Руйхатга олинди


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/115
Sana29.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1401359
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   115
Bog'liq
jahon tarixi

Ўқитувчи 
 
Ажратилган вақт – 2 соат 
 
Асосий саволлар:
1. XVII асрнинг ўрталарида Япониянинг иқтисодий аҳволи. 
2. Токугава давлати, унинг ички ва ташқи сиѐсати. 
3. Япония ва капиталистик давлатлар. 
4. Америка, Англия ва Франциянинг Япония ички ишларига аралашуви.
5. 1867-1868 йиллардаги инқилоб. 
6. Япония биринчи жаҳон уруш арафасида. 


Мавзуга оид муаммолар: 
1.Япония ижтимоий тузуми хақида гапиринг? 
2.Токугава династиясининг ички ва ташқи сиѐсати қандай бўлган? 
3.1867-1868 йилларида бўлган инқилоб Япониянинг кейинги 
ривожланишида қандай рол ўйнади? 
4.Японияда Мейдзи ислоҳоти ва тарихий аҳамиятини айтинг? 
5.Биринчи жаҳон уруши йилларида Япониянинг иқтисодий ҳолатини 
ѐритиб беринг?  
Мавзу юзасидан дарснинг мақсади: 
ХVII-асрнинг ўрталарида Япониянинг иқтисодий ахволи, Токугава 
династиясининг ички ва ташқи сиѐсати, 1867-1868 йилларида бўлган
инқилобнинг аҳамияти ва Мейдзе ислоҳатлари ҳамда Биринчи жаҳон 
уруши йилларида Япониянинг иқтисодий ҳолатини ѐритиб бериш 
 
Идентив ўқув мақсадлари: 
1.1. Янги даврда Япониядаги сиѐсий ҳолатни кўрсатади. 
1.2. Япониянинг тараққиѐт даражасини таҳлил қилади ва шарҳлайди. 
1.3. Япония тараққиѐтида Хитойнинг тасири. 
1-саволнинг баѐни* 
Япония дунѐ сиѐсий харитасининг узоқ Шарқ; регионида жойлашган "Қуѐш 
мамлакати" 
дейилади, 
тарихий 
адабиѐтларда 
Японияда 
феодал 
муносабатлар ўзининг юксак чўққисига XIV-XVI асрда кўтарилган. Бироқ 
феодал муносабатлар шарқ мамлакатларидан фарқ қилади. Хўжалик 
асосини майда деҳқончилик хўжалиги ишлаб чиқариш ташкил қилган. 
Япония янги замон бошларидаги умумий аҳволи мамлакатни майда 
князликларга боғланиб кетганлиги билан тавсифланади. Феодал даврда 
юзага келган Япония шаҳарлари, Ҳиндистон ва Осиѐнинг бошқа шаҳарлари 
сингари феодал ҳукмдорларнинг қароргоҳлари эди, лекин улар иқтисодий 
аҳамятни жуда барвақт олға киритдилар, баъзилари эса "эркин шаҳар" 
(сакаи) мақомига эришдилар ѐки бюргер типидаги ўз-ўзини бошқаришни 
тузиш учун курашдилар. 
Ўрта асрдаги Япония Осиѐдаги қўшни мамлакатлар - Хитой ва Корея билан 
маданий ва иқтисодий алоқада бўлиб ривожланади. Маданиятнинг баъзи 


элементларини, жумладан ѐзувни, буддизм, конфуцийлик сингари диний 
оқимларни Япония Хитойдан ўзлаштирган. Японияликлар билан 
Европаликлар XVI асрнинг 40 йилларидан бошлаб қизиқади. 1542 йилда 
Кю Сю оролининг Жанубий қирғоқларида илк бор португалияликлар пайдо 
бўлди. Шу вақтдан бошлаб бир неча йил давомида Португалия кемалари 
тез-тез Японияда бўлдилар. Португалияликлар Японияга қурол - яроғ 
элтиб, у ердан олтин олиш эвазига Япония билан савдо - сотиқ 
муносабатларини ўргандилар. 1549 йилдан бошлаб Японияда католик 
миссионерлар ўз фаолиятларини бошлаб юбордилар. Миссионерлар ва 
савдогарлар баъзи бир япон феодалларига таянар эдилар. Булар 
европаликлар келиб турадиган порт шаҳарларида жойлашган районларнинг 
ҳукмдорлари эди. Улар Япониянинг ташқи савдоси кенгайиши эвазига 
жуда катта даромад олар эдилар. Шунингдек Япония феодаллари Европа 
қуролли олишишдан катта манфаатдор эдилар. ХVI асрнинг 80 йилларида 
Кю Сю оролида 100 мингта христиан бор эди. ХVII асрнинг бошларида эса 
Японияда инглиз ва Голландия савдогарлари фаоллаша бордилар. 
Европаликларнинг Японияда пайдо бўлиши у ерда марказлашган феодал 
давлат тузиш билан бир вақтда тўғри келади. ХVI асрнинг охири ХVII 
асрнинг бошларида бу учун иқтисодий ва сиѐсий шарт-шароит юзага келди. 
Олдинги юз йилликларда секин-аста бўлсада шаҳарлар ривожланди, савдо-
сотиқ кенгайди ва ишлаб чиқариш кучлари босиб борди. Тўхтовсиз юз 
бераѐтган деҳқон қўзғолонлари феодалларни ўз кучларини бирлаштиришга 
ундарди. Марказлаштириш ғоясининг кучайтиришга шунингдек Эвропа 
колонизаторларининг хавфи ҳам сабаб бўлди. Феодал Японияда 
императорлик ҳокимият ўзига хос мавқеда эди. Синфий жамиятга ўтиш 
даврида юзага келган, Микадо ѐки Тенно унвонида олган Япония 
императорлари динацияси кўшини юз йилликларда мавқеини сақлаб қолди. 
Синтоизм ("худолар йўли") номли япон дини қуѐш худоси Аматерасунинг 
авлоди бўлган Микадоларнинг илоҳий келиб чиқишини эътироф этарди. 


Лекин императорлар ҳукмдорлиги номигагина эди. Бу шароитда феодал 
тараққиѐтни тугатиш учун кураш императорлик ҳокимиятни мутсаҳкамлаш 
йўлидан эмас, баъзи бир феодал гуруҳларининг мамлакатни назорат қилиш 
учун кураш тусини олди. ХVII аcрнинг бошларида Иеясу Токугава бутун 
Япониянинг удел князларини ўз ҳукмдорлигига бўйсундирди ва "тайсегун" 
- "буюк саркарда" "бош қўмондон" номли меросий бўлган Сѐгун унвонини 
қабул қилди. Шу вақтдан бошлаб 250 йилдан ортиқроқ йил давомида 
Японияни Токугава Сѐгунати династияси бошқарди. Сѐгун мамлакатнинг 
чекланмаган ҳукмдори эди. Илоҳий императорга турли хил марҳаматлар 
кўрсатдилар. Қуѐш ва ой ўз йилларида давом этганликлари каби, император 
ўз юраги дахлсизлигини cақлаб қолиши шарт - деб таъкидладилар. 
Токуговачилар. Шунинг учун у осмондагидек, саройда яшайди. Сѐгун 
барча давлат мажбуриятларини белгилайди ва ҳукумат ишларини 
императорлар ҳал қилишига мухтож эмас. Тўрт денгиз ўртасидаги ер 
бесаранжом бўлса, бу сѐгуннинг гунохидир Қадимги Шарқ тарихи биз учун 
айрим миқдорда ҳужжатларни, яъни дипломатик мактублар, шартномалар 
ва бошқа халқаро аснодларни сақлаб қолди-ки, улар қадимий шарқ 
подшоликлари ўртасида жадал алоқалар мавжуд бўлганидан далолат 
беради. 
Ўрта асрлар давомида Хитой Япония тараққиѐтига ижобий таъсир 
кўрсатди. Бу таъсир айниқса, Мин сулоласи ҳукмронлиги даврида 
Хитой маданияти, рассомчилиги, адабиѐти, турар жой биноларини, 
иншоотларини қуриш санъати, фалсафаси ва ҳарбий соҳада сезиларли 
даражада бўлди. Маигҳур икки бино - Кинкакудзи (Олтин павилон) ва 
Гинкакудзи (кумуш павилон) ҳудди шу даврда бунѐд этилган. Аммо 
бу муҳташам, кўркам биноларнинг қурилиши билан боғлиқ сарф-
харажатлар меҳнаткаш халқ оммаси, биринчи навбатда деҳқонлар 
гарданига тушган.


XVI аср охири - XVIII аср бошларида Япония типик тоифаларга 
ажралган Шарқ мамлакатларидан иборат бўлиб, ҳар бир вилоят 
маълум бир феодаллар - даймелар назоратида бўлган, уларнинг қўлида 
дворян - самурайлар хизмат қилишган. Мамлакат тепасида расман 
император турсада, сиѐсий ҳокимият амалда ҳарбий ҳукмдор - Сѐгун 
қўлида бўлган. Ана шу даврдаги муҳим сиѐсий воқеалардан бири бу 
бутун Япония оролларининг вилоятларининг ягона марказлашган 
давлатга бирлашишидан иборат бўлди. 
Мамлакатда Токугава сѐгунлиги бошларида ўтказилган ислоҳотга 
кўра тоифалар ўртасидаги қатъий қилиб чегараланган: ўша пайтдаги 
дайме феодаллар ѐки катта ер эгалари 200 атрофида бўлиб, улардан 
кейинги поғонани дворян-самурайлар, сўнг деҳқонлар, улардан 
қуйироқ поғонани ҳунармандлар ва ниҳоят сўнгги пиллапояни 
савдогарлар эгаллашган.
 
Мамлакатни бирлаштиришда уч машҳур 
тарихий шахснинг хизмати беқиѐс. Булар: Нобинага - катта ер эгаси, 
Хидеѐши - деҳқон ва Иеясу - зодагон, сарой хизматчиси. Аслида улар 
биргаликда жанговар армия тузиб, мамлакатни фуқаролар уруши 
гирдобидан қутқариб қолишга муваффақ бўлишди. Токугава Иеясу - 
юқоридаги уч қаҳрамонлардан бири, мамлакатни бирлаштириш 
эвазига жуда катта бойликка эга бўлди. Япониянинг деярли еттидан 
бир қисми унинг тасарруфига кирди. Ўзига қарашли мавзеда у Эдо 
шаҳрини барпо қилди. Кейинчалик бу шаҳар Токио номи билан 
юритила бошлади.

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling