Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


Download 1.09 Mb.
bet26/134
Sana11.02.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1190279
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   134
Bog'liq
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й

Назорат ва муҳокама учун саволлар:
1. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини жойлаштириш деганда нимани тушунасиз?
2. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ихтисослаштиришнинг иқтисодий моҳияти нимада?
3. Ихтисослаштириш турлари кандай?
4. Ихтисослаштириш даражаси кандай аниқланади?
5. Тор доирадаги ихтисослашиш деганда нимани тушунасиз?
6. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини интеграция жараёнларининг иқтисодий моҳияти нимада?
7. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини ихтисослашувининг иқтисодий мазмуни, шакллари ва даражаси қандай?
8. Қишлоқ хўжалигида ахборотлар тизимининг аҳамияти нимада?
9. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ихтисослаштиришни иқтисодий самарадорликга таъсири кандай?
10. Фан-техника тараққиётини ихтисослаштиришга таъсири кандай?


10-МАВЗУ. АГРОБИЗНЕСДА ЕР РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШ


Режа:

  1. Ер ресурсларининг қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти ва хусусиятлари, уларнинг майдони таркиби.

  2. Ердан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш тартиби.

  3. Ердан фойдаланиш самарадорлиги, уни ошириш йўллари.

  4. Ер мониторинги ва давлат ер кадастри.

Қишлоқ хўжалигининг ер ресурслари - бу қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришда хусусий мулк сифатида эгалик қилишга ва фойдаланишга ажратилган ер майдонларидир. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг моддий асоси сифатида ер ресурслари ишлаб чиқаришнинг умумий омили бўлиб, тармоқдаги бошқа ишлаб чиқариш ресурсларини бирлаштириш учун моддий асос ҳисобланади. Чунки ер қишлоқ хўжалигида бош ишлаб чиқариш воситаси ҳамда меҳнат предмети ҳисобланади.


Ишлаб чиқариш восита сифатида ердан фойдаланишда унинг бир қанча хусусиятлари мавжуд:

  • ер қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш воситаси. Бошқа соҳаларда ер жой вазифасини бажариб келмоқда.

  • ер майдонининг чекланганлиги ва такрор ишлаб чиқарилмаслиги. ер табиатан чекланган, унинг майдонини инсон кенгайтира олмайди. Бошқа асосий воситаларни, масалан, тракторларни, машиналарни талабни қондириш мақсадида хоҳлаганча ишлаб чиқариш мумкин;

  • ернинг табиат маҳсули эканлиги. ернинг келажакдаги тақдири табиатга боғлиқ. Бошқа асосий воситалар, яъни бинолар, иншоотлар, комбайнлар, тракторлар инсон меҳнатининг маҳсулидир. Зарурият туғилганда улар инсон томонидан ишлаб чиқарилиши мумкин. ерни эса инсон ишлаб чиқара олмайди;

  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш мақсадида ерни бир жойдан иккинчи жойга кўчириб юриш имконияти чекланган. Ундан жойлашган маконида оқилона фойдаланиш мумкин. Лекин машина ва тракторларни талаб этилган жойга олиб бориб, турли хилдаги ишларни амалга ошириш, бино-иншоотларни ҳам талаб этилган жойга қуриш мумкин;

  • ернинг юқори қатлами ҳисобланган тупроқ унумдорлигининг мавжудлиги, яхши қараш натижасида унинг ошиб бориши, тупроққа вақтида ишлов берилса, ўғитланса, унинг унумдорлиги ошиб бориши мумкин. Лекин бошқа асосий воситалар ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиши оқибатида жисмоний жиҳатдан ишдан чиқади. Улар вақт ўтиши билан фан-техника тараққиёти натижасида маънавий жиҳатдан ҳам эскиради. ернинг унумдорлигидан тадбиркорлик билан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Республикада мавжуд ер майдонлари жами: 4410,3 минг гектар, 21,4 миллион гектар яъни 48 фоиздан ортиқ ерлардан қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида фойдаланилмоқда, шундан суғориладиган ерлар 4279 минг гектар, ёки 9,6 фоизни ташкил этади. 10.1-жадвалда Ўзбекистон ер фондидан фойдаланиш даражаси бўйича тоифаларга тақсимланиши келтирилган.
Ҳайдаладиган ерларнинг энг маҳсулдор ва самарали қисми суғорма ерлардир.
Ўзбекистон – қадимдан суғорма деҳқончилик мамлакати бўлиб келган. Суғорма деҳқончилик озиқ-овқат соҳасида Республика мустақиллигининг негизи ва асосий экспорт маҳсулотининг манбаидир.
Ўзбекистон ҳозирда жаҳонда суғорма деҳқончилик марказларидан бири ҳисобланади. Суғориладиган ерларнинг умумий майдони салкам 4,3 млн. гектарни ташкил этиб, унинг асосий қисми тупроқ-сув шароити нисбатан қулай бўлган водий ва воҳаларда жойлашган. Фарғона, Зарафшон водийлари, Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм воҳалари шулар жумласидандир. 1960 йиллардан сўнг суғориладиган ерлар майдони икки мартадан зиёд кўпайди. Ўсиш асосан Мирзачўл, Қарши чўли, Элликқалъа массиви ҳисобига таъминланган.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling