Ўртасида ҚЎшма таълим дастури
Техникум/коллеж ўқувчиларининг бурчлари
Download 232.04 Kb.
|
Кушма таълим дастури (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқув гуруҳларини шакллантириш
- Ўқув жараёнини ташкил этиш.
Техникум/коллеж ўқувчиларининг бурчлари:
Таълим стандартида белгиланган талабларни ўқувчилар белгиланган муддатларда бажариши ҳамда, билим, кўникмаларни эгаллашга; узрсиз сабабларга кўра дарс машғулотларини қолдирмаслик; мазкур дастурга, техникум/коллежнинг ички тартиб-қоидаларига, одоб-ахлоқ қоидаларига ҳамда ўқув интизомига риоя килишга; техникум/коллеж бинолари ва унинг мол-мулкини асраб-авайлашга; тўлов-контракт бўйича мажбуриятларини ўз вақтида бажаришга мажбур. Техникум/коллеж ўқувчилари ўзлаштира олмаслиги сабабли ўқувчилар сафидан чиқарилади. Академик таътил келгуси ўқув йилида шу касб бўйича гуруҳ бўлганда қонун ҳужжатларига мувофиқ берилиши мумкин. Қўшма таълим дастури асосида ўқийдиган гуруҳ ўқувчилари бошқа амалдаги гуруҳларга кўчирилмайди. Ўқув гуруҳларини шакллантириш Ҳар бир йўналиш учун алоҳида гуруҳ ташкил этилади. Гуруҳ номи гуруҳ рақами ва ўқув курси билан ёзилади. Ҳар бир гуруҳга 15-25 нафар ўқувчи бўлади. Ҳар бир гуруҳга раҳбар (масъул) тайинланади. Қўшма таълим дастури асосида ўқийдиган ўқувчилар алоҳида жиҳозланган ўқув хоналарда машғулот олиб борилади. Ўқув жараёнини ташкил этиш. Томонлар келишувига кўра таълим бериш 2 йил муддатда кундузги таълим шаклида тулов-контракт асосида амалга оширилади. Томонлар ўқув йилининг бошланиши, тугалланиши, ҳафталик юклама, таътилларнинг муддати, давомийлиги, шунингдек, ўқув-тарбия жараёни якунланганини белгилаш шакллари, амалиёт турлари ва якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби ҳамда таълим жараёнига тегишли бошқа талаблар қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режалари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида белгиланади. Томонлар келишувига кўра хар бир йўналиш (касб) бўйича ўқув режалар ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Томонлар келишувига кўра барча турдаги ўқув машғулотлари кредит-модул тизимида олиб борилади. Модулнинг давомийлиги тегишли меъёрий ҳужжатлар билан белгиланади; Томонлар ўқитиш курси тугагандан кейин назоратларнинг якуний натижалари асосида ўқувчини навбатдаги курсга ўтказиш, курсда қолдириш, ўқишдан четлаштириш тўғрисида қарор қабул қилади. Ўқувчиларни курсдан-курсга ўтказиш, ўқишдан четлаштириш, курсда қолдириш томонларнинг қўшма қарори ва буйруғи билан расмийлаштирилади. Курсдан-курсга шартли равишда ўтказишларга йўл қўйилмайди. Ўқувчиларни қўшма таълим дастурига кўра техникум/коллежда ўқитиш таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан ўзаро ҳамкорлиги асосида қуйидагича амалга оширилади: - техникум/коллеж ўқувчиларининг тиббий муассаса ва ташкилотларда тизимли асосда ишлаб чиқариш ва малакавий амалиёти ўташи учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, иш берувчиларни ҳамкорликда ўқув жараёнида фойдаланиладиган ўқув-норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишга жалб этиш; бевосита ишлаб чиқаришни модернизациялаш жараёнларида иштирок этишга қодир бўлган кадрларни тайёрлаш мақсадида ўқув жараёнига инновацион ғоялар технологиялар ва ишланмаларни қўллаб, техникум/коллежга ҳамда тиббий муассаса ва ташкилотларнинг ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш. Download 232.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling