Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси
Download 1.09 Mb.
|
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й
Агрофирма, фермер хўжаликлари ва аҳоли томонидан етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотлари ва узумни қайта ишлаш ҳамда сотиш бўйича асосий фаолиятга эга бўлган юридик шахс ҳисобланади.
Агросаноат корхонасининг Низоми Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги, қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президен-тининг 2006 йил 9 январдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқур-лаштириш чора-тадбирлари тўғриси-да”ги 3709-сонли Фармони,ҳамда 11 январдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 255-сонли қарори асосида ишлаб чиқилган. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил 9 январдаги ПФ-3709 – сон Фармонига мувофиқ мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида агросаноат фирмалари (кейинги ўринда Агрофирма деб юритилади) ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга кўйиш тартибини белгилайди. Фермер хўжалиги маҳсулот ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнида турли корхона ва ташкилотлар хизматидан фойдаланади. Уларнинг аксарияти техника, ўғит, ёнилғи ва шу каби ресурслар етказиб берса, бошқалари маҳсулотни қайта ишлаш учун сотиб олади ва ижтимоий хизмат кўрсатади. Ана шу тоифадаги корхоналарни ягона бозорга бирлаштирувчи, уларнинг ўзаро бозор муносабатларини амалга оширувчи, уларга кўмаклашувчи ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш ҳозирги замон талабидир. Фермер хўжаликлари уюшмаси нодавлат, нотижорат, ўз —ўзини маблағ билан таъминловчи хўжалик ҳисобидаги, республика фермер хўжаликларини, қишлоқ хўжалик секторининг корхоналари, бирлашмалари, шунингдек Уюшманинг мақсад ва вазифаларини ҳамда Низомини тан олувчи бошқа жамоат ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахсларни ихтиёрийлик асосида бирлаштирувчи ташкилот. Ўзбекистон давлат мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб қишлоқ хўжалигида босқичма-босқич амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар натижасида қишлоқда мулкдорлар синфининг ўрта қатлами – тадбиркор ва ишбилармон фермерлар шаклланди, фермер хўжаликлари мамлакат қишлоқ хўжалигининг асосий бўғинига айланди. Улар стратегик аҳамиятга молик бўлган ғалла, пахта ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурсларга эга бўлди. Шу билан қишлоқ хўжалигида барқарор ривожланишга эришиш асоси таъминланди. Давлат фермерларни қўллаб-қувватлаш, улар ривожини рағбатлантиришнинг молиявий-иқтисодий механизмларини жорий этди. Пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш барқарорлашди, бу қишлоқ аҳолисининг даромадлари кўпайиши, турмуш фаровонлигини ошишига олиб келмоқда. Фермер хўжаликларида ишлаб чиқарилаётган деҳқончилик ҳамда чорвачилик маҳсулотлари самарадорлигини ошиши, фермерларга хизмат кўрсатувчи инфратузилма ташкилотларининг кенгайиши, истиқболда ишлаб чиқариш кооперациясига асосланган кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришга кенг йўл очиб берди. Бу – молиявий-иқтисодий жиҳатдан бақувват, барқарор ривожланиш манбасига эга бўлган фермер хўжаликларини шаклланишини кафолатлайди. Фермер хўжаликларининг мамлакатмиз иқтисодиётига қўшаётган хиссалари кундан-кунга ўсиб бормоқда. Ҳозирги жараёндаги қишлоқ худудларининг ободлиги, қишлоқ аҳолиси бандлиги муаммосини хал қилиш каби мураккаб вазифани ечишда фермер хўжаликларининг ўрни ва аҳамияти ниҳоятда юқоридир. Фермер хўжалигини тармоқда юзага келиши қишлоқ хўжалигида мулкчилик масаласига яъни, иқтисодий муносабатларга асос солди. Фермер хўжаликларини янада ривожлантириш орқали қишлоққа саноатнинг кириб келишини таъминлашга, қишлоқ хўжалиги иқтисодий самарадорлигини янада оширишга замин яратилади. Бу орқали қишлоқдаги ортиқча ишчи кучини иш билан бандлигини таъминлашга, янги иш ўринларининг кўпайишига шароит ҳозирланади. Фермер хўжаликларини ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланган. Уларни ривожлантиришнинг меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш ва уни доимий равишда такомиллаштириб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, «Фермер хўжалиги тўғрисида», «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар фермер хўжаликлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш ҳамда қишлоқда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун янги имкониятлар эшигини очди. Республикада фермер хўжаликларини ривожлантириш асослари кундан-кунга такомиллашиб бормоқда. Президентимизнинг 2008 йил 20 октябрдаги «Озиқ-овқат экинлари экиладиган майдонларни оптималлаштириш ва уларни етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 мартдаги “Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 8 августдаги “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2022-сон қарори; Президентимизнинг 2013 йил 13 мартдаги «2013–2015 йиллар давомида узумчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори шулар жумласидандир. Президентимиз фармонида белгилаб берилган барча масалалар қонун лойиҳасида қўз аксини топган. Асосий мақсад кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, фермерлар фаолиятининг молиявий барқарорлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган ушбу қонун лойиҳасида фермер хўжаликлари устав фонди шакллантирилишининг мукаммал қоидалари, шунингдек, фаолият йўналишларини кенгайтириш, коммунал ва муҳандислик тармоқларига уланиши борасида давлат ва маҳаллий ҳокимият органларининг амалий ёрдам кўрсатиши, ишлаб чиқаришга томчилатиб суғориш тизимини жорий этувчи қишлоқ хўжалиги субъектларига солиқ имтиёзлари беришга оид ҳуқуқий нормалар ҳам киритилган. Бундай чоралар, шубҳасиз, мамлакатимизда фермерлик ҳаракати истиқболини янада кенгайтиришга хизмат қилади. Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фермер хўжаликларининг жамиятдаги, ижтимоий-иқтисодий муносабатлардаги ўрнини янада мустаҳкамлаш йўлида улар учун қўшимча ҳуқуқий кафолати бўлиб ҳам хизмат қилади. Фермер хўжаликларининг ер, сув ва моддий-техника ресурсларидан янада оқилона фойдаланиш ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажмлари муттасил ошиб боришини, фермер хўжаликлари самарадорлиги ва рентабеллиги ўсишини таъминлаш имконини берадиган моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг ер майдонларини мақбуллаштириш борасидаги комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Қишлоқда фермер хўжаликларига барча зарур хизматларни кўрсатаётган замонавий ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси шакллантирилмоқда. 2008 йилдан бугунги кунга қадар фермер хўжаликларининг ер участкаларини мақбуллаштириш жараёни амалга оширилиб, уларни иқтисодий барқарор фаолият кўрсатишига замин яратилди. Аграр ислоҳотларнинг кейинги босқичида фермер хўжаликларига ажратилган ер майдонларининг ҳажми камлиги туфайли ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга тўсқинлик қилаётгани инобатга олиб, ер майдонларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва фермер хўжаликлари фаолиятини танқидий баҳолаш асосида уларнинг ер майдонларини муқобиллаштириш бўйича кенг кўламли, шу билан бирга, пухта ўйланган чора-тадбирлар амалга оширилди. Дастлаб, фермер хўжаликлари ихтиёрида бўлган ер майдонларини мақбуллаштириш орқали фермер хўжаликлари фаолиятини янада самарали юритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 6 октябрдаги “Фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер участкаларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида махсус комиссияни ташкил қилиш тўғрисида”ги Ф-3077-сонли Фармойиши қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги “Иқтисодиётни реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги Ф-4058-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сонли “Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорлари қабул қилинди. Юртбошимизнинг фермер хўжаликлари қишлоқларимизнинг таянч устунидир, дея таърифлагани бежиз эмас. Бу борада кўп тармоқли фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан бирга, уларни чуқур қайта ишлаш, қурилиш ишларини амалга ошириш ва қишлоқ аҳолисига хизмат кўрсатиш каби йўналишларда самарали фаолият кўрсатмоқда ва ўз истиқболини топмоқда. Хўжалик юритишнинг энг самарали, тараққий этган давлатлар тажрибасида ўзини ҳар томонлама оқлаган фермерлик ҳаракатига ўтилиши соҳа ривожида янги даврни бошлаб берди. Фермер хўжаликларининг ер-сув, моддий-техника ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда рағбатлантирувчи омиллар пайдо бўлди. Фермер хўжаликлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун барча зарурий шарт-шароитларнинг яратилганлиги уларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши ва иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини мунтазам ортиб боришини таъминламоқда. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling