Ўртасида ҚЎшма таълим дастури


Download 232.04 Kb.
bet1/8
Sana13.11.2023
Hajmi232.04 Kb.
#1770671
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Кушма таълим дастури (2)



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Хатирчи Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми” ва Қозоғистон Республикаси Жамбил олий тиббиёт коллежи ўртасида


ҚЎШМА ТАЪЛИМ ДАСТУРИ

Навоий ш. “__” ____ 2023 й Жамбил ш. “__” ____ 2023 й


Умумий қоидалар



  1. Ушбу дастур Хатирчи Абу Али ибн Сино Жамоат саломатлиги техникуми (кейинги ўринларда “техникум” деб юритилади) қўшма таълим бўйича ҳамкор Қозоғистон давлатининг Жамбил вилояти Олий тиббиёт коллежи (кейинги ўринларда “коллеж” деб юритилади) мақоми, мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

  2. Техникум /коллеж - Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида олий таълим тизими билан интеграциялашган ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган, олий таълим муассасалари ҳузурида фаолият юритадиган таълим муассасалари, ҳисобланади.

  3. Техникум/коллеж қўшма таълим бўйича ўз фаолиятини ушбу Дастур асосида амалга оширади.

  4. Техникум / коллеж ҳамкорликда қўшма таълим дастури асосида таълим хизматларини кўрсатиш ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манба маблағлари асосида молиялаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон давлати Соғлиқни сақлаш вазирликлари, тегишли бошқа идора ва ташкилотлар қўшма таълим дастури бўйича техникум/ коллеж ўқувчиларини касбий таълим жараёнида амалий кўникмаларини шакллантиришда, меҳнат бозорида мос келувчи мутахассислар (кейинги ўринларда мутахассислар)тайёрлаш ва битирувчиларни иш билан таъминлашда кўмаклашади.
Техникумга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фан ва таълим бошқармаси, ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, коллежга Қозоғистон Республикаси Соғлиқ сақлаш вазирлиги томонидан қўшма таълим жараёнига ўқув- методик ёрдам беради.

  1. Техникум /коллеж юридик шахс ҳисобланиб, қўшма таълим дастури бўйича ўзининг мустақил балансига, алоҳида мол-мулкига, Давлат Герби тасвири туширилган ва номи давлат тилида ёзилган муҳрига, штампига, давлат намунасидаги бланкасига, Молия вазирлигининг Fазначилигида ва унинг ҳудудий бўлимларида шахсий ҳисоб варақаларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ва бошқа ҳисоб варақаларга, реквизитларга эга бўлган, юқори ташкилотлар билан бирга ўз номидан шартномалар тузадиган, юклатилган мажбуриятларни бажарадиган ҳамда суд, арбитраж органларида даъвогар ва жавобгар бўладиган таълим муассасалари ҳисобланади.

  2. Техникум/коллежнинг расмий номланиши:

тўлиқ номи: “Хатирчи Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми, қисқартирилган номи — “ХатирчиЖСТ


Download 232.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling