Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси
-жадвал Ўзбекистон Республикасида фермер хўжаликларини ривожлантириш босқичлари
Download 1.09 Mb.
|
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й
- Bu sahifa navigatsiya:
- Босқичлар Босқичлар даври Босқичларнинг номланиши
3.1-жадвал
Ўзбекистон Республикасида фермер хўжаликларини ривожлантириш босқичлари
Кейинги йилларда фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш, экин турларини ҳудудлар тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, мамлакат эҳтиёжлари ва бозор талаблари асосида жойлаштириш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда ҳар бир гектар майдон ҳисобига олинадиган фойда миқдорини кўпайтиришга қаратилган самарали тизимлар жорий қилинмоқда. Давлат томонидан ишлаб чиқарувчиларга ҳар томонлама кўмак ва имтиёзлар бериб келинмоқда. Фермер хўжаликларини ривожлантириш ва улар фаолиятини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган бу тадбирлар, фермер хўжаликларида етиштирилаётган маҳсулотлар харажатларини камайтириш ва самарадорликни оширишга амалий ёрдам бермоқда, даромадига даромад қўшмоқда. Умуман, мамлакатимизда фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида 4 та кодекс, 10 га яқин қонунлар, 15 га яқин Президент фармон ва қарорлари, 20 га яқин Вазирлар Маҳкамаси қарорлари қабул қилинди. Мамлакатимиз аграр тармоғида фермер хўжаликларини ривожлантиришга йўналтирилган иқтисодий ислоҳотлар даврини шартли равишда 5 босқичга бўлиш мумкин. Фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилган йирик тадбирлардан бири уларнинг ер майдонлари ҳажмини оптималлаштириш (мақбуллаштириш) билан боғлиқ. Дастлаб ташкил топган аксарият фермер хўжаликларида ер майдонлари ҳажмининг кичиклиги маҳсулот ишлаб чиқариш рентабеллигининг ўсишига ва барқарор фойда олишга тўсқинлик қилди. Иқтисодий аҳволи ночор бўлган бундай фермер хўжаликлари ўзларини зарур техника воситалари ва айланма маблағ билан таъминлашга, банкдан кредит олиш учун гаров таъминоти қўйишга имконияти етмади, олинган қарз мажбуриятларини қоплаш учун тўловга қобиллик (ликвидлик) даражасига эга бўлмади. Энг муҳими, улар ўз харажатларини ўзи қоплаш ва фойда кўриб ишлаш, даромадларини муттасил ошириб бориш сингари бозор иқтисодиёти тамойилларига мос бўлиб тушмади. Шундан келиб чиққан ҳолда, ҳукуматимиз томонидан фермер хўжаликларининг ер майдонларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва улар фаолиятини танқидий баҳолаш асосида фермерларга бириктирилган ер майдонларини мақбуллаштириш бўйича кенг кўламли, шу билан бирга, пухта ўйланган ишлар амалга оширилди. Мақбуллаштириш жараёнида фермер хўжаликларининг иқтисодий самарадорлигини ўстиришга имкон яратувчи қуйидаги омиллар эътиборга олинди: республикадаги мавжуд фермер хўжаликлари ихтиёрида бўлган ер майдонларидан яхлит контурларда ягона тартибда мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш; фeрмeр xўжaликлaрининг қaйси сoҳaгa иxтисoслaшгaни вa мaмлaкaтимизнинг турли ҳудудлaридaги aҳoли зичлигини эътибoргa oлиш; сув ва бошқа моддий ресурсларини тежайдиган янги агротехнологияларни қўллашга қулай шароит яратиш; йириклаштирилган фермер хўжаликларининг комплекс механизациялашга молиявий имкониятларини кенгайтириш; зарар билан ишлаётган ва ўзини оқламаётган кичик фермер хўжаликларининг фаолиятига барҳам бериш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 6 октябрдаги “Фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер участкалари майдонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-3077-сонли ва 2009 йил 22 октябрдаги “Фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер участкалари майдонларини янада мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3287-сонли фармойишлари асосида 2008 йилдан бошлаб фермер хўжаликларининг ер майдонларини мақбуллаштириш борасида йирик тадбирлар амалга оширилган эди. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 декабрдаги 362-сонли “Фермер хўжаликларига бериладиган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан фермер хўжаликларининг ер майдонларини мақбуллаштириш ишлари изчил давом эттирилди. Натижада 2015 йил якунига келиб республикамиздаги бир фермер хўжалигига тўғри келувчи ўртача ер майдони ҳажмини 43,9 гектардан 36,1 гектаргача, шу жумладан пахтачилик ва ғаллачиликда 65,1 дан 52,7 гектарга, сабзавотчилик ва полизчиликда 12,5 дан 8,1 гектарга, боғдорчилик ва узумчиликда 9,5 дан 6,8 гектарга ва чорвачиликда 34,6 дан 31,2 гектарга камайтирилди. Оптималлаштириш натижасида нафақат фермер хўжаликларига бириктирилган ўртача ер майдонлари ҳажми сезиларли даражада ошди, балки уларнинг молиявий барқарорлиги ва тўловга қобиллиги мустаҳкамланди, шу билан бирга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва экинлар ҳосилдорлиги ҳам ошиб борди. Бугунги кунда фермер хўжаликлари ўз тасарруфида етарлича экин майдонлари ва чорва молларига эга бўлган, замонавий техникалар ва илғор технологиялар билан қуролланган, кундан-кунга иқтисодий самарадорлиги ҳамда тўловга қобиллиги юксалиб бораётган йирик хўжаликларга айланиб бормоқда Президентимиз фермер хўжаликларини “қишлоқларимизнинг таянч устунидир” деб бежизга таъкидламаганлар9. Назорат ва муҳокама учун саволлар: Агробизнес корхоналари фаолиятининг ташкилий-иқтисодий асосларини белгиловчи меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлари нималардан иборат? Фермер хўжаликлари ва уларнинг фаолияти нималардан иборат? Деҳқон хўжаликлари ва уларнинг фаолияти нималардан иборат? Фермер хўжалиги бошлиғи қандай ҳуқуқларга эга? Деҳқон хўжалиги бошлиғи қандай ҳуқуқларга эга? Агрофирмалар ва уларнинг фаолияти қандай ташкил этилади? Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этишни қишлоқ хўжалигини ривожланишидаги аҳамияти. Фермер хўжалиги фаолиятини ташкил этиш, ривожлантириш ва бошқариш асослари нималардан иборат? Деҳқон хўжалиги фаолиятини ташкил этиш, ривожлантириш ва бошқариш асослари нималардан иборат? Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этишни худудларда аҳоли бандлигини таъминлашдаги роли нимадан иборат? Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling