Ўртасида ҚЎшма таълим дастури


Педагоглар ва уларнинг фаолияти


Download 232.04 Kb.
bet7/8
Sana13.11.2023
Hajmi232.04 Kb.
#1770671
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Кушма таълим дастури (2)

Педагоглар ва уларнинг фаолияти
Техникум/коллежда фаолият олиб бораётган қўшма таълим дастурининг мазмуни ва моҳиятини англаган, тегишли тайёргарликдан ўтган ва қўшма таълим жорий этилган давлат (Қозоқ )тилини мукаммал билган ва халқаро сертификатга эга бўлган педагогларга ўз мутахассислиги бўйича дарс ўтишга рухсат этилади.
Дарслар онлайн ва офлайн шаклда ўтилади (томонларни келишувига биноан). Қўшма таълим дастури асосида техникум/коллеж томонидан ўқув режадаги фан (модул) лар бўйича ишчи дастурлар тузилади ва тегишли вазирликлар тасдиқлайди.
Ҳар бир касб бўйича кредит модуллар миқдори ҳисобланади ва ўқув машғулотлар соатлари белгиланади. Шунингдек қайси модуллар семестрларга бўлиб ўтилиши ва ўтказилиши техникум/коллеж томонидан белгиланади.
Педагогларни малакасини ошириш
Қўшма таълимга жалб этилган педагогларни малакасини ошириш ва уларни тажриба алмаштиришга юбориш томонларни келишувига биноан ташкил этилади. Бунда ОТМлар томонидан малака ошириш курслари режалаштирилади, онлайн ва офлайн шаклда амалга оширилади. Малака иши ҳимояси асосида малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.
Қўшма таълим дастурлари ва ўқув режаларни тасдиқлаш
Қўшма таълим дастури ва ўқув режалар томонларнинг юқори ташкилотлари (идоравий бўйсунуви бўйича вазирлик ва бириктирилган ОТМ ) томонидан кўриб чиқилиб тасдиқланади. Тасдиқланган нусхалари ҳамкор муассасасига юборилади. Тасдиқланган ўқув режа ва қўшма таълим дастури кучга киради. Ўқитиш ҳамкор давлат тили (қозоқ тили)да амалга оширилади. Бунинг учун махсус фан ўқитувчилари қозоқ тилини ўзлаштирган бўлиши лозим. Тил масаласида олдиндан ҳал этиш учун фан ўқитувчилар қозоқ тилини ўрганиш мақсадида қисқа муддатли курс олишлари талаб этилади. Тасдиқланган ўқув режадаги фан (модул ) ларни ўқитиш учун бириктирилган ўқитувчилар дарс берадиган фанидан ўқув меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқади. Бунда ўқув меъёрий ҳужжатлар қозоқ тилида тайёрланади.
Ўқув хоналар ва моддий техник базалар
Техникум/коллеж ўқувчиларини қўшма таълим дастури асосида ўқитиш учун махсус хоналар (касблар бўйича) жорий этилади.Инновацион ва сумуляцион хоналар қўшма таълим дастурига мослаштирилади. Техникум/коллеж ўқувчилари томонидан тўланган тўлов шартнома маблағлари асосан таълим муассаса таркибида клиникани жорий этиш, педагогларни малакасини ошириш ва ўқитиш жиҳозлари олишга йўналтирилади.

Download 232.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling