Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


Download 1.09 Mb.
bet20/134
Sana11.02.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1190279
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   134
Bog'liq
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й

Назорат ва муҳокама учун саволлар:
1. Тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг мақсади ва вазифалари нималардан иборат?
2. Қишлоқ хўжалигида кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган фаолият турлари ва рағбатлантириш усулларини айтиб беринг.
3. Қишлоқ хўжалигида тадбиркорликни давлат томонидан қўллаш-қувватлаш чора-тадбирларини айтиб беринг.
4. Тадбиркорни қўллаб қувватлаш ва берилган имтиёзлардан самарали фойдаланиш орқали агробизнесни қандан ривожлантириш мумкин?


8-МАВЗУ. АГРОБИЗНЕСДА КООПЕРАЦИЯВИЙ МУНОСАБАТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ


Режа:
1. Кооперация тушунчаси, турлари.
2. Агробизнесда кооперация муносабатларини ривожлантиришнинг моҳияти, ўрни ва аҳамияти.
3. Кооперацияни ривожлантиришнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари.
4. Кооперациявий муносабатларни шакллантиришда ривожланган мамлакатлар тажрибаси.

Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётни ислоҳ қилиш борасида кенг кўламли дастурнинг амалга оширилиши кооперациянинг замонавий тизимини яратиш, жаҳон амалиётида юқори самарадорликка олиб борувчи кооперациянинг турларини қўллаш заруриятини тақозо қилмоқда. Қишлоқ хўжалигидаги кооперация янги деҳқонни тарбиялайди, уни ташаббускорликка ва ўз-ўзига ёрдам беришга ўргатади, унинг ижтимоий ҳисларини ривожлантиради ва уни ақлий маданиятга жалб этади.


Кооперация бу - маълум соҳада ўз маблағлари ва ҳаракатларини бирлаштириб кооператив аъзоларини йирик хўжалик ташкилотининг турли афзалликларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишидир
Кооперация, тарихан юзага келган ва доимий равишда такомиллашиб борувчи ижтимоий-хўжалик фаолияти шакли сифатида, жамият ривожланишининг турли босқичларида ушбу жамиятнинг маълум қатламлари ёки гуруҳларининг эҳтиёжларини қондириш усули бўлиб юзага келади.
Кооператив муассасалар шахсий хўжалик манфаати таъсири остида эмас, жамоа фаровонлиги мақсадларида иш юритувчи фаолият юритувчиларнинг янги турини яратади. Кооперация йўли билан иқтисодий мотивация қайта тузилади ва жамоатчилик асосида такомиллашган иқтисодий тизим элементлари тайёрланади.
Кооператив асосда ташкил этилган хусусий секторнинг тадбиркорлик фаолияти турли ижтимоий бойликларни яратишга ҳисса қўшади. Ҳозирги ривожланган мамлакатларда миллий даражада кооперациялашган бирлашмаларнинг роли йилдан йилга ортиб бормоқда. Уларнинг мақсади ўз таркибига кирувчи кооперациялашган хўжаликлар манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат бўлиб қуйидагилар билан изоҳланади:

  • бошқа ҳуқуқий шакллардаги корхоналарнинг йирик бирлашмалари томонидан рақобатни ошириш;

  • майда хўжаликлар ва хусусий тадбиркорлар фойдалана олмайдиган замонавий технологияларни қўллаш имкониятини ошириш;

  • кооперациялашган хўжаликларнинг хўжалик фаолиятини мувофиқлаштириш ва режалаштириш, ахборот алмашиш, ходимлар малакасининг даражасини оширишга мажбур этувчи хўжалик юритиш шарт- шаротларини яратиш;

  • жамоавий ўзини ўзи молиялаш учун кооперациялашган банкларни ташкил этиш йўли билан кредит – молия соҳасида кооперациялашишни амалга ошириш.

Аграр тармокда кооперацияларни ривожлантириш Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини истиқболини белгиловчи омил ҳисобланади.
Кооператив – ихтиёрий ташаббускор ва ўз-ўзини бошқарувчи жамоат ташкилоти бўлиб,тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ҳиссадорлик асосида шахсларнинг ихтиёрий бирлашуви орқали ташкил этилади, ўз-ўзини молиялаштириш асосида фаолият кўрсатади ва ўз олдига аъзоларининг ҳаёт ва меҳнат шароитларини яхшилашга кўмаклашиш мақсадини қўяди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш жараёнида қатнашиш даражасига қараб кооперативлар уч турга (8.1-расм), яъни ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи ва истемолчи кооперативларга бўлинади.
Кооперативлар аграр соҳа ходимларининг касбий таълими ва ишлаб чиқаришга ўргатиш масаласига ҳам эътибор беради. Ихтисослаштирилган ўқув юртлари, ўқув-ишлаб чиқариш марказлари, фермерлар малакасини ошириш курсларида фаолият олиб боради..
Қишлоқ хўжалигида кооперация тизимини ташкил этиб моддий-техника ресурслари «завод-кооператив-фермер» тизимида фермерларга етказилса, қўшимча харажатлар миқдори бирмунча қисқартирилиб, маҳсулотлар сифати ортади.
Бозор иқтисодиёти шароитларида фермерлик кооперацияси давлат сиёсати доирасида ривожланади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи, уларни қайта ишловчи ва хизмат кўрсатувчи тузилмалар ўртасида мамлакат (миллий) ва минтақа миқёсидаги кооперациялар фаолият олиб бораяпти. Кооперациянинг бу шакли асосан пахта ва ғалла етиштирувчилар ўртасида ташкил қилинган. Кооперациянинг бу шакли пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бир кўриниши сифатида намоён бўлади. Бу тизимга қуйидаги объектлар киритилган:




Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling