Ўртасида ҚЎшма таълим дастури


Қўшма таълим асосида ўқувчиларни қабул қилиш тартиби


Download 232.04 Kb.
bet3/8
Sana13.11.2023
Hajmi232.04 Kb.
#1770671
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Кушма таълим дастури (2)

Қўшма таълим асосида ўқувчиларни қабул қилиш тартиби
Ўқувчилар техникум/коллежга одатда қабул квотасидан ташқари томонларнинг келишувига кўра олинади. Бунда ўқувчи ўз ҳоҳиши билан ариза ва хужжатларни тақдим этади, қўшма таълим дастури талаблари билан танишганлиги тўғрисида кафолат хати ёзиб беради. Қабул тартиби техникум/коллежнинг ўзаро келишув асосида суҳбат( чет тилларни билиш) орқали амалга оширилади. Ўқиш шакли кундузги бўлиб қозоқ тилида , 2 йил муддатда ўқитилади. Қўшма таълим дастури асосида томонларни келишувига кўра дарс машғулотлари масофавий, онлайн ва офлайн тарзида ташкил этилади. Ўқишга қабул контракт –шартнома асосида ташкил этилади.
Контракт –тўлов миқдори ва тартиби
Техникум/коллежга ўқишга кирган ўқувчининг контрак- тўлови ўқув давридаги ўқитиш харажатлари ва ўқув муддатига қараб аниқланади. Бунда ўқувчи 1 йил Ўзбекистонда ва 1 йил хорижда (1+1 тизими) ўқийдиган бўлса, томонлар ўзаро келишув асосида тўлов миқдорини ўзи белгилайди. Ўзбекистонда ўқиш даври учун миллий валюта сўмда ва хорижда эса АҚШ доллари ёки Қозоқ тангасида тўлайди. Тўловлар ўқув йилининг биринчи 10 кунигача тўловни амалга ошириши лозим. Хорижда ўқиши учун тўлов тўлангандан сўнг хужжатлар тақдим этилади ва ўқувчи юборилади. Хорижга бориш – келиш учун йўл харажатлари, яшаш ва овқатланиш харажатлари контракт–тўловига кирмайди.


Таълим олувчилар


Техникум/коллежга ўқишга қабул қилинган фуқаро мазкур – Хатирчи Абу Али ибн Сино Жамоат саломатлиги техникуми ва Қозоғистон Республикаси Жамбил олий тиббиёт коллежи ўқувчиси ҳисобланади.
Ўқишда эришган ютуқлари, ўқув-ишлаб чиқариш, ижодий фаолият ва техникумнинг бошқа ишларида фаол қатнашган ўқувчиларга моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг турли хил шакллари қўлланилади.

Техникум/коллежга ўқувчиларининг ҳуқуқлари:

техникум фаолиятига доир масалаларни муҳокама ва ҳал этишда бевосита ёки билвосита (маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат ташкилотлари орқали) иштирок этиш;
белгиланган тартибда техникум/коллеж маъмуриятининг буйруқлари устидан шикоят қилиш;
қўшма таълим дастури бўйича таълимни давом эттиришини тўхтатиш бўйича Техникум/коллеж раҳбариятига мурожаат қилиш;
ахборот кутубхоналардан, техникум/коллежнинг ўқув, ижтимоий, даволаш ва бошқа бўлинмалари хизматларидан белгиланган тартибда бепул фойдаланиш;
касбий компетенцияларни ривожлантиришга қаратилган турли кўрик танловларда белгиланган тартибда иштирок этиш;
иш берувчилар томонидан тавсия қилинган иш жойларида ишлаш бўйича мурожаат қилиш;
олий таълим муассасасининг тегишли йўналишларида таълимни давом эттириш;
қўшма таълим олишда ўрта махсус профессионал таълим дастурида ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Техникум/коллеж ўқувчилари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.



  1. Download 232.04 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling