олиб боришга, реагентларнинг хоссаларини улар маълум ҳолатларига ўринбосарлар киритиш билан ўзгартиришга имкон беришини таъкидлаб ўтди. Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан тўгарак рахбари Н. Умирова сўз олиб-йиғилиш иштирокчиларнинг келгуси ишларига омадлар тилади. Кун тартибидаги учала масалалар юзасидан кафедра ўқитувчилари ўз фикр мулохазаларини билдириб ўтишди. Download 477 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling