Ўрта осиё халқларининг искандар зулқарнайнга қарши эрк ва озодлик учун кўрашлари


Download 39.01 Kb.
bet3/4
Sana10.04.2023
Hajmi39.01 Kb.
#1349188
1   2   3   4
Bog'liq
Ўрта осиё халқларининг искандар зулқарнайнга қарши эрк ва озодлик учун курашлари

Р.Ш. Ш.К.) юриш вақти эмас» деб айтади. Искандар ишончини оқлаган Фарасман юнонликларнинг кейинги ҳарбий режаси хинд заминига юриш эканлигини ҳам билиб олади. Узоқни кўра билган Фарасман шу тариқа минтақадаги ягона барқарор ер — Хоразм дахлсизлигини сақлаб қолади, ҳамда Искандарнинг келгуси режаларидан воқиф бўлиб олади. Фарасманнинг Искандар билан иттифоқи стратегия нуқтаи назаридан амалга оширилган сиёсий қадам эканлигини шундан ҳам аниқ кўриш мумкинки, бир йил ўтар-ўтмас милоддан аввалги 328 йили у юнонликлар тазйиқидан қочишга мажбур бўлган Спитаменга Хоразмдан бошпана беради (Страбон. милоддан аввалги 1 аср — милодий 1 аср). Фикримизча, Хоразм ҳукмдорининг Искандарнинг ашаддий душмани Спитаменни қабул қилишни нафақат унинг ватандошлик ҳиссидан, балки Искандарнинг аҳволидан бохабарлиги ҳамда маълум маънода, кези келганда ўз имкониятларига ишонганлигидан ҳамдир. Зеро, Хоразм бу замонда жанубий-шарқда ўз таъсирини ё`қотган бўлсада шимолий ғарбда қора денгиз – Азов бўйларигача бўлган эрлардаги мавқеи сақланиб қолганди. Хуллас, Спитамен бошчилигидаги халқ қасоскорлари ҳаракати ўлка халқлари орасида мустаҳкам бирлик ҳамкорлик ва иттифоқнинг бўлмаганлиги, душман томонига ўтган баъзи қўрқоқ ва хоинларнинг сотқинлиги туфайли мағлубиятга учради. Аммо Спитаменни бартараф этиш, Бақтрия ва Сўқдиёнани эгаллаш Искандар учун осон кечмади.
Македон қўшинларининг енгилмаслиги ҳақидаги афсоналар Ўрта Осиёда чиппакка чиқди. Искандар аскарлари Бақтрия, сўғдиёналик ва скифлардан бир неча марта енгилдилар, жуда кўплаб македон қўшинлари жанглар давомида қириб ташланди. Биргина Политимет (Зарафшон) дарёси бўйидаги жангларда македон қўшинлари икки марта талафот кўрди. Искандарнинг шахсий ҳаёти ҳам Сўғдиёнада жуда оғир кечди. Айниқса Киропил шаҳрини эгаллаш пайтида боши ва бўйнидан яраланиб кўп азоб тортди. Яна бунинг устига лашкарбошиси Каран бошлиқ қўшининг қириб ташланиши, скифларнинг тинимсиз қилаётган хужумлари Искандарнинг руҳий касалланишига сабаб бўлди, унинг хотираси анча заифлашди, асаблари ишдан чиқди. Натижада у ўзига энг яқин бўлган саркардаси Клитни аччиқ устида ўз қўли билан ўлдириб қўйди.
Клит Дрониднинг қизи Ланиканинг укаси бўлган. Ланика Искандарни тарбиялаб вояга етказган, унга кўкрак сути берган аёл эди. Искандар ўзи қилиб қўйган фожиани кўтара олмасдан рухий азобга тушади. Ланика олдида ўзини гуноҳкор хис қилади. Уч кечаю кундуз ҳеч нарса емасдан, ичмасдан, ташқарига чиқмасдан хонани ичидан беркитиб ётиб олади. Ҳа, Искандарни руҳий тушкунлик эзаётган эди.
Искандарни бундай руҳий тушкунликка учрашига сабаб Ўрта Осиёнинг эрксевар ва озодликка интилувчи мард ва жасур халқларининг келгинди душманларга қарши мардонавор курашлари эди. Чунки Искандар маҳаллий халққа оғир зулм ўтказди, қанчадан-қанча шаҳарлар вайрон қилинди, юз минглаб ерли халқ қулларга айлантирилди, дунё бозорларида сотилди, қанчаси қириб ташланди, беҳисоб моддий бойликлар талон-торож қилинди, ерлар сув ўрнига қон ичди, турар жойлар, боғу бўстонлар ёндирилди, уларнинг кули кўкка совурилди.
Буларнинг ҳаммаси ўлканинг истиқболдаги ривожи ва тараққиётини неча ўн йиллар орқага суриб юборди. Эрксевар ва ҳурриятпарвар, инсонний ғурури юксак ва мағрур аждодларимиз душманга бўйин эгмадилар, улариинг қаршилиги борган сари кучайди ва улар душмандан қонли қасос олдилар. Буни тушунган айёр ва тадбиркор Искандар энди ҳийлакорлик ва устамонлик ё`лига ўтди.
Искандар маҳаллий халқ вакиллари, биринчи навбатда ҳукмдор оқсоқоллар ва раҳбарлар билан умумий тил топиш, уларга яқинлашиш ё`лларини излай бошлади. У милоддан аввалги 327 йилни Наутакда ўтказиб баҳорда Наутакка яқин бўлган Сўғд қалъасини эгаллайди. Тоғлар орасида жойлашган бу шаҳарнинг ҳокими Аксиарт эди. Юнон муаррихларининг маълумотларига қараганда Искан­дар Аксиарт билан яқинлашгач Бақтрия ва Сўғдиёна тоғлари орасида жойлашган 4 та қалъани: Сўғд, Сизимета, Аримаза ва Хориенни эгаллайди. Гап шундаки, Искандар Бақтрия зодагони Аксиартнинг гўзал қизи Роксана (Рахшона, Равшанак)га уйланади ва уни малика деб эълон қилади. Плутапх берган маълумотларга қараганда «Роксана Искандарнинг ҳаёли, орзусидаги қиз эди». Аррианнинг ёзишича: «Жангчилар Доронинг хотинидан кейин Осиёда бундай гўзални учратмаганликларини айтиб, Роксананинг хусни жамолига мақтов сўзлар айтишади.
Искандар Роксанани асир ушлаб турмасдан, уни ўзига фахрий хотинликка олади.
Аксиарт қизи Роксанага Искандарнинг ошиқ бўлиб қолганини эшитиб, беҳад хурсанд бўлади ва Искандарнинг хўзурига келади. Искандар уни ўз фахрий кишиси сифатида қабул қилади»1.
Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича Искандар Роксана туфайли Аксиартнинг барча гуноҳларини кечиради ва уни Бақтрия сатрапи этиб тайинлайди. Бу воқеани эшитган Искандарга рақиб бўлган эпарх Хориен Искандарга жангсиз таслим бўлади (қалъани юнон-македонлар унинг номи билан аташган) ва ўз қалъасига ҳоким бўлиб олади. Ана шу тариқа Искандар бошқа қалъаларни ҳам бирин-кетин эгаллай бошлайди. Плутарх Искандарнинг ерли халқ урф-одатлари ва маданиятига катта ҳурмат билан қараганлигини алоҳида таъкидлайди. «ҳатто,— дейди у,— варварларнинг миллий кийимларини кийиб юришни ўзига маъқул кўради... ҳатто, шоҳ македон жангчиларига ҳам ерли халқнинг урф-одатларини ўрганишни таъкидлайди».2
Зикр қилинган манбада таъкидланишича, Искандар «варвар»ларнинг (яъни ерли халқларнинг — Р.Ш. Ш.К.) кийимларини дастлаб уларнинг вакиллари билан учрашганда, уларнинг уйларига ташриф буюрганда, аҳён-аҳёнда кийган бўлса, кейинчалик у бутунлай «варварчасига» кийиниб юришга кўникиб қолади. Искандарнинг ерли маҳаллий халққа нисбатан бундай «одилона» ва «инсоний» муносабатда бўлиши аҳоли маълум бир қисмининг, асосан юқори табақа вакилларининг Искандар томонига ўтишига сабаб бўлди. Халқ раҳбарсиз қолди.
Искандар қалбининг тўридаги яширин ва пинхона истак ва тилак ҳам айнан шу эди. Бу хол унинг Бақтрия ва Сўғдиёна халқлари устидан тўла ҳукмронлик ўрнатилишига имконият яратди. Искандар милоддан аввалги 327 йилда Ўрта Осиёни ўзига бўйсундириб маҳаллий аслзодалардан бўлган Оропияни Сўғд подшолигига тайинлайди ва Ҳиндиқуш орқали Ҳиндистон сари отланади. Ҳиндистонни ҳам ўзига тобе этган Искандар 324 йилда яна Ўрта Осиёга қайтади. Шу йили Сузда Искандар катта оммавий тўй уюштиради. Унинг аскарларидан 10 минг жангчи, шу жумладан шоҳга яқин бўлган Гефестион, Кратер, Птоломей, Салавк, эвмен, Пердикка ва бошқалар шарқ аёлларига уйланадилар. Искандарнинг ўзи малика Роксана устига шарқ одатига кўра Доронинг катта қизини хотинликка олади. Шоҳ куёв-келинларга катта тортиқлар ва совға-саломлар беради.
Искандарнинг Ўрта Осиёдаги хатти-ҳаракатлари, унинг бу ерда юргизаётган сиёсати грек-македон лашкарларнинг маълум бир қисмига ёқмайди. Улар, Искандарнинг шарқ халқлари вакилларини грек ва македонлар, шоҳ яқинлари —
Download 39.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling