Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси
-МАВЗУ. АГРОБИЗНЕСДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ РЕСУРСЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШ
Download 1.09 Mb.
|
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й
12-МАВЗУ. АГРОБИЗНЕСДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ РЕСУРСЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШ
Режа: 1. Агробизнесда ишлаб чиқариш ресурслари ҳақида тушунча ва уларни классификацияси. 2. Ишлаб чиқариш ресурсларини агробизнесда ўзига хос хусусиятлари. 3. Асосий ва айланма фондлар ҳақида тушунча ва унинг иқтисодий мазмуни. 4. Агробизнес корхоналарида асосий ишлаб чиқариш фондларидан ва айланма фондларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва бошқариш. Қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантиришда, мавжуд ишлаб чиқариш потенциалининг самарадорлигини оширишда моддий-техника базасинининг аҳамияти катта бўлиб, уни кенгайтириш, қайта ташкил қилиш ва реконструкция қилиш талаб этилади. Қишлоқ хўжалигини моддий-техника базаси қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган барча меҳнат воситалари ва меҳнат буюмлари йиғиндисидир. Унинг таркибига ер ресурслари, ишлаб чиқариш иморатлари, иншоотлари, қишлоқ хўжалиги машиналари ва жиҳозлари, транспорт воситалари, маҳсулдор ва ишчи ҳайвонлар, кўп йиллик дарахтлар, сув ресурслари, уруғлик, чорва озуқалари, нефт маҳсулотлари, ўғит, кимё воситалари, уруғликлар, ем-хашаклар, ёқилғи, ёғловчи, қурилиш материаллари ва бошқалар киради. Фермер хўжаликлари моддий-техника базасининг таркибий тузилмаси: фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер участкалари; фермер хўжаликларидаги кўп йиллик дарахтлар ва узумзорлар; чорва фермаларининг маҳсулдор ва ишчи хайвонлари; фермер хўжаликларидаги бино-иншоотлар, техникалар, машиналар ва бошқа иш қуроллари; фермер хўжаликларидаги айланма маблағлар (уруғлик, озуқа, ЁММ, минерал ўғитлар); фермер хўжаликларининг ҳисоб рақамидаги пул маблағлари, қимматбаҳо қоғозлар; фермер хўжаликларининг таъсисчилиги асосида ташкил қилинган муқобил МТП, СФУ ва агрофирмалар ҳисобидаги мол-мулки. Моддий ресурслар ёрдамида қишлоқ хўжалигида турли хилдаги ишлар, хизматлар бажарилиб, маҳсулотлар етиштирилади. Фан-техника тараққиёти натижасида уларнинг сифати, ҳолати яхшиланади, янгиларини яратиш мақсадида катта ишлар қилинади. Моддий ресурсларни ишлаб чиқаришда қўллаш натижасида серҳосил, тезпишар навлар, сермаҳсул чорва зотлари, ҳар томонлама қулай ва самарали ҳисобланган илғор технологиялар яратилади. Қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари республика иқтисодиёти ресурсларининг муҳим қисми ҳисобланади. Улар мулк сифатида тармоқнинг, корхоналарнинг иқтисодий асосини ташкил этади. Корхоналарнинг моддий-техника базаси мустаҳкам бўлса, уларда иқтисодий жиҳатдан ривожланиш учун асос мавжудлигидан далолат беради. Бундан кўриниб турибдики, фермер хўжаликларини юқоридаги моддий-техника воситаларига эга бўлмасликлари уларни келгусида иқтисодий бақувват хўжалик сифатида фаолият кўрсата олмасликларини билдиради. Ҳар бир ҳудудда фермер хўжаликларининг моддий-техника таъминотини мустаҳкамлашда ҳисобга олинадиган омилларга қуйидагилар киради: ҳудудлар бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш таркиби; фермер хўжаликларининг ихтисослашганлик даражаси; қишлоқ хўжалиги экинларининг таркиби; қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги ва чорва молларининг маҳсулдорлиги; қишлоқ хўжалиги экинларини моддий-техника ресурсларига бўлган талаби. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling