Ўртасида ҚЎшма таълим дастури
Техникумнинг жойлашган жойи (почта манзили)
Download 232.04 Kb.
|
Кушма таълим дастури (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Университетнинг жойлашган жойи
- Техникум/коллежнинг қўшма таълим бўйича мақсад ва вазифалари Техникум/ коллеж нинг асосий ма қ сади
- Техникум/коллежнинг асосий вазифалари
Техникумнинг жойлашган жойи (почта манзили): 201201 Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Хатирчи тумани, Янгиработ шахар тел:(365)3545208,+998992983210 веб-сайт: e-mail: -mail;xatirchimed gmail.com
Университетнинг жойлашган жойи : Қозоғистон Республикаси Жамбил вилояти.Насвалиева кўчаси 20-уй Тел:+9044223315858, +904422315857, веб-сайт:wwwatauni.edu.tr|saglik-hizmetleri-meslek-yuksekokulu, e-mail:nutlu@atauni.edu.tr Техникум/коллежнинг қўшма таълим бўйича мақсад ва вазифалари Техникум/ коллежнинг асосий мақсади: -кадрлар тайёрлаш Халқаро таснифлагичнинг камида 3 ёки 4-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаган, умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан “Ҳаёт давомида таълим олиш” принципи асосида хорижий давлатлар билан ҳамкорликда шакллантирилган гуруҳларда касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йил муддатда кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида кадрлар тайёрлаш; -кадрлар буюртмаси асосида профессионал касбий малакага эга бўлган кадрлар тайёрлаш: -Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида олий таълим тизими билан интеграциялашган ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлаш; -ўқувчиларни танлаган мутахассислиги буйича замонавий талабларга жавоб берувчи, пухта билим, амалий кўникма ва малакага ҳамда юксак маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлган, интеллектуал жиҳатдан етук кадрлар этиб тайёрлашдан иборат. Техникум/коллежнинг асосий вазифалари 1. Мазкур қўшма таълим дастури асосида қуйидаги касблар бўйича; 1.Шошилинч ва 1- тиббий ёрдам хамшираси, 2.Амалиётхона хизматлари(муолажа) хамшираси , 3.Анестезиология хамшираси 4.Диалез хонаси хамшираси 5.Фармация 6.Физиотерапия хамшираси 7.Электронeйрофизиология хамшираси 8.Аудиометр (эшитиш органлари фаолияти) мутахассислиги 9.Ортопедия ва ортопедик протезлаш мутахассислиги 10.Тиббий хужжатларни юритиш ва админстратор мутахассислиги 11.Тиббий тасвирлаш (бахолаш ,куриш )техниклари 12.Тиббий лаборатория техниклари 13.Ногиронлар парвариши ва геронтология хамшираси 14.Тиш протезлаш технологи 15.Кексаларга ғамғўрлик қилиш ҳамшираси касблари бўйича тор мутахассислик доирасида тизимли фикрлаш, иш юритиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш кўникмаларига эга ҳамда хорижий тилларни биладиган мутахассислар тайёрланади. 2023-2024 ўқув йилида юқорида кўрсатилган таълим муассасаларида “Электронeйрофизиология хамшираси” лавозими бўйича кадрлар тайёрлаш амалга оширилади. юқорида белгиланган касблар Техникумдаги мавжуд йўналишларга мос бўлмагани, ҳамда аниқ тор доирадаги мутахассисликлар бўлгани ва мехнат бозорида ушбу касбларга эхтиёж бўлгани, шунингдек бу касблар халқаро классификаторда мавжудлигини инобатга олиб Соғлиқни сақлаш вазирлигига ушбу йўналишларда (2йиллик) касбга тайёрлашни очиш мақсадга мувофиқ. қўшма таълим доирасида мутахассисликлар бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган, юқори даражада сифатли билим олишини ва касбий тайёргарликни таъминлайдиган таълим стандартлари доирасида ўқитиш; қўшма таълим бўйича танлаб олинган мутахассислик бўйича бир квалификацияни эгаллаш жараёнида ўқувчиларнинг касбий лаёқат, кўникма ва малакаларини ошириш; қўшма таълим бўйича ушбу мутахассисларни тайёрлаш тизими ва мазмунини жамият эҳтиёжларидан, фан ва замонавий инновацион техника ютуқларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш; қўшма таълим бўйича ўқувчиларда ҳамкор давлат халқининг миллий, маданий, тарихий анъаналарига ҳурмат ва ифтихор туйғусини шакллантириш; қўшма таълим бўйича таълим стандартлари талабларига кўра ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган малака ва кўникмаларни ўқувчилар онгига сингдириш; ўқитувчи, таълим олувчиларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини жорий этиш, уларнинг билим олиши, турмуши ва дам олиши учун етарли шарт-шароитларни яратиш; қўшма таълим бўйича таълим жараёни учун зарур моддий-техника, ўқув-услубий базани яратиш ва ўқув жараёнига юқори иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни жалб этиб бориш. Download 232.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling