Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ хўжалиги икки тармоқдан деҳқончилик ва чорвачилик тармоғидан иборат
Download 1.09 Mb.
|
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қўшимча тармоқ
- Ёрдамчи тармоқлар
- 1.Товар
- Қишлоқ хўжалигининг тармоқлар структураси
Қишлоқ хўжалиги икки тармоқдан деҳқончилик ва чорвачилик тармоғидан иборат. Уларнинг ҳар бирининг ичида тармоқ структураси мавжуд. Деҳқончиликда тармоқлар экиладиган экинларнинг тури ва гуруҳига қараб бўлинади. Масалан: ғалла ишлаб чиқариш, пахтачилик, канопчилик ва бошқалар. Сабзавотчиликда очиқ ва ёпиқ усулда сабзавот етиштирилади. Боғлар эса данакли ва уруғлиларга бўлинади. Чорвачиликда эса моллар ва ҳайвонлар турларига қараб тармоқларга бўлинади: қорамолчилик, чўчқачилик, паррандачилик, пиллачилик ва ҳ.к. Бундан ташқари ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг характерига қараб: сут, қорамолчилик, гўшт-сут, қўйчилик, жун-тери олиш бўйича ва бошқалар.
Ишлаб чиқаришдаги роли ва иқтисодий аҳамиятига қараб корхоналарда қишлоқ хўжалик тармоқлари: бош (етакчи), қўшимча ва ёрдамчи тармоқларга бўлинади. Бош (етакчи) тармоқ деб, қишлоқ хўжалик ялпи ва товар маҳсулотида юқори салмоқни эгаллаган тармоққа айтилади. Асосий тармоқ корхонанинг ихтисослашишини аниқлайди. Қўшимча тармоқ бош тармоққа нисбатан, ялпи ва товар маҳсулот ишлаб чиқаришда камроқ аҳамиятга эга бўлади. Уларни қўшиб олиб бориш меҳнат, ер ва моддий ресурслардан тўлиқроқ фойдаланишни таъминлайди. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида қишлоқ хўжалиги тармоқларидан ташқари деҳқончилик ва чорвачиликка хизмат қилувчи тармоқлар - таъмирлаш хизмати, электр хўжалиги, автоторанспорт ва бошқалар фаолият кўрсатади. Ёрдамчи тармоқлар таркибига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхона ва цехлар, қурилиш устахоналари, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар ва бошқалар киради. Маҳсулотдан фойдаланиш шаклига қараб қишлоқ хўжалик тармоғи 2 гуруҳга бўлинади: 1.Товар, сотиш учун мўлжалланган маҳсулот (пахта, пилла ва бошқалар); 2.Нотовар, тўлиғича ёки асосий қисми ички эҳтиёжга фойдаланиладиган Маҳсулот (ем-хашак ва бошқалар). Қишлоқ хўжалигининг тармоқлар структураси қишлоқ хўжалик жами ялпи маҳсулоти таркибида алоҳида тармоқлар ялпи ва товар маҳсулотининг салмоғи билан тавсифланади. Бир қанча қишлоқ хўжалик тармоқларини корхоналарда иқтисодий асослаб қўшиб олиб бориш ишлаб чиқаришнинг мавсумийлигини пасайтиради, меҳнат, ер, моддий ресурсларидан тўлароқ фойдаланиш имкониятини беради, ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат харажатлари нотекислигини камайтиради. Тармоқларни оқилона қўшиб олиб бориш йил давомида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва пул воситаларини бир текис келиб тушиши имконини беради, хўжаликлар иқтисодиётига самарали таъсир кўрсатади, уларнинг молиявий ҳолатини яхшилайди. Қишлоқ хўжалигида тармоқларни рационал қўшиб олиб боришнинг асосий тамойиллари, мақсади ва шартлари қуйидагилар: 1. Ресурс потенциалидан - меҳнат, ер, сув ва моддий ресурслардан анча самаралироқ фойдаланиш; 2 Маҳсулот бирлиги ҳисобига минимал даражада меҳнат харажатлари ва воситалар сарфлаб максимал миқдорда маҳсулот олишни таъминлаш; 3. Ишлаб чиқаришнинг мавсумийлигини камайтириш, йил давомида техника ва иш кучидан тўлиқроқ фойдаланиш; 4. Йил давомида айланма воситаларнинг айланишини ва пул воситаларнинг бир текис келиб тушишини таъминлаш ва ҳ.к. Ихтисослаштириш ишлаб чиқариш йўналишини характерлайди ва ҳудуд ёки хўжаликнинг тармоқ структурасини аниқлайди. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни оқилона ихтисослаштиришнинг иқтисодий аҳамияти қуйидагилардан иборат: 1. Ихтисослаштириш бош ишлаб чиқариш воситаси - ердан самарали фойдаланиш учун шароит яратади. Шу асосда деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларининг миқдорини кўпайтириш ва сифатини яхшилайди; 2. Ихтисослаштириш қишлоқда меҳнат ресурсларидан янада самаралироқ фойдаланишга имконият яратади. Деҳқончилик ва чорвачилик ходимларининг касбий махоратини ўзгартиради, кадрларнинг малакасини ва меҳнат унумдорлигини оширади; 3. Ихтисослаштириш капитал қўйилмалар ва асосий воситалардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг ҳал қилувчи шарти ҳисобланади. Ишлаб чиқаришга фан-техника тараққиёти ва илғор тажрибаларни жорий қилишга имконият яратади; 4. Ихтисослаштириш товар маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини пасайтириш ҳамда рентабелликни оширишга шароит яратади ва ҳ.к. Қишлоқ хўжалигини жойлаштириш ва ихтисослаштириш ижтимоий меҳнат тақсимотининг турли кўринишидир. Жойлаштириш - алоҳида турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни республика зоналарида, айрим вилоят, туманлар ва корхоналар бўйича миқдорий тақсимлашни билдиради. Қишлоқ хўжалигини жойлаштириш уни ихтисослаштириш билан чамбарчас боғланган. Ихтисослаштиришни амалга оширишда зона ва корхоналарнинг табиий ва иқтисодий шароитларини ҳисобга олиш муҳимдир. Натижада қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини оқилона жойлаштириш таъминланади. Қишлоқ хўжалиги зоналарини ёки алоҳида корхоналарни ихтисослаштириш бош(асосий) тармоқни ажратиб олиш ва унинг ривожланишига шароит яратишдир Қишлоқ хўжалигини иқтисодий асосланган жойлаштириш ва ихтисослаштириш маълум бир тамойиллар асосида амалга оширилади: 1. Бозор талабини ҳисобга олиш. Қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини жорий қилиш қишлоқ хўжалигини ихтисослаштириш ва концентрациялаш жараёнини ўзгартириш, ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг прогрессив шаклига ўтиш, зарар келтирадиган маҳсулот ишлаб чиқаришдан воз кечиш; 2. Табиий ва иқтисодий шароитлардан тўлароқ фойдаланиш; 3. Маҳсулот ишлаб чиқаришни истеъмолчиларга яқинлаштириш; 4. Ҳудудларни озиқ-овқат ва саноатни қишлоқ хўжалик хом-ашёси билан таъминлаш билан ҳудудлараро меҳнат тақсимотини қўшиб олиб боришни таъминлаш; 5. Мамлакат иқтисодий мустақиллигини таъминлаш; 6. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни жойлаштириш ва ихтисослаштиришда халқаро меҳнат тақсимотини ҳисобга олиш ва ҳ.к. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling