Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишнинг ҳуқуқий ва меъёрий асослари


Download 1.09 Mb.
bet5/134
Sana11.02.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1190279
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   134
Bog'liq
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й

Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишнинг ҳуқуқий ва меъёрий асослари:

  • Ўзбекистон Республикасининг “Деҳқон хўжалиги тўғрисида” қонуни 1998 йил;

  • Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида” қонуни (янги таҳрири) 2004 йил;

  • Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ер кадастри тўғрисида” қонуни 1998 йил;

  • Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси” 1998 йил;

  • Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида” қонуни 1993 йил;

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 мартдаги “Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида”ги ПФ-3226-сонли Фармони;

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 октябрдаги “2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш Концепцияси тўғрисида”ги ПФ-3342-сонли Фармони;

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 ноябрдаги “2006 йилда қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)ни фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 215-сонли қарори;

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 март “Шахсий ёрдамчи ва деҳқон-фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтириш тўғрисида”ги Фармони;

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 11 январдаги “Мева сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармони;

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида шартномавий муносабатларни такомиллаштириш ва мажбуриятлар бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 383-сонли қарори;

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги “2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 476-сонли қарори;

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги “Қишлоқ хўжалигида ижара муносабатларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 486-сонли қарори;

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 июлдаги “Сув ресурсларини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори;

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги “2005-2007 йилларда фермер хўжаликларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 607-сонли қарори;

  • “2006-2010 йилларда қорамолчиликни ривожлантиришни рағбатлантириш” дастури

  • 2008 йил 6 октябрдаги «Фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер участкаларини мақбуллаштириш чора тадбирлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида махсус комиссияни ташкил қилиш тўғрисида»ги 3077 фармойиши;

  • 2008 йил 20 октябрдаги «Озиқ овқат экинлари экиладиган майдонларни оптималлаштириш ва уларни етиштиришни кўпайтириш чора тадбирлари тўғрисида»ги 404 сонли Фармони;

  • «Иқтисодиётни реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора тадбирлари дастури тўғрисида»ги 4058 сонли Фармони қишлоқ ва сув хўжалиги тизимидаги корхона ва ташкилотларни ижтимоий–иқтисодий ривожланишида янги босқични бошлаб берди;

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги ПФ-4947-сонли Фармони. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й.;

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрьдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган Стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПФ-5853-сонли Фармони;

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5199 – сон фармони. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й.;

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 мартдаги ПҚ-4239-сон “Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида мамлакат қишлоқ хўжалигини ҳамда у билан боғлиқ бўлган тармоқларни бошқариш билан:
-Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
-Республика мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги;
-Ўрмон хўжалиги вазирлиги;
-Мева сабзавот узум саноати акциядорлик жамияти;
-Давлат сув хўжалиги қурилиши қўмитаси;
-Давлат ер ресурслари қўмитаси;
-Ўзгўшцаноати акциядорлик жамияти ва бошқа ташкилотлар шуғулланганлар.
Ушбу тузилмаларнинг фаолияти бозор иқтисоди тамойиллари асосида самарали бошқариш талабларига мос келмай қолдилар. Шунинг учун ҳам уларнинг фаолиятини уйғунлаштириш натижасида бошқарилиши қулай бўлган ихчам вазирликлар, компаниялар ҳамда давлат қўмиталари шакллантирилди. Ҳозирги даврда Ўзбекистон Қишлоқ ва Сув хўжалиги вазирлиги, Республика деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Ўзмевасабзавотузум холдинг компанияси, Ўзқишлоқмашлизинг компанияси, Ўздонмаҳсулот акциядорлик компанияси, Ўзагромашсервис компанияси ва бошқа ташкилотлар фаолият кўрсатмоқдалар. Уларни келажакда янада такомиллаштириш талаб этилади.
Қишлоқ ва сув хўжалиги тизимидаги корхона ва ташкилотларни ижтимоий–иқтисодий фаолиятларини ривожлантириш, унинг самарадорлигини юксалтириш мақсадида тармоқда молия, кредит, солиқ ва баҳолар ислоҳоти амалга оширилмоқда, эркин бозор муносабатларини шакллантириш жараёнида нодавлат мулкчилигига асосланган субъектларни молиялаштириш тартиби тубдан ўзгарди.
Уларнинг фаолиятини молиялаштириш асосан ўз маблағлари эвазига амалга оширилмоқда. Унинг манбаси бўлиб маҳсулот етиштириб сотиш, хизмат кўрсатиш натижасида олаётган пул даромадлари, асосий воситаларнинг эскириши оқибатида шаклланаётган амортизация фонди, ишлаб чиқариш воситаларини сотишдан олинаётган пул тушумлари ҳамда уларнинг фойдалари ҳисобланади. Давлат буюртмалари миқдоридаги пахта ҳамда ғаллани ишлаб чиқариш учун зарур бўлган маблағлар давлат тижорат банклари томонидан бериладиган имтиёзли кредитлар эвазига қопланмоқда. Шу манбалардаги маблағлар етишмаган ҳолларда қишлоқ хўжалик корхоналари давлатнинг, тижорат банкларининг, хориж давлатларининг нодавлат корхона ва ташкилотлари, ҳомийлар ва бошқаларнинг вақтинча бўш бўлган маблағларини жалб этмоқдалар.
«Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш» фани ўзининг мақсад ва асосий вазифаларини ҳал этишда барча иқтисодий муносабатларни ўрганишда бир қатор тадқиқот усулларидан фойдаланади.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling