Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


-жадвал Ўзбекистон Республикаси ер фондининг ерлар тоифалари бўйича тақсимланиши


Download 1.09 Mb.
bet27/134
Sana11.02.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1190279
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   134
Bog'liq
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й

10.1-жадвал
Ўзбекистон Республикаси ер фондининг ерлар тоифалари бўйича тақсимланиши



Т/Р

Ер фондининг тоифалари

Жами майдон

Шундан суғориладигани

Минг
( га )

Жами ерга нисбатан (% )

Минг
( га )

Жами ерга нисбатан (%)

1

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар

21453,2

48,31

4217,7

9,5

2

Аҳоли пунктларининг ерлари

220,4

0,50

48,3

0,1

3

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар

1995,8

4,49

12,0

0,03

4

Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадлари га мўлжалланган ерлар

75,9

0,17

0,6

0,001

5

Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар

1,1

0,002

0

0

6

Ўрмон фонди ерлари

9462,3

21,31

30,7

0,07

7

Сув фонди ерлари

821,1

1,85

4,6

0,01

8

Заҳира ерлар

10380,5

23,37

1,8

0,004




Жами ерлар:

44410,3

100

4315,7

9,72

Қишлоқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлган ерлар деб қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларига ажратилган, шунингдек шу мақсадларда ҳудудий режалаштиришга мувофиқ белгиланган ер майдонларига айтилади.


Бўз ерларга илгари ҳайдалмаган аммо бир йилдан ортиқроқ муддат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун турли уруғларни экишда фойдаланилмайдиган ер майдонлари киради.
Кўп йиллик дарахтзорларга - боғлар, узумзорлар, тутзорлар, бодомзорлар, анорзорлар, анжирзорлар киради.
Яйловлар-қишлоқ хўжалик мулкининг барқарор бўлмаган вақтинчалик кўринишидир. Шу сабабли қишлоқ хўжалиги экинлари учун яроқли бўлган бўз ерлар майдонларини аста-секин ҳайдаладиган ерларга айлантириш, бунга яроқсизларидан пичанзорлар ва яйловлар сифатида фойдаланиш қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишда муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Чорвачилик учун табиий озуқа базаси бўлган пичанзорлар ва яйловлар ҳам қишлоқ хўжалигида мулк сифатида катта аҳамиятга эга. Бу майдонлар майсазорлар, табиий ўсим-ликлар билан қопланган бўлиб, пичан олиш ёки чорвани ўтлатиш учун мўлжалланган.
Пичанзорлар ва яйловлар сувли, сувсиз, хўжалик ҳолатига кўра соф, бутазор, ёш дарахтзор билан қопланган, адирли ва бошқа турларга бўлинади.
Бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига қиёслаганда 1 га. ҳайдаладиган ердан олинган маҳсулот ҳосили энг юксак кўрсаткич ҳисобланади. Ана шундан келиб чиқиб, ер майдонларидан имкон қадар самарали фойдаланиш, унинг ўлчамларини камайтирмай, иложи бўлса кенгайтириб бориш керак.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерларини қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлмаган тоифага ўтказиш истисно ҳолатларда Республика Ер кодексида белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ер ислоҳоти – бу иқтисодий ислоҳотлар жараёнида, ерни деҳқонларга тўлиқ бириктириш, ерга эгалик ва ундан фойдаланиш, ҳар бир деҳқоннинг юқори самарада ишлаб, экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқаришдаги маъсулияти ва манфаатдорлигини таъминлайдиган ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий чора- тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ҳалқ амалиётига жорий қилиш ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги хўжаликларга беркитилган ер ресурслари, яъни 1 гектар майдон ҳисобига тўғри келадиган ишлаб чиқариш самарасини акс эттиради.
Ер ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичларига, қишлоқ хўжалигига яроқли ердан ва ҳайдаладиган ердан фойдаланиш коэффициентлари киради.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling