Ўртасида ҚЎшма таълим дастури


Ўқув амалиёти, диплом олди амалиёти ва якуний давлат аттестациясини ташкил этиш


Download 232.04 Kb.
bet6/8
Sana13.11.2023
Hajmi232.04 Kb.
#1770671
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Кушма таълим дастури (2)

Ўқув амалиёти, диплом олди амалиёти ва якуний давлат аттестациясини ташкил этиш.
- ўқувчиларнинг ўқув, ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиёти белгиланган норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади. Бунда томонлар келишувига кўра ўқув ва диплом олди амалиётлари хорижда ўтишига келишилади ва амалиёт имтихонлари олинади;
- ўқув режа ва фан дастурларининг барча талабларини бажарган ўқувчи техникум/коллежнинг илмий-педагогик кенгашининг қарори ва томонларнинг қўшма буйруғи билан Якуний давлат аттестацияси имтиҳонларига қўйилади. Якуний давлат аттестацияси белгиланган меъёрий ҳужжатларга мувофиқ томонларнинг келишувига мувофиқ ташкил этилади ва тартибга солинади.
Диплом ва унинг иловаси
Қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олган битирувчилар ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим,фан ва инновациялар вазирлиги ва Жамбил олий тиббиёт коллежиининг махсус электрон тизимига киритилади. Техникум/коллеж тизимга киритилган битирувчиларни давлат намунасидаги дипломлар билан таъминлаш учун вазирлик билан шартнома тузади.
Якуний давлат аттестацияси комиссияси қарори билан таълим олган мутахассислиги (касби) ва эгаллаган малакаси (малакалари) кўрсатилган ҳолда икки давлат намунасидагидай диплом берилади. Битирувчиларга бериладиган давлат намунасидаги дипломга қўшма таълим дастури номи ёзилади. Давлат намунасидаги диплом ва диплом иловаси махсус электрон тизимга киритилган маълумотлар асосида чоп этилади. Диплом иловасига хамкор ташкилот томонидан берилган диплом тартиб раками хам киритилади ва бу диплом томонларнинг иш берувчи ташкилотлари томонидан тан олинади.
Диплом иловасида ўзлаштирилган фанлар рўйхати, ўтилган соатлар ҳажми, уларни ўзлаштириш даражаси (баҳолар) ва Якуний давлат аттестацияси натижалари кўрсатилади..
Техникум/коллежни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом эгаллаган билимларни меҳнат фаолиятида амалга ошириш ҳуқуқини беради;

Ҳалқаро бўлим ва унинг фаолияти
Қўшма таълим дастурлари асосида профессионал кадрлар тайёрланадиган техникум /коллежда қўшма таълим дастурларини мувофиқлаштириш бўлими (Халкаро бўлим) ташкил этилади. Бунда кўшма таълим дастурларини мувофиклаштириш бўлими (Халқаро бўлим) штат жадвали бўлимлар учун белгиланган нормативларга мувофик шакллантирилади.
Қўшма таълим дастурларини мувофиклаштириш бўлимини (Халкаро бўлимни) техникумда ўқув бўлими мудири, коллежда эса Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари раҳбар бошқаради.
Бўлимни саклаш билан боғлиқ харажатлар қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашдан тушадиган маблағлар ҳисобидан қопланади.
Қўшма таълим дастурларини Халкаро бўлимнинг асосий вазифалари куйидагилар ҳисобланади:
қўшма таълим дастури бўйича ўқув жараёни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ташкил этилишини таъминлаш;
қўшма таълим дастури доирасида истеъмолчилар талабларига жавоб берадиган таълим хизматларини кўрсатиш ва халқаро таълим стандартларига мос келадиган таълим сифатини таъминлаш;
кўшма таълим дастури бўйича ўқув жараёнини ташкил этадиган норматив- методик таъминотни такомиллаштириш;
талабаларни ўқув режаларига мувофик хорижий ҳамкор университетга ўқишга юбориш, ўқув жараёнига хорижлик профессор-ўқитувчиларни жалб этиш масалаларини мувофиқлаштириш ва бу бўйича хорижий ҳамкор университет билан ҳамкорлик қилиш;
Техникум/коллежнинг бошка тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини олиб бориш ва ривожлантириш; фан, таълим ва бозор муносабатлари талабларини ўрганган ҳолда қўшма таълим дастури бўйича таълим хизматларини кўрсатиш ва ўқитишнинг илғор технологияларини доимий равишда такомиллаштириш ҳамда таълим жараёнига илғор таълим дастурлари ва технологияларини жорий этиш.
ўқув жараёни шакли илмий асосланган инновацион восита ва ўқитиш услубларини танлаш асосида ташкил этилади;
ўқув жараёнига йўналишлар бўйича олим ва мутахассислар жалб қилинади. Техникумда ўқитувчиларнинг ўқув-услубий ва илмий ижод қилишлари учун шароит яратилади ва рағбатлантирилади.

Download 232.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling