Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


-расм. Асосий воситалар таркиби


Download 1.09 Mb.
bet33/134
Sana11.02.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1190279
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   134
Bog'liq
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й

12.1-расм. Асосий воситалар таркиби

Қишлоқ хўжалик корхоналарини моддий-техника ресурслари билан талаб даражасида таъминлашга доимо катта эътибор берилмоқда. Чунки бу сарфланадиган меҳнат ҳамда маблағ харажатлари камайиши, меҳнат унумдорлиги юксалиб, фойда суммаси кўпайиши учун имконият яратади. Шундай экан, қишлоқ хўжалик корхоналарининг моддий-техника воситалари билан таъминланиш бу воситалардан фойдаланиш жараёнини ва бу борадаги ўзгаришларни билиш талаб этилади. Бунинг учун бир қанча кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин. Энг аввало, бу борадаги асосий кўрсаткич –корхоналарнинг моддий-техника ресурслари билан таъминланганлик даражаси кўрсаткичидир. Хўжалик ўз фаолиятида амалга оширадиган ишларни тез ва сифатли бажаришга интилади, бу жараёнда техника воситалари ўртасида мутаносибликни таъминлашга алоҳида эътибор беради. Сабаби – тракторлар кўп, уларга тиркаладиган механизмлар кам ёки акси бўлса, кутилган самарага эришиб бўлмайди. Чорва ҳайвонлари кўп бўлиб, ем-хашак кам бўлиши ҳам фойдасиздир. Демак, корхоналар самарали мувозанатдаги моддий-техника ресурслари билан талаб даражасида таъминланган бўлишлари керак. Унинг даражасини қуйидаги ифода ёрдамида аниқлаш мумкин:


МТРТД= (12.1)
бунда: МТРТД – моддий-техника ресурслари билан таъминланганлик даражаси, сўм;
Ек – қишлоқ хўжалик ерларининг қиймати (сўм);
Афк – асосий воситаларнинг ўртача йиллик қиймати (сўм);
Ас – асосий воситаларнинг ўртача йиллик эскириш суммаси (сўм);
АФК – айланма воситаларнинг ўртача йиллик суммаси (сўм);
БГк – боғлар, токзорларнинг ўртача йиллик суммаси (сўм).
Бу кўрсаткич ёрдамида ҳар бир хўжалик ихтиёридаги фойдаланилаётган 1 га қишлоқ хўжалик ерига ёки экин майдонига қанча сўмлик моддий-техника ресурслари тўғри келаётганлиги аниқланади. Унинг миқдори талаб, яъни меъёр даражасида бўлиши керак. Бу умумий кўрсаткич мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда бошқа аниқ кўрсаткичлар ёрдамида янада аниқлаштирилади.
Қишлоқ хўжалигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида кимёвий воситаларни, жумладан, минерал ўғитларни сотиб олишга алоҳида эътибор берилмоқда. Чунки улар тупроқ унумдорлигини ошириб, экинлар ҳосилдорлиги юксалишини, ёввойи ўтлар ҳамда зараркунандаларни озайтириб, меҳнат ва маблағ сарфларини камайтиради, маҳсулотнинг сифати яхшиланади.
Қишлоқ хўжалигининг моддий-техника базасини ишлаб чиқариш жараёнидаги фаолиятига кўра, меҳнат предметлари ҳамда меҳнат воситаларига бўлинади. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида яратилиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришда инсон меҳнати ёрдамида ишлаб чиқариш жараёнида бир марта қатнашиб, ўз шаклларини тўлиқ ўзгартирадиган предметлар тармоқнинг меҳнат предметларини ташкил этади.
Уларга саноат тармоқларида ишлаб чиқарилган ёқилғи, ёғловчи материаллар, кимёвий ўғит, ем ва бошқалар киради. Улар тармоқнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнларида бир марта қатнашиб, ўз шаклларини тўлиқ ўзгартириб, қийматини ҳам уларга ўтказадиган предметлардир. Тармоқда банд бўлган инсонларнинг онгли меҳнати, меҳнат предметлари ёрдамида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, хизматларни бажариш мақсадида бир неча йиллар давомида фойдаланиладиган нарсалар меҳнат воситалари ҳисобланади. Улар табиат томонидан ҳамда саноат, қишлоқ хўжалик тармоқларида яратилган бўлиб, турли хилдаги маҳсулотларни етиштиришда, хизматларни, ишларни бажаришда бир неча йиллар давомида фойдаланилиб, ўз кўринишини, шаклларини ўзгартирмасдан, лекин қийматининг маълум бир қисмини маҳсулотларга, ишларга, хизматларга ўтказиб борадиган воситалардир. Уларга қишлоқ хўжалик техникалари ҳисобланган машина-тракторлар, комбайнлар, сеялкалар, культиваторлар суғориш иншоотлари, бинолар, станоклар ва бошқалар киради. Ерлар, табиий ўрмонлар – табиат маҳсулидир. Ишчи ва маҳсулдор чорва ҳайвонлари, боғзорлар, токзорлардан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш учун бир неча йиллар мобайнида фойдаланилади. Асосий воситалар йиллар давомида жисмоний ҳамда маънавий эскиради. Фан-техника тараққиёти натижасида янги, замонавий техникаларнинг яратилиши туфайли улар маънавий жиҳатдан ҳам эскиради.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling