Комплекс бирикмалар эритмасидаги мувозанат. Барқарорлик ва қарорсизлик доимийлари


Download 38.9 Kb.
bet1/3
Sana04.02.2023
Hajmi38.9 Kb.
#1161868
  1   2   3
Bog'liq
kompleks birikmalar eritmasidagi muv


Aim.uz

Комплекс бирикмалар эритмасидаги мувозанат. Барқарорлик ва қарорсизлик доимийлари
Катион ва анион комплекслар одатда сувда осон эрийди. Уларнинг сувли эритмаларида кимёвий мувозанат қарор топади, баъзан бундай мувозанат анча мураккаб бўлади. Ноэлектролит комплекслар одатда сувда оз эрийди, эриган қисми кучсиз электролит сифатида намоён бўлади.
Масалан, кумушнинг аммиакли комплекси [Ag(NH3)2]Cl ёки калий ферроцианид K4[Fe(CN)6] сувда эритилганда аввал бирламчи электролитик диссоциация боради, бунда комплекснинг ташқи сфера ионлари ажралиб кетади:
[Ag(NH3)2]Cl→[Ag(NH3)2]++ Cl-
K4[Fe(CN)6]→ 4K++[Fe(CN)6]4-
Ташқи сферасида иони бўлган комплекснинг бирламчи диссоциациясида комплекс кучли электролит сифатида ионларга тўлиқ диссоциланади.
Сўнгра комплекснинг иккиламчи диссоциацияси содир бўлиб, бунда кучсиз электролит сифатида ички сфера лигандлари ажралади.
Масалан, кумушнинг аммиакли комплекс иони диссоциланганда ички сферадаги аммиак молекулалари босқичли равишда сув молекулаларига алмашади:
[Ag(NH3)2]++H2O = [Ag(NH3)(H2O)]++NH3
[Ag(NH3)(H2O)]++ H2O =[Ag(H2O)2]++NH3
Шунга ўхшаш ферроцианид иони ҳам:
[Fe(CN)6]4-+H2O = [Fe(CN)5(H2O)]3-+CN-
[Fe(CN)5(H2O)]3-+ H2O = [Fe(CN)4(H2O)2]3-+CN-
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -
[Fe(CN)(H2O)5]3-+ H2O = [Fe(H2O)6]3-+ CN-
Комплекс ички сфераси диссоциациясининг хар бир босқичи ўзининг кимёвий мувозанат доимийси билан тавсифланади.
Юқорида келтирилган кимёвий тенгламаларда комплексни ички сферасидан ажралиб чиқаётган лиганд ўрни сув молекуласи билан эгалланиши кўрсатилган. Амалда комплекс иондиссоциацияси ёзилган тенгламада ихчамлик маъносида сув кўрсатилмайди.Биз ҳам кейинги бобларда ана шу одатга амал қиламиз.
Умумий ҳолда комплекс ҳосил бўлиш мувозанатини кўриб чиқамиз. Айтайлик, М – металл иони L лиганд молекулаларини босқичма-босқич бириктириб қатор комплекслар ҳосил қилмоқда(соддалаштириш мақсадида қуйидаги реакцияларда зарядлар кўрсатилмади):
M+L=ML 
ML+L=ML2 
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -
MLn-1+L=MLn 
Бу формулаларда барча фаолликлар мувозанат ҳолати учун, β1, β2...βn –мувозанатнинг хақиқий термодинамик доимийлари, яъни комплекс ҳосил бўлишнинг алоҳида босқичи мувозанатдоимийларидир. Комплекс ҳосил бўлиши босқичли мувозанат доимийларининг кўпайтмаси комплекс ҳосил бўлиш тўлиқ мувозанат доимийсига тенг:
M+nL = MLn (7.1)
(7.2)

Download 38.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling