Ўрта осиё халқларининг искандар зулқарнайнга қарши эрк ва озодлик учун кўрашлари


Download 39.01 Kb.
bet2/4
Sana10.04.2023
Hajmi39.01 Kb.
#1349188
1   2   3   4
Bog'liq
Ўрта осиё халқларининг искандар зулқарнайнга қарши эрк ва озодлик учун курашлари

тиайтарадарайя саклари кўтарди. Искандар сак элчиларини гаровда қолдириб, ўз одамларидан бир кишини Танаис ортидаги саклар юртига айғоқчилик мақсадларида юборади. Худди шу пайтда Искандарга Самарқанддан чопар келиб, Спитамен бошчилигида шаҳарда унга қарши қўзғолон кўтарилганлиги хабарини беради. Спитамен Самарқандни эгаллаб, Искандарнинг у ерда қолдирилган Фарнух қўмондонлигидаги 3000 пиёда 800 отлиқ қўшинларини қириб ташлайди. Искандар зудлик билан Самарқандга ё`л олади. Искандар кетиши билан Хўжанд қалъасида гаровга қолдирилган саклар бош кўтарадилар ва юнон қўшинларини қириб ташлайдилар.
Милоддан аввалги 328 йилда Искандар Спитамен бошчилигида Самарқандда кўтарилган қўзголонни шафқатсизлик билан бостиради ва шаҳарни иккинчи марта эгаллайди. Диодор берган маълумотларга қараганда «Искандар қўзғолон кўтарган сўғдийларни енгиб, 120 минг аҳолини қириб юборди», унинг иккинчи босқичида «у бақтрияликларга жазо бериб, сўғдийларни қайтадан ўзига бўйсундирди ва жойларда қалъалар барпо этди». қўзролоннинг учинчи босқичида «қўзғолон кўтарган сўғдийларнинг тоғларга қочиб яширинганлари асирликка олинди»2. Ана шу даврдан эътиборан Искандар учун Спитамен энг асосий ва даҳшатли кучга айланди. Тарихчи олима Фозила Сулаймонова сўғдийлар қаҳрамони Спитаменнинг номи юнончадир деб ҳисоблайди. Унинг фикрича Спитамен сўғдий тилида тахминан Спента Майиъо (ҳаракатчан ёки муқаддас маъносини билдиради) бўлса керак1, дейди. Спитаменнинг таржимаи ҳоли ва шахси тўгрисида ҳеч қандай маълумотлар сақланмаган. Унинг қизи Апамани Искандар ўз қўмондонларидан бири бўлган Салавкга хотинликка олиб беради. Буни юнон муаррихлари ҳам тасдиқлайдилар. Жумладан, Плутарх Салавкнинг хотини «ероний» дейди. Бу фикрни Страбон ҳам тасдиқлайди. Арриан эса уни «бақтрияли» деб ҳисоблайди. Хуллас, қаерлик бўлганда ҳам Спитамен Ўрта Осиёнинг ерли маҳаллий халқ, фарзандидир. Салавкийлар авлодидан бўлган шоҳлар ота томонидан юнон ва она томонидан Спитамен авлодидан бўлганлар.
Квинт Курсий Руфнинг асарида Спитамен жисмонан бақувват, жасур, мард ва тадбиркор бир кимса суратида тасвирланади. Дастлабки пайтда «Искандар Спитаменга катта-катта ваъдалар беради, ҳатто, Сўғдиёна ҳокимлигини инъом этмоқчи бўлади. Спитамен эса ватанфурушлик қилгандан кўра, ўлимни афзал билади»2.
Спитамен дастлаб масаланинг моҳиятига чуқур баҳо бера олмасдан, Искандарни Турон халқини Аҳамонийлар зулмидан озод қилувчи халоскор деб билган. Искандарнинг амалда халққа ўтказган жабр-зулми, қилган ёвузликлари ва шафқатсизликларини ўз кўзи билан кўргач унинг фикри кескин ўзгаради. «Искандарнома»да ҳам Искандарнинг халқда ўтказган зулм-ситамлари қуйидаги сатрларда ифодаланган:

Ей Искандар надир хоҳишинг,


Баён айла, бизга бу ғараз ишинг,
Уруб тиғ девларни саҳр айладинг,
Тўкиб қонимиз, лолазор айладинг.
Искандар Доронинг юз минглаб мунтазам қўшинларига қарши курашдан кўра Спитамен бошчилигида бош кўтарган халқ қасоскорларига қарши курашиш қийин эканлигини тушуниб етади. Чунки, қўлга тушмас Спитамен душман кутмаганда ҳали у ерда, ҳали бу ерда пайдо бўлар ва македонияликларга офат ва талафот келтирарди. Жумладан Квинт Курсий Руф Спитамен фаолияти билан боғлиқ куйидаги воқеий мисолни келтиради: «Жангчиларнинг чаққонлиги отларнинг тезлигига мос эди. Спитамен лашкарларига ўрмонни қуршаб олишни буюрди ва бир вақтда уларни душманнинг ён томонига фронт орқасидан олиб чиқди. Менедем ҳар томонлама қуршовда қолди... лекин узок вақт қаршилик кўрсатди... Бу жангда 2000 пиёда ва 300 суворийлар ҳалок бўлдилар. Бу талафотни Искандар усталик билан ҳаммадан яширди»3, Ёки македонияликлариинг Зарафшон дарёсидан ўтиш воқеаси ҳам бу борада жонли мисолдир» Арриан бундай маълумот беради: «Македонияликлар дарёда мутлоқ, тартибсизлик билан ўта бошладилар. Варварлар4 улар қўйган хатоликни сезиб... ҳар томондан ўраб оладилар... уларни қайта дарёга итариб ташлайдилар ёки ўқ-ёй билан отадилар... чорасиз қолган македонияликлар дарё ўртасидаги оролга чиқиб оладилар. Скифлар ва Спи­тамен лашкарлари уларни қуршаб камондан отиб ташлайдилар, бир қисмини асир оладилар, аммо кейинча уларни ҳам отиб ташлайдилар».1 Дарҳақиқат, Искандар қўшинлари жуда катта талафот кўриб Сўғдиёна ва Бақтриядаги қўзқолонни бостира олмаган. У ўзига қарашли вилоятлардан 19 минг ёлланма қўшин ёрдамга етиб келгач, бу исён бостирилган. Юнон муаррихларининг асарларида Спитамен билан биргаликда Искандарга қарши жанг қилган скифлар, бақтрияликлар, массагетларнинг жасорати ва уларнинг ажойиб урф-одатлари ва маданиятлари ҳақида ҳам қимматли маълумотлар берилган. Жумладан Квинт Курсий Руфнинг таъкидлашича, скифлар бошқа «варвар» халқларидан фарқ қиладилар, «уларнинг фикр ифодаланишлари қўпол эмас, маданияти ҳам дуруст эди». Яна у давом этиб ёзади: «Айтишларича, уларнинг орасида донишмандлари ҳам бор экан»2. Квинт Курсий Руфнинг қайд қилишича «скифларнинг хатто нутқи ҳам жозибадор эди. Ўзининг гўзал нутқига, маданиятига эга бўлган скифларнинг ўша даврларда ўзига хос адабиёти ҳам бўлган».
Квинт Курсий Руф «Искандар Зулқарнайн тарихи» асарида скифларнинг жасурлиги ва мардлигини таърифлайди. Унинг ёзишича Искандар скифларнинг катта бир гуруҳини асир олади. «Жисмоний жиҳатдан бақувват бўлган скифлардан 30 кишини ўлимга маҳкум этганда, улар ўлимдан ҳам қўрқмасдан, халқ қўшиқларини баралла айтиб, хурсанд бўлиб борарди»3, дейди у. Скифларнинг мардлигига қойил қолган Искандар асирларни ўлимдан сақлаб қолиб, ҳибсдан озод қилади.
Асарда массагетларнинг жасоратлари ҳақида ҳам ёрқин сатрлар бор. «Массагетлар 800 нафар отлиқ жангчиларини қишлоқ яқинидаги ўрмонга яшириб қўяди. Бир неча киши пода хайдаб ўрмонга қараб бемалол кетаверади. Тайёр ўлжани қўлдан чиқармаслик учун Аттин ўзининг 300 отлиқ, жангчиси билан ҳеч шубда қилмасдан ўрмонга кириб боради. Массагетлар Аттин қўшинига қўққисдан ҳужум қилиб, уларнинг ҳаммасини қириб ташлайди».4
Квинт Курсий Руфнинг асарида Спитамен фожиасига сабаб бўлган хоинлар, қўрқоқ ва сотқинларга нафрат ўтини сочувчи ёрқин сатрлар ҳам анчагина. Ана шундай сотқинлардан бири Спитаменнинг хотинидир. Ҳориб-чарчаган Спитамен ширин таом ва шароб таъсирида қаттиқ уйқуда ётарди. «Хотини пинхона келиб, қиличини суғуриб олдида, Спи­таменнинг бошини кесиб ташлади. Қонга беланган эрининг калласини бу жиноятдан огоҳ, бўлган қулга келтириб беради. Сўнгра македон қўшинлари жойлашган лагерга келиб, Искандарга хабар қилишни, муҳим хабар олиб келганлигини, бу хабарни шоҳга шахсан ўзи етказиши лозимлигини айтади. Искандар бу мудхиш воқеадан огоҳ бўлиб қазабланади.
Искандар Спитамен билан яккама-якка жангда олишиш ниятида эди. У жаллод хотинни лагердан ташқарига хайдаб юборишни, унга шерик бўлган қулни ерли халқнинг энг оғир жазосига маҳкум этишни буюради. Спитаменнинг хотини эрининг боши эвазига Искандардан катта мукофотга умидвор эди. У хор-зор бўлиб ўлади. «Ўз эрига хиёнат қилган хотин менга дўст бўлардими» дейди Искандар»5. Спитаменнинг ўлими хақида Арриан бошқачароқ ривоятни келтиради. Унинг ёзишича. «Скиф-массагетлар енгилганларидан сўнг ўзлари билан бирга иттифоқ бўлиб душманга қарши жанг қилган бақтрияликлар ва сўғдлар юкларини талайдилар ва қочадилар. Спитамен ҳам улар билан бирга кетади. Уларга «Искандар даштга ҳужум бошлар эмиш», деган хабар етгач, Спитаменнинг бошини танасидан жудо қилиб шоҳга юборадилар ва шу ё`синда Искандарнинг хужумини олдини олмоқчи бўладилар».
Тарихий ёзма манбаларда катта совқа-саломлар билан дўстлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида Хоразм шоҳи 1500 отлиқ суворийлар билан Искандар олдига бош эгиб келганлиги ёзилади. Жумладан, «Искандарнома»да Хоразмшоҳ «Ферузбах ва Жамшидшоҳ ўз аскарлари билан ёрдамга» келгани таъкидланади. Арриан эса «Хоразмликлар шоҳи Фарасман Искандарга бош эгиб келди», дейди. Страбон бўлса, «... массагет ва сакларга аттасий ва хорасмийлар ҳам кирадилар, Спитамен у ерга қочиб кетган... Искандарга бўйсунмаган», дейди. Ф. Сулаймонованинг «Шарқ ва Ғарб» асарида эса «Хорасмийлар шоҳи Фарасман ҳам юришда иттифоқ этиш учун Искандарга суворийлар отрядини олиб келди», дейилади.
Аслида Хоразм ҳукмдори ўзининг донишмандлиги ва узоқни кўра билганлиги туфайли мамлакат мустақиллигини сақлаб қола олди. У вазиятни тўғри баҳолай олди ва Самарқандга Искандар ҳузурига келди. Фарасман мазкур учрашув чоғида ҳарбий иттифоқ тузиб қора денгиз томон юришни таклиф этади. Сўғдлик Спитамен қўзқолонини бостириш билан банд Искандар «Фарасманга ташаккур айтиб, у билан дўстлик иттифоқини тузади» Шу билан бирга ҳозир Понтига (яъни қора денгизга —
Download 39.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling