Ўрта осиё халқларининг искандар зулқарнайнга қарши эрк ва озодлик учун кўрашлари
Download 39.01 Kb.
|
Ўрта осиё халқларининг искандар зулқарнайнга қарши эрк ва озодлик учун курашлари
Гетайрлар даражасига кўтаришидан норози лашкарлар Тигр соҳилидага Опис деган шаҳарда исён кўтарадилар. Искандарнинг буйруғига бўйсунмайдилар. Ғазабланган Искандар 323 йилда 13 жангчини жазолайди. Ф. Сулаймонова асарида таъкидланишича Бақтрия ва Сўғдиёнага кўчириб келтирилган 10 минг фахрийлар ўз ватанларига қайтадилар. Бироқ лашкарбоши Пердикка уларнинг барчасини қуролсизлантиради ва мол-мулкларини содиқ аскарларга бўлиб беради. Эндиликда Искандар қўшинларининг кўпчилигини эронийлар, Ўрта Осиё халқлари вакиллари — «варварлар» ташкил қилар эдилар. Искандар милоддан аввалги 323 йилда ўз давлатининг янги пойтахти — Месопотамиянинг Бобил шаҳрида вафот этади. Шундай қилиб, македониялик Искандар Зулқарнайн олиб борган босқинчилик ва талончилик урушлари оқибатида Ўрта Осиёда Аҳамонийлар зулми юнон-македон истилочилари зулми билан алмашди. Бу зулмдан қутулиш учун Сўғдиёна халқларига 150 йил, Бақтрия халқларига эса 180 йил керак бўлди.
Искандарни Ўрта Осиё халқларининг дўсти, адолатпарвар, илм-маърифат ва маданиятни ёювчи шаҳаншоҳ сифатида таърифлайдилар. Плутархнинг ёзишича: «Искандар Шарқ халқлари вакилларини юнон маданиятидан баҳраманд қилишга...» уринган экан. Ҳатто Ўрта Осиёда бўлганида «...ерли аристократларнинг 30 минг ўғилларини танлаб олиб, уларга юнон тилини ўргатиб грек маданияти илмидан таълим беришни»1 буюрган экан. Албатта юнонистонлик муаррихларнинг бу тутган ё`лларини тушунмоқ керак. Улар нима бўлганда ҳам Ўрта Осиёни забт этган, уни асоратга солган фотиҳ Искандар Зулқарнайн авлодидирлар. Зеро, улар ўз давлатларининг, ўз ватандошлари босқинчи Искандарнинг қонли юришларини оқлашга, уни ижобий томондан кўрсатишга ҳаракат қилишлари табиий эканлигини фаҳм этса бўлади, Тўғри, Искандар Ўрта Осиё ҳудудларида ҳам шаҳарлар барпо этган. Жумладан, Юстин «Помпей Трог эпитоми» асарида Искандар Бақтрия ва Сўғдиёнада 7 шаҳар қурдирганлигини ёзади. Шулардан бири Сирдарё соҳилида 17 кунда қуриб битказилган қалъа «Александрия эсхата», яъни олисдаги Искандария эди. Бу шаҳар Хўжанд билан Бекобод оралиги (тахминан Фарҳод ГЕСи) да жойлашган эди. Бу қалъа шаҳарларни Искандар нега қурди? У бу шаҳарларда грек-македон қўшинларини жойлаштириб, келгуси жойларни забт этишда бу шаҳарлардан пластдарм сифатида фойдаланган эди. Шу сабабдан «Александрия эсхата»ни тезда барпо этиб, Искандар, бу ердан саклар устига юриш бошлаган. Бундан ташқари Искандарнинг Ўрта Осиёда олиб борган яратувчилик фаолиятига қараганда, унинг вайрон этувчилик, бузғунчилик фаолияти ўн чандон ортиқроқ ва кўпроқ бўлган, беҳисоб шаҳар ва қишлоқларни вайрон этган. 1 Boynazarov F. Qadimgi dunyo tarixi. T.: Iqtisod –moliya. 2006. 83-bet 2 СулаймоноваФ. Шарқ ва Ғарб. Т., “Фан” нашриёти. 1992 йил 89- бет 3 СулаймоноваФ Шарқ ва Ғарб. Т., “Фан” нашриёти. 1992 йил 89- 90 бет 22 Асқаров А. Ўзбекистон тарихи. Т.: “Ўқитувчи” нашриёти, 1994. 189-бет. 11 Сулаймонова Ф. “Шарқ ва Ғарб”, “Фан” нашриёти, 1992. 91-бет. 22 Бойназаров Ф. “Антик дунё”, 47-бет. 33 Сулаймонова Ф. “Шарқ ва Ғарб”, “Фан” нашриёти, 1992. 91-бет. 44 Qadim zamonlarda grеklar grеk bўlmagan boshqa xalqlarni “varvarlar”- madaniyatsiz, nodon, qo’pol, yovvoyi xalq dеb kamsitganlar. 11 Сулаймонова Ф. “Шарқ ва Ғарб”, “Фан” нашриёти, 1992. 91-бет. 22 Бойназаров Ф. “Антик дунё”, 1989, 50-51-бет. 33 Ўша асар, 54-бет. 44 Ўша асар, 55-бет. 55 Бойназаров Ф. “Антик дунё”, 1989, 57-бет. 22 Ўша асар, 64-бет. 11 Сулаймонова Ф. “Шарқ ва Ғарб”, “Фан” нашриёти, 1992. 94-бет. Download 39.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling