Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


Ихтисослаштириш қуйидаги турларга бўлинади


Download 1.09 Mb.
bet25/134
Sana11.02.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1190279
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   134
Bog'liq
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й

Ихтисослаштириш қуйидаги турларга бўлинади:
1. Хўжалик ичидаги ихтисослаштириш. Бунда маҳсулот ишлаб чиқариш хўжаликлар ичидаги бўлимлар, фермалар, бригадалар ва оилалар бўйича ихтисослашади;
2. Хўжаликлараро ихтисослаштириш. Бунда турли хил маҳсулотлар етиштириш бўйича корхоналар ўртасида меҳнат тақсимоти жорий қилинади. Хўжаликлараро чўчқачилик ёки қорамолни бўрдоқига боқувчи, бузоқларни ўстирувчи фермалар, маҳсулотларни қайта ишловчи корхоналар ва ҳ.к. ташкил этилади;
3. Тармоқлар ичида ихтисослаштириш. Бунда бир тармоқ ичида, чунончи чорвачиликда - қорамаолчилик, чўчқачилик, қўйчилик каби соҳалар бўйича, деҳқончиликда эса ғалла, пахта, сабзавот, полиз каби маҳсулотларни етиштириш бўйича меҳнат тақсимоти жорий қилинади. Хўжаликда ихтисослаштиришни тўла характерлаш учун ихтисослаштириш коэффициенти кўрсаткичи қабул қилинган. У қуйидагича ҳисобланади:
100
Ких = --------- (9.1)
Ҳ(2n-1)
бу ерда 100 - алоҳида тармоқ бўйича товар маҳсулотларининг умумий ҳиссаси,фоиз
Ҳ - тармоқдаги товар маҳсулотларининг турлари бўйича ҳиссаси, фоизда;
n - товар маҳсулотларининг ҳиссаси бўйича тартиб рақами (энг юқоридан бошлаб).
Масалан: пахтачиликда ихтисослашган хўжаликда товар маҳсулотлари таркиби қуйидагилардан иборат бўлсин (жами товар маҳсулотга нисбатан фоиз ҳисобида): пахта-50 фоиз, дон-30 фоиз, сут-15 фоиз ва бошқа турдаги маҳсулотлар эса 5 фоиз.
Шу маълумотлар асосида ихтисослаштириш коэффициентини қуйидагича ҳисобланади.
100
Ких = ------------------------------------------------------ = 0.38 (9.2)
50(2*1-1) +30(2*2-1) +15(2*3-1) +5(2*4-1)
Бу коэффициент қанча бир бутунга яқин бўлса, ихтисослаштириш даражаси шунча юқори бўлади. Агар ихтисослаштириш коэффициенти 0,35 бўлса, паст даражадаги ихтисослаштириш; 0,35 дан 0,50 гача ўрта; 0,50 дан 0.60 гача юқори; 0,60 дан катта бўлса, чуқурлаштирилган ихтисослаштириш дейилади;
4. Зона ёки иқтисодий районлар бўйича ихтисослаштириш. Бунда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш бўйича зона ёки иқтисодий районлар бўйича меҳнат тақсимоти жорий қилинади
Қишлоқ хўжалигида тармоқларни қўшиб олиб боришнинг ва ихтисослаштиришнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидаги кўрсаткичлар тизими билан аниқланади:
1. 100 га қишлоқ хўжалигига яроқли ерга ва ҳайдаладиган ерга, 1 та ходимга, 100 сўмлик асосий ишлаб чиқариш фондларига ва 100 сўмлик жорий ишлаб чиқариш харажатларига тўғри келган ялпи ва товар маҳсулот қиймати;
2. 100 га ҳайдаладиган ерга тўғри келган ғалла, пахта, гўшт, сут ва бошқалар;
3. Меҳнат унумдорлиги, маҳсулот таннархи, маҳсулот ишлаб чиқариш рентабеллиги.
Демак, маҳсулот етиштириш учун қаерда қулай шароит мавжуд бўлса, маҳсулот бирлигининг таннархи ва баҳоси арзонлашса, бу хўжалик ва истеъмолчилар учун шунча фойдалидир.
Ижтимоий меҳнат тақсимоти бир томондан ишлаб чиқаришни ҳар хил соҳаларини ва уларни маълум хилдаги маҳсулот етиштиришга ихтисослаштириб ажратса, бошқа томондан улар ўртасида аниқ ва пухта кооператив алоқаларни тақазо этади. Хўжаликлар, бунда ўзаро ва саноат корхоналари билан ишлаб чиқариш , иқтисодий алоқаларни амалга оширадилар. Янги хилдаги йирик ихтисослашган ташкилий ишлаб чиқариш формалари вужудга келади.
Бозор шароитида мулк шаклларининг турли туман бўлиши, қишлоқда ишлаб чиқариш ва ер муносабатларининг ўзгариши, аграр тармоқнинг хўжалик механизмида бошқарувнинг ўзгариши интеграция муносабатларининг кенгайишига сабаб бўлади. Йирик ишлаб чиқариш билан бирга майда ишлаб чиқаришни бир- бирига мувофиқ ҳолда олиб борилиши юқори иқтисодий самарадорлик гаровидир.
Интеграция сўзи маълум бўлаклар йиғиндисини бир бутунга бирлаштириш маъносини билдиради. Интеграция бутунлай ёки қисман ташкилий қўшилишга олиб келади. Бир хилдаги тармоқ ва соха корхоналарининг ўзаро кооперациялашиши горизонтал интеграция дейилади.
Горизонтал интеграция икки хил маънода амалга оширилади:

  • биринчи, алоҳида бўлган, умумий ишлаб чиқариш жараёнида ўзига хос вазифани бажарувчи иҳтисослашган қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида кооперацияни амалга оширишдир ;

  • иккинчи, бир нечта хўжаликларнинг имконият ва маблағларини йирик ихтисослашган корхона ташкил этиш мақсадида бирлашишидир.

Горизонтал бўйича хўжаликлараро кооперациянинг ташкилий формалари бўлиб, улар хўжаликлараро кооперация корхоналари бирлашмаларидир. Хўжаликлараро кооперация қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ишлаб чиқаришга боғлиқ бўлмаган соҳаларда, қурилиш, хизмат қилиш ва бошқаларда ташкил топгандир. У корхоналар ва хўжаликлар ўртасида ҳар хил бирикмалар кўринишларида амалга оширилиши мумкин. Хўжаликлараро кооперация капитал маблағларни тез қоплаш, ер, меҳнат ва моддий ресурслардан самарали фойдаланиш имконини беради.
Қишлоқ хўжалигининг бир қатор технологик вазифаларини саноат ва хизмат кўрсатиш тармоқларига ўтиши билан қишлоқ хўжалигининг меҳнат фаолияти торая боради, тайёр маҳсулот яратувчи қишлоқ хўжалиги - кўп холларда хом-ашё етказиб берувчи сифатида иштирок этади. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг иқтисодий самарадорлиги кўп ҳолларда унинг ўз фаолиятига боғлиқ эмас, балки қишлоқ хўжалигида яратилган маҳсулотларни қайта ишлаш, сақлаш, етказиб бериш ва бошқа хизмат қилиш тармоқлари соҳаларига , улар ўртасидаги алоқа ва ишларни яхши йўлга қўйилганига боғлиқдир. Бу эса саноат тармоқларини қишлоқ хўжалиги корхоналари билан узвий бирлашишига шарт- шароит яратиб беради. Бундай бирлашишнинг заминида маълум бир маҳсулот яратиш, мақсадларнинг бир хиллиги ётади, яъни ягона технологик жараён ётади. Горизонтал бўйича амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг кооперациясидан фарқ қилган ҳолда бундай бирлашиш вертикал агросаноат интеграцияси деб юритилади.
Агросаноат интеграциясига хос бирлашмалар авваламбор маҳсулоти тез бузиладиган қишлоқ хўжалиги тармоқлари ( узум, мева, сабзавот, мойли экинлар ва бошқа)да вужудга келди.
Ҳозирда вертикал интеграция асосида фаолият олиб борадиган агросаноат тузилмаларининг қуйидаги шакллари мавжуд:

  • агросаноат корхоналари;

  • холдинг компаниялари;

  • агрофирмалар;

  • илмий ишлаб чиқариш бирлашмалари.

Агросаноат корхонаси – бу ишлаб чиқаришнинг шундай ташкилий тузилмасидирки, унда қишлоқ хўжалиги хом –ашёсини ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлаш узвий боғлиқ ҳолда ташкил этилган бўлади. Агросаноат корхонасининг таркибида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишловчи бўлинмаларга эга бўлган хўжаликлар - заводлардир. Бундай корхоналарда маҳсулотни нобуд бўлишининг олди олинади ва юқори иқтисодий самарадорликка эришилади.
Холдинг компаниялари ( агросаноат бирлашмалари ) – бу бир нечта қишлоқ хўжалиги корхоналари, саноат корхоналари, совуткич хоналари, сақлаш, транспорт, савдо хўжаликларининг йиғиндиси бўлиб, улар мева, сабзавотлардан консерва, узумчиликда вино ва бошқа ишлаб чиқаришларда кенг шаклланган.
Агрофирма - фермер хўжаликлари ва аҳоли томонидан етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотлари ва узумни етиштириш, тайёрлаш,қайта ишлаш , сотиш бўйича асосий фаолиятга эга бўлган юридик шахс.
Илмий ишлаб чиқариш бирлашмалари – бу тармоқда илмий - техника тараққиётини жадаллаштириш ҳамда ҳаётга татбиқ этишни кенг жорий этиш мақсадида тузиладиган бирлашмалардир. Улар уруғ селекцияси, ҳосилдор навлар ва кўчатлар яратиш, маҳсулдор чорва зотларини яратиш йўналишида хизмат қиладилар.
Агросаноат интеграцияси натижасида синергетик самарадорлик вужудга келади, у жорий харажатларнинг камайиши, маҳсулот ҳажмининг ошиши, маҳсулот сифатининг яхшиланиши, маҳсулотни истеъмолчига етказиб бериш муддатларининг қисқариши, аҳоли талабини тўлиқ қондирилиши билан асосланади.
Синергетик самарадорликнинг иқтисодий кўрсаткичлари - сарфланган ресурслар ҳажми ўзгармаган ҳолда маҳсулот ҳажмининг кўпайиши ва жорий харажатларнинг тежалиши, ялпи даромад, фойда, рентабеллик даражаси. Ушбу кўрсаткичлар агросаноатнинг шаклланишида ҳисобга олинади.
Аграр ислоҳотларнинг асосий жиҳатларидан бири - қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилари учун қулай шароитларни яратишдир. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини бошқариш масалаларининг мажмуи мураккаб ички ва ташқи ахборотлашган алоқага эга. Ички алоқа асосида масалаларнинг ўзаро ахборотлашган ҳаракати, мажмуи ва бўлимларда қарорлар қабул қилиш ўз аксини топади. Ташқи алоқа эса бошқарувнинг бошқа функцияларини амалга оширувчи бўлинмалар, ташкилотлар ташқи муҳит, бозор, юқори ташкилотлар, вазирликлар ва ташкилотлар билан ўзаро алоқаларида ифодаланади.
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларига нафақат ўз мамлакати, балки чет эл бозорларидаги вазият ҳақида, у ердаги товар ишлаб чиқарувчилар, истеъмолчилар, нархлар ҳақида мунтазам ахборот зарур. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида бозор механизмларини шакллантириш, бозорнинг асосий субъектлари – товар ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш шу механизмларга мос бўлган ахборот муҳитини вужудга келтиришни тақозо этади. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ахборотлаштириш жараёнлари замонавий техника имкониятлари, янги ахборот технологияларининг бошқа технологиялар ривожланишига таъсири, ахборотларнинг хусусиятлари, ахборотнинг қанчалик даражада инсон меҳнатининг асосий предметига айланаётгани ва бошқа омиллар билан белгиланади.
Республиканинг глобал ахборот тармоғига уланиши мамлакатимизда иқтисодиёт ва унинг тармоқларини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан биридир. Ижтимоий-иқтисодий тизимнинг ахборот салоҳияти ёки ахборот ресурсларини оқилона шакллантириш, улардан самарали фойдаланиш энг муҳим вазифа бўлмоқда. Ҳозирги замон жамияти – ахборот жамиятидир. Ахборот жамиятида энг асосий капитал - бу-ахборотдир.
Интернет тармоғида электрон тижоратдан фойдаланиш имконияти жуда кенгдир. Мамлакатимизнинг иқтисодий ривожланиш асосларидан бири бу минтақада “Электрон жамият” яратиш ҳисобланади. “Электрон жамият” қуришнинг асосий омилларидан бири жаҳон миқёсида электрон тижорат тизими ҳисобланиб, бу тизим ёрдамида фойдаланганлар катта миқдордаги сармояларга эга бўлмоқдалар.
“Электрон тижорат тўғрисида” ги қонуннинг 3-бандида “Товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти электрон тижоратдир” деб кўрсатиб берилган. Бундан кўринадики, ҳозирги кунга келиб, барча жисмоний ва юридик шахслар ўзларига керак бўлган ҳамма нарсани Интернет орқали сотиб олишлари мумкин бўлади. Интернет – тижорат ҳозирги кунда ўзининг энг ривожланган чўққисига чиқди.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ахборотлар тизимини ривожлантириш мустақилликнинг биринчи йилларидан бошлаб амалга оширилиб келаётган ахборотлаштириш ва компьютерлаштириш сиёсатининг асоси бўлиб, қишлоқда ахборотлаштиришнинг миллий тизимларини яратиш, ҳар бир инсон ҳаётига, компьютер техникаси ва ахборот технологияларини оммавий тарзда киритишни, миллий иқтисодиётнинг асосий тармоғи бўлган қишлоқ хўжалигини жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини оширишни таъминлайди.
Замонавий ахборот технологиялари, қарор қабул қилиш учун лозим бўлган маълумотларни тез етказиб бериш қобилиятига эга, шу билан бирга замонавий ахборот тизимларининг муҳим хусусияти, турли хил ахборот компьютер тизимлари мижозлари олиши мумкин бўлган аграр соҳага оид ахборот янгиланишининг мунтазамлилиги ва тезкорлигидадир.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг фаолият доираси кенглиги доимий хўжалик фаолиятини узлуксиз кузатиб боришни талаб қилади. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ахборотлар тизими, ахборотлар технологияси ва компьютерлар ёрдамида бошқаришни ташкил этиш тобора кўпроқ аҳамият касб этади.
Қишлоқ хўжалигида ахборотлаштиришнинг ривожланган тизимини ташкил этиш, қуйидаги муаммоларни ечиш имконини беради:
-қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши ва сервисини самарали ташкил этишнинг ахборот таъминоти,
-минтақавий қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларининг янги илмий ишланмаларидан фойдаланишини ташкил этиш,
-бизнес-режаларни тузиш услубиётларини ишлаб чиқиш,
-инвестицияларни жалб қилиш,
-бухгалтерия ҳисоботларини ишлаб чиқиш,
-дон, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларининг янги ҳосилдор навларини яратишни тезлаштириш ва уларни жорий қилиш,
-экинлар диверсификациясини ташкил этишга кўмак бериш,
-ресурс тежамкор экологик соф замонавий технологияларни тарғибот ва ташвиқот қилиш,
-қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг кўп меҳнат талаб қиладиган жараёнларини механизация даражасини ошириш,
-Ўзбекистон шароитида ипакчилик, асаларичилик, балиқчилик, паррандачилик ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг бошқа ихтисослашган тармоқ турларининг самарадорлигини ошириш,
-аграр фанининг янги ютуқларини қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига фаол ва самарали жорий этиш,
-таълим-фан-ишлаб чиқариш интеграцияси, ҳуқуқий, иқтисодий ва экологик билим даражасини ошириш ва бошқалар.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, шуни таъкидлаш мумкинки ишлаб чиқариш интеграцияси учун шароит яратиш жараёнини замонавий ахборот технологияларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Электрон ахборот массивларидан рационал ва самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги тармоғининг, ривожланишини янада юқорироқ даражасига кўтарилишига ёрдам беради. Ишловчиларни етакчи миллий ва чет эл ютуқлари тўғрисидаги ахборот билан тўлиқ ва ўз вақтида таъминлаш, бутун аграр тармоқнинг ривожланишига олиб келади.



Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling