Ўртасида ҚЎшма таълим дастури


Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар


Download 232.04 Kb.
bet5/8
Sana13.11.2023
Hajmi232.04 Kb.
#1770671
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Кушма таълим дастури (2)

Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар
Техникум/коллежда ватанпарварлик ва миллий мустақиллик ғояларига садоқатли ҳамда жамият тараққиётига ҳисса қўшишга қодир шахсни тарбиялаш ўқув жараёни билан узвий равишда оила, фуқароларнинг ўзини- ўзи бошқариш органлари, Ёшлар иттифоқи, Маънавият-маърифат маркази ва бошқа жамоат ташкилотлари иштирокида амалга оширилади;
ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда халқнинг бой миллий- маданий, тарихий анъаналарига, урф-одатларига асосланган тарбиявий ишларнинг турли шаклларини оммалаштириш мақсадида техникум/коллежнинг веб-сайти ва ижтимоий саҳифаларини яратиш йўлга қўйилади;
ўқувчиларнинг ўз интеллектуал даражасини оширишлари учун бадиий адабиётларни ўқишга қизиқтириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга доир тарғибот ишларини олиб бориш янги адабий китобларнинг тақдимотини уюштириш ва тарғиб қилиш орқали амалга оширилади;
техникум/коллеж ўқувчиларида муомала ва мулоқот маданиятининг замонавий шаклларини яратиш мақсадида тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда баҳс-мунозаралар ва давра суҳбатлари уюштирилади;
ёшларнинг жамият хаётидаги хукукий, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, интелектуал қобилиятга эга ва инновацион фикрлайдиган ёшлар билан ишлаш ва қўллаб -қувватлаш ишлари амалга оширилади;
чет тилларидаги бадиий адабиётлар, илмий материалларни ўрганиш ва таълим-тарбияга татбиқ этиш мақсадида видеороликлар, буклетлар, флайерлар тайёрлаш йўлга қўйилади;
ёш авлодни маънавий-аҳлокий, миллий ғояларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мустақил дунёқарашга ва фикрлашга эга бўлган маънавий бой ва ҳар томонлама камол топган шахсни шакллантиришда миллий-маданий, тарихий анъаналарига, урф-одатлари ҳамда умумбашарий қадриятларига асосланган тарбиявий ишларнинг турли хил шакллари қўлланилади;
ўқувчиларда техникум/коллеж ва танлаган касбни эгаллаш бўйича берилган имкониятларидан ғурурланиш ҳиссини оширишга қаратилган тадбирлар ишлаб чиқилади;
ўқув йилининг биринчи куни томонларнинг юқори ташкилотлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ўқувчиларнинг тантанали сафланиши, икки давлат байроқларини олиб чиқиш, ва мадҳияларини ижро этиш билан бошланади ва белгиланган тадбир асосида давом эттирилади;
биринчи машғулот Ўзбекистон ва Қўзоғистоннинг миллий мустақиллик ғояларига бағишланади.

Download 232.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling