Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


-расм. Кооперациянинг фаолят турига қараб турланиши ва хусусиятлари


Download 1.09 Mb.
bet23/134
Sana11.02.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1190279
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   134
Bog'liq
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й

8.2-расм. Кооперациянинг фаолят турига қараб турланиши ва хусусиятлари

8.3-расм. Кооперациянинг фаолият кўламига қараб турланиши

Қишлоқ хўжалиги учун кооперативларнинг асосий аҳамияти нафақат уларнинг ижтимоий интилишларидангина эмас, балки кооперативлар қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш ва бутун агросаноат мажмуининг концентрацияланиш воситаси ҳисобланади..


Кооперациялашда тарихий юзага келган майда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиси ва таъминот-сотув тизимли иқтисодий асосланган йирик қайта ишлаш саноати корхоналари ўртасидаги қулай уйғунлик таъминланади. Буларнинг барчаси йирик бирлашмалар ташкил этилишида, концентрация жараёнига кўмаклашади. Унинг хусусияти шундаки, фермер хўжалиги мустақиллигини сақлаб қолган ҳолда ишлаб чиқаришнинг юқори самарадорлигини таъминлашга имкон берувчи йирикроқ иқтисодий тузилмаларга киради. Бу тузилмалар алоҳида қишлоқ хўжалик корхоналари ҳал эта олмайдиган масалаларни ҳал қилади.
Фермерлик кооперациясининг ривожланиши жаҳон амалиётида фаолият турлари бўйича кооперативларнинг : маҳсулотни қайта ишлаш, сотиш, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш воситалари билан таъминлаш, кредитлаш ва ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантиради. Бундай кооперативлар фермерларга сотув бозорларини ва барқарор нархларни кафолатлайди.


Назорат ва муҳокама учун саволлар:
1. Кооперацияга таъриф беринг.
2. Қишлоқ хўжалигида кооператив муносабатларни ривожлантиришнинг зарурияти нимада?
3. Агробизнесда кооперация муносабатларини ривожлантиришнинг моҳияти нимада?
4. Кооперациянинг фаолият кўламига қараб турланиши?
5. Кооперацияни ривожлантиришнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари?
6. Хориж мамлакатларида кооперация муносабатлари ҳақида айтиб беринг.
7. Кооперациявий муносабатларни шакллантиришда ривожланган мамлакатлар тажрибаси?


9-МАВЗУ. АГРОБИЗНЕСДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ЖОЙЛАШТИРИШ, ИХТИСОСЛАШТИРИШ ВА ИНТЕГРАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ


Режа:
1. Агробизнесда ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг моҳияти.
2. Ихтисослашувнинг иқтисодий мазмуни, шакллари ва даражаси.
3. Жойлаштириш ва ихтисослаштириш тамойиллари.
4. Ихтисослаштириш турлари.
5. Ихтисослаштиришнинг иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичлари.
6. Интеграция тушунчаси.
7. Интеграция жараёнларининг иқтисодий моҳияти.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши турли хил маҳсулот ишлаб чиқарувчи, ўзаро алоқадор тармоқлар мажмуасидан иборат


Қишлоқ хўжалиги тармоқлари иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидан қуйидаги белгилар билан фарқ қилади:
а) ишлаб чиқарадиган маҳсулот турлари;
б) ишлаб чиқариш воситаларининг турлари ва ташкилий тузилиши;
в) ходимлар малакаси ва таркиби;
г) меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлаш хусусиятлари.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling