Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


-МАВЗУ. АГРОКЛАСТЕРЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШ


Download 1.09 Mb.
bet15/134
Sana11.02.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1190279
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   134
Bog'liq
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й

4-МАВЗУ. АГРОКЛАСТЕРЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШ


Режа:

  1. Агрокластер тушунчаси ва аҳамияти.

  2. Агрокластерлар фаолиятининг ташкилий-иқтисодий асослари.

  3. Агрокластерларни белгиловчи меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар.

  4. Агрокластерларни ташкил этиш ва бошқариш.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг моддий-техник базасини яхшилаш, ҳосилдорликни ошириш, маҳсулотларнинг ички ва жаҳон бозорида рақобатдошлигини таъминловчи инновацияларни қўллаш мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.


Қишлоқ хўжалигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, қадоқлаш ва сақлаш, тармоқ самарадорлигини ошириш, агросаноат истиқболлари, мева-сабзавотчиликда агрокластерларни ташкил этишда жаҳон тажрибасидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.
Агрокластер – қишлоқ хўжалигининг давлат – илмий-тадқиқот – қайта ишлаш – бизнес каби субъектларнинг ўзаро бозор тамойилларига мос муносабатларини мужассамлаштирган субъект ҳисобланади. 
Агрокластерлар уч хусусиятга асосланади, яъни:
– қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ҳудудий ихтисослашув ва маҳаллийлаштириш;
– тармоқнинг хўжалик юритувчи субъектлари ўртасидаги ўзаро алоқалар;
– турли тармоқлар ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи технологик ўзаро алоқаларнинг шаклланганлиги.
Агрокластернинг маркази стратегик ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартнома асосида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари (фермер ва деҳқон хўжаликлари), илмий-тадқиқот муассасалари, турли хизмат кўрсатувчи инфратузилма ташкилотлари, маҳсулотларни сотиш, реклама қилувчи маркетинг хизматини ўз атрофида бирлаштирган қайта ишловчи корхоналар бўлиши мумкин. 
Агрокластер маҳаллий давлат ҳокимияти ташкилотлари (туман ҳокимлиги), қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари (туман фермерлар кенгаши ва деҳқонлар), қайта ишловчи корхоналарнинг ўзаро ҳамкорликдаги ёки алоҳида ташаббуси бўйича ташкил этилади. Уни ташкил этишнинг муҳим жиҳатларидан бири иштирокчиларининг биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини – ишлаб чиқариш – қайта ишлаш – сотиш – илмий-тадқиқот жараёнларини ўзида мужассамлаштирган ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалиётда қўллаш орқали бир-бирларига ишончларининг юқорилиги ҳисобланади. 
Ўзбекистонда агрокластерларни барпо этиш заруриятидан келиб чиққан хориж тажрибасини ўрганиш талаб этилади. Масалан: Жанубий Кореядадаги машҳур Сунчанг паста ишлаб чиқариш кластери маҳаллий ҳокимият томонидан бошқарилади. Ушбу кластер соя, қалампир, қулупнай, олхўри кабилардан турли хилдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. 
Корея ҳукуматининг қишлоқ ҳудудларида демографик ҳолатни яхшилаш (қишлоқ аҳолиси, асосан, ёшларнинг шаҳарга кетиб қолишини камайтириш), тарихий анъаналар асосида ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, қишлоққа саноат ва агротуризмни олиб кириш дастурлари асосида ташкил этилган. 
Агрокластерда ишлаб чиқариш 9780 гектар экин майдонли, 5292 та фермер хўжалигида ишловчи 12331 нафар киши томонидан амалга оширилмоқда. Шунингдек, илмий-тадқиқотнинг кластерда ўта муҳимлигибу ерда ўз аксини кўрсатмоқда. Жами 30 минг аҳолиси бўлган ушбу ҳудуднинг ҳозирда йиллик экспорти 1 млн АҚШ долларини ташкил этмоқда. Агротуризм ва меҳмонхона сервисини ривожлантириш ҳисобига 2018 йилга бориб экспортни 3 млн АҚШ долларга етказиш режалаштирилган. Ушбу кичик бир қишлоққа ҳар йили ўртача 12 000 сайёҳ ташриф буюради. Ўзбекистонда ушбу кластернинг тажрибасидан: қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш дастурларини қўллаб-қувватлаш, тарихий анъаналар асосида соя, қалампир каби маҳсулотларни ферментация қилишда оилавий корхоналарни ва уйларни аслича сақлаб қолиш ҳамда туризм объектига айлантириш, агротуризм (шаҳар аҳолиси ва болалар учун ўз қўллари билан мева-сабзавотларни узиш ёки уларни қайта ишлаб, тайёрлашда иштирок этиш), қишлоқда меҳмонхона бизнесини йўлга қўйишда, фестивал ва турли тадбирлар ўтказишда фойдаланса бўлади. Шунингдек, фермерлар учун ахборот-маслаҳат ҳамда қишлоқ хўжалиги агрегатларидан биргаликда фойдаланиш тажрибалари ҳам мавжуд.
Гиёнгсангбукдо қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари марказининг Сангжудаги хурмо тажриба станцияси хурмога тегишли тадқиқотлар – уни етиштиришдан истеъмолчиларга етказишдаги жараёнларигача тадқиқ этадиган ягона станция ҳисобланади. Ушбу станция энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. У ерда 27 киши, жумладан, 6 профессор, 2 оддий ишчи ва 4 техник ходим ҳамда 15 нафар бошқа мутахассислар фаолият юритади. Ер майдони 11 гектардан иборат. Станция уч йўналишда ишлайди: - янги хурмо навларини яратиш; - янги технология ва усулларни ишлаб чиқиш; - янги қайта ишлаш технологияларини жорий этиш.
Чунгдо хурмо-кластери эса 2009 йилда фермерлар ташаббуси билан ташкил этилган. Ушбу ҳудудда Жанубий Кореядаги уруғсиз хурмонинг 65 % етиштирилади. Фермерлар томонидан биргаликда бошқариладиган ушбу кластер хурмодан йил давомида янги узилган, ярим қуритилган, қуритилган, ферментация қилинган, хурмо ёғи ва виноси, ранг ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган. 
Хурмо-ҳаракати: хурмо етиштириш – қайта ишлаш – нархини сақлаш – маркетинг ва рекламани ривожлантиришга қаратилган. Ушбу агрокластерда «бизнес – университет – илмий тадқиқот – давлат»нинг биргаликдаги ҳаракати ва бунда илмий тадқиқотлар асосий ўрин тутган. 
Фермерлар агрокластерга қўшилиши натижасида оладиган даромадлари ошган. Мункиеонг олмани қайта ишлаш кластери бизнес корхоналари ҳаракати асосида тузилган. У истеъмолчиларга олма билан боғлиқ 100 дан зиёд маҳсулот ва хизматлар таклиф этади. Аввал ушбу ҳудудда кўмир қазиб олинган экан. 1994 йилда кўмир қазиб олиш тугатилгач эса аҳолининг шаҳарга кетишининг олдини олиш мақсадида, олма кластери ва туризмни ташкил этиш учун давлат томонидан 50 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилган. Ушбу олма кластери 2004 йилда 4 млн. АҚШ доллари миқдорида фойда олган бўлса, 2012 йилга келиб, маҳсулотлар миқдорининг турли-туманлиги, қўшимча хизматлар, агротуризм ва меҳмонхона хизматини таклиф этиш орқали 90 млн АҚШ доллари миқдорида фойда олишга эришган. 
Кореяда агрокластерларни ривожлантириш зарурияти асосан қуйидаги омиллар билан белгиланганлигини таъкидлаган ҳолда Ўзбекистон шароитида ҳам уларни инобатга олиш мумкин. Жумладан:
-қишлоқ хўжалигига давлатнинг амалий ёрдами ва қўллаб-қувватлаши ҳамда ислоҳотларни амалга оширишда етакчилиги;
-тарихий ва миллий анъаналардан фойдаланиб, уларни сақлаб қолиш, замонавийлаштириш асосида янги йўналишлар масалан, агротуризм, меҳмонхона хизмати кабиларни шакллантириш;
-ҳудудий ихтисослашув, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва ривожланиш барқарорлигини таъминлаш;
-давлат – университет – илмий-тадқиқот – фермер – қайта ишлаш – бизнеснинг биргаликда фаолият юритишининг ўзаро мутаносиблигини таъминлаш механизми;
-олимлар мавқеи ва илмий-тадқиқот натижаларининг самарали эканлиги ҳамда уларни қўллаб-қувватлашнинг давлат сиёсати даражасидаги мавқеининг юқорилиги;
-юқори инновацияга асосланган ишлаб чиқаришни ташкил этишга устуворлик берилиши ва уни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмини шаклланганлиги;
-маркетинг тизимини ривожланганлиги;
-инсон капиталига муносабатнинг юқорилиги ва уни қишлоқда ривожлантиришга устуворлик берилиши. 
Ушбу омиллардан Ўзбекистон шароитидан келиб чиққан ҳолда самарали, кенг қамровли чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиққан холда аниқ йўналишлар бўйича тажрибалардан фойдаланиш мумкин.
Жанубий Корея Миллий Қишлоқ хўжалиги Кооперативлари Федерациянинг кўп тармоқли – ишлаб чиқариш-қайта ишлаш – сервис соҳаларини ўзида бирлаштириш. 
Агрокластерларни ривожланиши мамлакатда йилнинг барча фаслларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларини бир хилда ушлаб туриш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига имтиёзли кредитлар бериш, озиқ-овқат марказларини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини мунтазам равишда бизнесни амалга оширишларида манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мумкин. 
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навларини тавсия этиб, ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва қишлоқ аҳолисининг даромадларини оширишга қаратилган фермерларнинг бизнес ва турли таклифларини қўллаб-қувватлаш, ҳар хил молиявий хизматлар ва бошқаларни кўрсатиш борасидаги бозор тамойилларига мос механизмлардан Ўзбекистоннинг шароитига хос жиҳатларини республика фермерлар кенгаши томонидан фойдаланиш, республика ва ҳудудлар даражасида деҳқонларнинг нодавлат ташкилотини шакллантиришда фойдаланиш мумкин. 
Фермер хўжаликларига инновацион технологияларни қўллаб-қувватлашда амалий ёрдам кўрсатиш борасида молиявий, ташкилий агрокластерларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тартибга солиш ҳамда қўллаб-қувватлашда давлат билан ўзаро ҳамжиҳатликдаги фаолият олиб борилади. Республика фермерлар кенгаши фаолияти, Савдо-саноат палатаси ва бошқа нодавлат ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш ҳамда давлатнинг марказий ва маҳаллий ҳокимият вакилликлари билан мустаҳкам алоқа натижасида агрокластерлар ташкил этилади.
Жанубий Корея қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш билан шуғулланадиган Ханора тақсимот марказининг экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариш, қишлоқ ҳудудларида тайёрлов омборлари ташкил этиш, фермерларни озиқ-овқат талаблари асосида сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ўргатиш, мамлакатда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини фермерлардан аввалдан тузилган шартнома асосида сотиб олиб, уларни сифати, кўриниши, ҳажми бўйича ажратиб, турли оғирликларда қадоқлаб, марказнинг ўзида чакана савдога чиқариб сотиш ҳамда йирик ёки бошқа супермаркетларга уларнинг талабларига кўра, улгуржи ҳолатда етказиб бериш, ёш авлодга миллий маҳсулотларга нисбатан қизиқишини оширишда агрокластерларнинг роли катта эканлиги тажрибалар тасдиқлаган, бу тажрибаларини қўллаш республикада қишлоқ хўжалигини ривожланишида катта аҳамият касб этади.
Агрокластерларни қишлоқ хўжалик маҳсулотларини: фермер—марказ—магазин тизимида сотиб олиш ва сотиш, истеъмолчилар учун қулай ҳолатда маҳсулотга айлантириш: ювиш, ярим тайёр маҳсулотлар, қадоқлашни бажариш, маҳсулотларни сотиб олиш ва сотиш устама харажатларни паст даражада белгилаш тизими сифатида ташкил этиш натижасида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга эришиш мумкин. 
Ўзбекистон шароитида ҳам агрокластерларни Жанубий Корея Республикаси тажрибаси бўйича ташкил этилиши энг мақбул йўл ҳисобланади. Шунинг учун ҳам агрокластерларни барпо этиш, авваламбор ушбу жараённинг қишлоқ хўжалигида янги институционал тузилма эканлигидан келиб чиққан ҳолда, унинг ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асослари давлат томонидан шакллантирилмоқда
Россияда ташкил этилган «Фуд Сити» агрокластери сабзавот базасидан фарқли равишда бир қанча устунликларга эга бўлиб, кенг ассортиментдаги това ва хизматларни ўзида мужассам этган. Ҳар бир савдо бўлимигда ижарачилар учун 40 фоиз миқдорида чегирма(скидка ) белгиланган, маҳаллий фермерлар учун эса бошқа имтиёзлар ҳам кўрсатилиши белгиланган. Агрокластерда Туркия, Исроил, Азарбайжон, Белорусия ва Россиянинг барча худудларидаги ишлаб чиқарувчилар иштирок этган. Бу агрокластер ( улгуржи савдо комплекси) Франциянинг «Ранжис», Испаниянинг «Мерка», Германиянинг «Берлинер Маркт» агрокластерлари тажрибалари асосида ташкил этилган. Умумий майдони 84,5 га, Европадаги энг йирик агрокластер мақомига эга бўлди.Кластернинг қурилишини «Киевская площадь» «Европейский» компаниялари, Radisson Royal («Украина») меҳмонхонаси, «Электронный рай на Пражской», «Москва» савдо марказлари, «Садовод» бозори молиялаштирган. Бу агрокластернинг мақсади Россия ишлаб чиқаришини ривожлантириш.



Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling