Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси
-расм. Кооперациянинг туркумланиши
Download 1.09 Mb.
|
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й
8.1-расм. Кооперациянинг туркумланиши
Қишлоқ хўжалигида техникавий сервис хизматини кўрсатиш: «машина-трактор парклари» бирлашмаси очиқ ҳиссадорлик жамияти таркибидаги машина-тарктор парклари (МТП); техник сервис марказлари ва таъмирлаш устахоналари; муқобил МТПлар; хусусий мулк шаклидаги сервис хизмати кўрсатиш корхоналари. Қишлоқ хўжалик корхоналарини техника воситалари, эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш хизматларини куйидаги корхона ва ташкилотлар амалга оширади: «Ўзагромашсервис» уюшмаси тизимидаги вилоят таъминот базалари; «Ўзқишлоқхўжаликмаш» холдинг компанияси; «Ўзқишлоқмашлизинг» лизинг компанияси; «Ўзкейсагролизинг» компанияси» лизинг операцияларини бажарувчи банклар ва бошқалар. Мелиорация ва оқар сув билан таъминлаш хизматини қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси тизимидаги ва бошқа ихтисослашган ташкилотлар амалга оширади. Буларга қуйидагилар киради: гидрология мелиоратив экспедицияси; сувдан оқилона фойдаланиш ва суғоришнинг илғор технологияларини қўллаш хизмати; мелиорация сув қурилиш трестлари, уларнинг таркибидаги махсус механизациялашган кўчма колонналар; сувдан фойдаланувчилар уюшмалари ва бошқалар. Агрокимё хизматини «Ўзқишлоқхўжаликкимё» бирлашмаси тизимидаги корхоналар амалга оширади. Буларга қуйидагилар киради: «Ўзқишлоқхўжаликкимё» базалари; туман ва туманлараро «Ўзқишлоқхўжаликкимё» бирлашмалари; минерал ўғитлар ва кимёвий препаратлар сотиш дўконлари. Етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ахолига сифатли, табиий ҳолатини сақлаган ҳолда етказиб беришда маҳсулотларни саралаш, сақлаш ва қайта ишлаш хизматининг ўрни катта аҳамият касб этади. Қишлоқ хўжалигида ушбу хизматларни қуйидаги корхоналар амалга оширади: «Ўзпахтасаноатсотиш» ассоциацияси тизимидаги пахта қабул қилиш ва қайта ишлаш корхоналари; «Ўздонмаҳсулот» Давлат ҳиссадорлик корпорацияси тизимидаги донни қабул қилиш ва қайта ишлаш корхоналари; «Ўзмевасабзавотузумсаноат» холдинг компанияси тизимидаги қайта ишловчи корхоналар. Кооперативларни илмий асосда шакллантириш тизими замон талабига жавоб бера оладиган хўжалик юритишнинг янгича шаклларига ўтишни, балки комплекс агрохизмат кўрсатишни таъминлаш имконини беради. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг кооперативлари тизимини шакллантиришга бўлган бундай ёндошув қуйидаги вазифаларни ҳал этишни кўзда тутади: ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг кооператив шаклини асослашни; хўжалик юритишнинг кооператив шаклларини ташкил этиш ва амалга ошириш тамойилларини ишлаб чиқишни; кооперативлар тузишга талаб катта бўлган жойларда кооперативлар ва хизмат кўрсатиш доираларини ташкил этиш йўналишларини белгилашни; худудларда хўжалик юритишнинг (хукукий, ташкилий, иқтисодий) оқилона шаклларни аниқлаш ҳамда асослашни; ҳудудий кооператив хўжалик ва бошқаларнинг ўзаро муносабатлари схемасини ишлаб чиқишни. Кооперация бир неча устунликларга эга бўлиб, улардан энг муҳими капитал таркибининг майда шаклидан катта миқёсда ишлаб чиқаришни ҳеч бўлмаганда иқтисодий мақсадга мувофиқ соҳаларда (сақлаш, қайта ишлаш, сотиш, жамғариш, сервисда) фаолият юритишни ташкил қилиш имконини яратади. Товар ишлаб чиқарувчиларнинг муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради. Кооперативлар фаолият ишлаб чиқаришнинг бошқа шаклларидан қатор омиллар бўйича фарқ қилади. Товар ишлаб чиқарувчиларнинг ўз ташаббуслари билан ташкил этилувчи ва улар томонидан таваккалчилик асосида бошқарилувчи кооперативлар жамоа мулкининг бўлишини тавсифлайди. Кооперативнинг асосий вазифаси ўз аъзоларига хизмат кўрсатувчи ва товар ишлаб чиқариш, унинг фаолият натижасида олинувчи даромад эса асосан резерв ва бирлашманинг бошқа фондларини тўлдиришга кетади. Қолган даромад қисми кооперация бўйича шериклар ўртасида уларнинг улушига пропорционал равишда тақсимланади.
Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling